ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
67 : 40

هُوَ ٱلَّذِي خَلَقَكُم مِّن تُرَابٖ ثُمَّ مِن نُّطۡفَةٖ ثُمَّ مِنۡ عَلَقَةٖ ثُمَّ يُخۡرِجُكُمۡ طِفۡلٗا ثُمَّ لِتَبۡلُغُوٓاْ أَشُدَّكُمۡ ثُمَّ لِتَكُونُواْ شُيُوخٗاۚ وَمِنكُم مَّن يُتَوَفَّىٰ مِن قَبۡلُۖ وَلِتَبۡلُغُوٓاْ أَجَلٗا مُّسَمّٗى وَلَعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ

У шундай Зотки, сизларни тупроқдан, кейин нутфадан, кейин лахта қондан яратди. Кейин сизларни гўдак қилиб чиқарди. Кейин балоғатга етасизлар. Кейин чол бўласизлар. Сизлардан кимдир олдинроқ вафот этиб кетади. Белгиланган муддатга қадар етиб боришингиз учун. Шоядки, ақл юритсангизлар. info
التفاسير:

external-link copy
68 : 40

هُوَ ٱلَّذِي يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ فَإِذَا قَضَىٰٓ أَمۡرٗا فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُۥ كُن فَيَكُونُ

У шундай Зотки, жон беради ва жон олади. Бир ишга ҳукм қилса, унга «Бўл», дейди, бас, у бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
69 : 40

أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ يُجَٰدِلُونَ فِيٓ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ أَنَّىٰ يُصۡرَفُونَ

Аллоҳнинг оятлари ҳақида талашиб-тортишаётганларни кўрдингизми? Қаён бурилиб кетмоқдалар?! info
التفاسير:

external-link copy
70 : 40

ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِٱلۡكِتَٰبِ وَبِمَآ أَرۡسَلۡنَا بِهِۦ رُسُلَنَاۖ فَسَوۡفَ يَعۡلَمُونَ

Улар шундай кимсаларки, Китобни ва Биз пайғамбарларимиз орқали юборган нарсани ёлғонга чиқардилар. Бас, яқинда билиб оладилар. info
التفاسير:

external-link copy
71 : 40

إِذِ ٱلۡأَغۡلَٰلُ فِيٓ أَعۡنَٰقِهِمۡ وَٱلسَّلَٰسِلُ يُسۡحَبُونَ

Ўшанда улар бўйинларидаги кишанлар ва занжирлар билан судраладилар. info
التفاسير:

external-link copy
72 : 40

فِي ٱلۡحَمِيمِ ثُمَّ فِي ٱلنَّارِ يُسۡجَرُونَ

Қайноқ сувга, кейин дўзахга судраладилар. info
التفاسير:

external-link copy
73 : 40

ثُمَّ قِيلَ لَهُمۡ أَيۡنَ مَا كُنتُمۡ تُشۡرِكُونَ

Кейин уларга шундай дейилади: «Шерик қилаётган бутларингиз қани?! info
التفاسير:

external-link copy
74 : 40

مِن دُونِ ٱللَّهِۖ قَالُواْ ضَلُّواْ عَنَّا بَل لَّمۡ نَكُن نَّدۡعُواْ مِن قَبۡلُ شَيۡـٔٗاۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ ٱلۡكَٰفِرِينَ

Аллоҳдан бошқа». Дедилар: «Улар биздан ғойиб бўлдилар. Йўқ-йўқ, аслида биз олдин ҳам ҳеч нарсага дуо-илтижо қилмаган эканмиз». Аллоҳ кофирларни мана шундай адаштириб қўяди. info
التفاسير:

external-link copy
75 : 40

ذَٰلِكُم بِمَا كُنتُمۡ تَفۡرَحُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّ وَبِمَا كُنتُمۡ تَمۡرَحُونَ

Мана шулар ер юзида ноҳақ қувониб ва керилиб юрганингиз сабабидандир. info
التفاسير:

external-link copy
76 : 40

ٱدۡخُلُوٓاْ أَبۡوَٰبَ جَهَنَّمَ خَٰلِدِينَ فِيهَاۖ فَبِئۡسَ مَثۡوَى ٱلۡمُتَكَبِّرِينَ

Жаҳаннам эшикларидан мангу қоладиган бўлиб киринглар! Мутакаббирларнинг жойи нақадар ёмон! info
التفاسير:

external-link copy
77 : 40

فَٱصۡبِرۡ إِنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقّٞۚ فَإِمَّا نُرِيَنَّكَ بَعۡضَ ٱلَّذِي نَعِدُهُمۡ أَوۡ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِلَيۡنَا يُرۡجَعُونَ

Бас, сабр қилинг. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Ё сизга уларга ваъда қилганимизнинг айримларини кўрсатамиз ёки сизни вафот эттирамиз. Бас, Бизга қайтариладилар. info
التفاسير: