ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
41 : 40

۞ وَيَٰقَوۡمِ مَا لِيٓ أَدۡعُوكُمۡ إِلَى ٱلنَّجَوٰةِ وَتَدۡعُونَنِيٓ إِلَى ٱلنَّارِ

Эй қавмим, нега мен сизларни нажотга чақирсам, сизлар мени дўзахга чорлайсизлар? info
التفاسير:

external-link copy
42 : 40

تَدۡعُونَنِي لِأَكۡفُرَ بِٱللَّهِ وَأُشۡرِكَ بِهِۦ مَا لَيۡسَ لِي بِهِۦ عِلۡمٞ وَأَنَا۠ أَدۡعُوكُمۡ إِلَى ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡغَفَّٰرِ

Сизлар мени Аллоҳга куфр келтиришим ва Унга ўзим билмайдиган нарсани шерик қилишимга даъват этяпсизлар. Мен эса сизларни Азиз ва Мағфиратли Зот сари чорламоқдаман. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 40

لَا جَرَمَ أَنَّمَا تَدۡعُونَنِيٓ إِلَيۡهِ لَيۡسَ لَهُۥ دَعۡوَةٞ فِي ٱلدُّنۡيَا وَلَا فِي ٱلۡأٓخِرَةِ وَأَنَّ مَرَدَّنَآ إِلَى ٱللَّهِ وَأَنَّ ٱلۡمُسۡرِفِينَ هُمۡ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِ

Шак-шубҳа йўқки, сизлар мени чақираётган нарсалар дунёда ҳам, охиратда ҳам даъват қилинишга арзийдиган нарсалар эмас. Албатта, қайтиб борар жойимиз Аллоҳгадир ва, албатта, исрофкунандалар дўзах эгаларидир. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 40

فَسَتَذۡكُرُونَ مَآ أَقُولُ لَكُمۡۚ وَأُفَوِّضُ أَمۡرِيٓ إِلَى ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ بَصِيرُۢ بِٱلۡعِبَادِ

Ҳали мен сизларга айтаётган гапларимни эслайсизлар. Ишимни Аллоҳга топшираман. Албатта, Аллоҳ бандаларни Кўргувчидир». info
التفاسير:

external-link copy
45 : 40

فَوَقَىٰهُ ٱللَّهُ سَيِّـَٔاتِ مَا مَكَرُواْۖ وَحَاقَ بِـَٔالِ فِرۡعَوۡنَ سُوٓءُ ٱلۡعَذَابِ

Бас, Аллоҳ у кишини улар қилган макрнинг ёмонликларидан асраб қолди. Фиръавн аҳлини эса ёмон азоб ўраб олди. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 40

ٱلنَّارُ يُعۡرَضُونَ عَلَيۡهَا غُدُوّٗا وَعَشِيّٗاۚ وَيَوۡمَ تَقُومُ ٱلسَّاعَةُ أَدۡخِلُوٓاْ ءَالَ فِرۡعَوۡنَ أَشَدَّ ٱلۡعَذَابِ

Оловки, эртаю кеч ўшанга рўбарў қилинурлар. Қиёмат қойим бўлган куни эса: «Фиръавн аҳлини энг қаттиқ азобга киритинглар», дейилур. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 40

وَإِذۡ يَتَحَآجُّونَ فِي ٱلنَّارِ فَيَقُولُ ٱلضُّعَفَٰٓؤُاْ لِلَّذِينَ ٱسۡتَكۡبَرُوٓاْ إِنَّا كُنَّا لَكُمۡ تَبَعٗا فَهَلۡ أَنتُم مُّغۡنُونَ عَنَّا نَصِيبٗا مِّنَ ٱلنَّارِ

Ўшанда дўзахда бир-бирлари билан талашиб-тортишадилар. Заифлар мутакаббирлик қилганларга дейдилар: «Дарҳақиқат, биз сизларга тобе эдик. Мана энди сизлар биздан дўзахнинг бирон қисмини даф қила оласизларми?» info
التفاسير:

external-link copy
48 : 40

قَالَ ٱلَّذِينَ ٱسۡتَكۡبَرُوٓاْ إِنَّا كُلّٞ فِيهَآ إِنَّ ٱللَّهَ قَدۡ حَكَمَ بَيۡنَ ٱلۡعِبَادِ

Мутакаббирлик қилганлар айтдилар: «Дарҳақиқат, биз ҳаммамиз ундамиз. Албатта, Аллоҳ бандалар ўртасида ҳукм этиб бўлди». info
التفاسير:

external-link copy
49 : 40

وَقَالَ ٱلَّذِينَ فِي ٱلنَّارِ لِخَزَنَةِ جَهَنَّمَ ٱدۡعُواْ رَبَّكُمۡ يُخَفِّفۡ عَنَّا يَوۡمٗا مِّنَ ٱلۡعَذَابِ

Дўзахдаги кимсалар жаҳаннам қўриқчиларига дедилар: «Парвардигорингизга дуо қилинг, биздан бир кунгина азобни енгиллатсин». info
التفاسير: