ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
64 : 27

أَمَّن يَبۡدَؤُاْ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥ وَمَن يَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِۗ أَءِلَٰهٞ مَّعَ ٱللَّهِۚ قُلۡ هَاتُواْ بُرۡهَٰنَكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

Ёки дастлаб Ўзи яратиб, кейин яна қайта яратадиган Зотми?! Ким сизларга осмону ердан ризқ берур? Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳ борми?! Айтинг: «Агар ростгўй бўлсангизлар, ҳужжатларингизни келтирингиз». info
التفاسير:

external-link copy
65 : 27

قُل لَّا يَعۡلَمُ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ ٱلۡغَيۡبَ إِلَّا ٱللَّهُۚ وَمَا يَشۡعُرُونَ أَيَّانَ يُبۡعَثُونَ

Айтинг: «Ғайбни осмонлару ердаги ҳеч кимса билмас. Уни ёлғиз Аллоҳгина билур». Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сезмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
66 : 27

بَلِ ٱدَّٰرَكَ عِلۡمُهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِۚ بَلۡ هُمۡ فِي شَكّٖ مِّنۡهَاۖ بَلۡ هُم مِّنۡهَا عَمُونَ

Балки охират ҳақидаги билимлари такомиллашгандир. Йўқ, улар ундан шубҳаланиб турибдилар. Йўқ, улар ундан кўрдирлар. info
التفاسير:

external-link copy
67 : 27

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَءِذَا كُنَّا تُرَٰبٗا وَءَابَآؤُنَآ أَئِنَّا لَمُخۡرَجُونَ

Куфр келтирган кимсалар дедилар: «Биз ва ота-боболаримиз тупроққа айланиб кетганимиздан кейин (қабрдан тирилиб) яна қайта чиқариламизми? info
التفاسير:

external-link copy
68 : 27

لَقَدۡ وُعِدۡنَا هَٰذَا نَحۡنُ وَءَابَآؤُنَا مِن قَبۡلُ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ

Бизга ҳам, олдинги ота-боболаримизга ҳам шу иш ваъда қилинган. Бу олдингиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас». info
التفاسير:

external-link copy
69 : 27

قُلۡ سِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَٱنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُجۡرِمِينَ

Айтинг: «Ерни кезинглар ва жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар!» info
التفاسير:

external-link copy
70 : 27

وَلَا تَحۡزَنۡ عَلَيۡهِمۡ وَلَا تَكُن فِي ضَيۡقٖ مِّمَّا يَمۡكُرُونَ

Сиз уларга хафа бўлманг. Улар қилаётган найранглардан сиқилманг. info
التفاسير:

external-link copy
71 : 27

وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَٰذَا ٱلۡوَعۡدُ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

Айтадилар: «Ростгўй бўлсангиз, айтинг-чи, бу ваъда қачон юз беради?» info
التفاسير:

external-link copy
72 : 27

قُلۡ عَسَىٰٓ أَن يَكُونَ رَدِفَ لَكُم بَعۡضُ ٱلَّذِي تَسۡتَعۡجِلُونَ

Айтинг: «Эҳтимол сизлар шошилтираётган нарсанинг айрим қисми сизларга яқин келиб қолгандир». info
التفاسير:

external-link copy
73 : 27

وَإِنَّ رَبَّكَ لَذُو فَضۡلٍ عَلَى ٱلنَّاسِ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَشۡكُرُونَ

Албатта, Парвардигорингиз одамларга фазлу марҳаматлидир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
74 : 27

وَإِنَّ رَبَّكَ لَيَعۡلَمُ مَا تُكِنُّ صُدُورُهُمۡ وَمَا يُعۡلِنُونَ

Албатта, Парвардигорингиз уларнинг диллари яширадиган нарсаларни ҳам, ошкор қиладиган нарсаларни ҳам билур. info
التفاسير:

external-link copy
75 : 27

وَمَا مِنۡ غَآئِبَةٖ فِي ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ إِلَّا فِي كِتَٰبٖ مُّبِينٍ

Осмону ерда Очиқ Китобда битилмаган бирон яширин нарса йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
76 : 27

إِنَّ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ يَقُصُّ عَلَىٰ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ أَكۡثَرَ ٱلَّذِي هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَ

Албатта, бу Қуръон Бани Исроилга улар ихтилоф қилаётган нарсаларнинг кўпини баён қилиб беради. info
التفاسير: