ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
56 : 27

۞ فَمَا كَانَ جَوَابَ قَوۡمِهِۦٓ إِلَّآ أَن قَالُوٓاْ أَخۡرِجُوٓاْ ءَالَ لُوطٖ مِّن قَرۡيَتِكُمۡۖ إِنَّهُمۡ أُنَاسٞ يَتَطَهَّرُونَ

Қавмининг жавоби: «Лут аҳлини юртингиздан чиқариб юборинг, албатта, улар ўзларини пок тутадиган одамлардир», дейишдан бошқа нарса бўлмади. info
التفاسير:

external-link copy
57 : 27

فَأَنجَيۡنَٰهُ وَأَهۡلَهُۥٓ إِلَّا ٱمۡرَأَتَهُۥ قَدَّرۡنَٰهَا مِنَ ٱلۡغَٰبِرِينَ

Биз унга ва унинг аҳлига нажот бердик. Фақат хотини бундан мустасно бўлди. Уни азобда қоладиганлардан бўлишини тақдир этдик. info
التفاسير:

external-link copy
58 : 27

وَأَمۡطَرۡنَا عَلَيۡهِم مَّطَرٗاۖ فَسَآءَ مَطَرُ ٱلۡمُنذَرِينَ

Уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдик. Бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири нақадар ёмон бўлди! info
التفاسير:

external-link copy
59 : 27

قُلِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ وَسَلَٰمٌ عَلَىٰ عِبَادِهِ ٱلَّذِينَ ٱصۡطَفَىٰٓۗ ءَآللَّهُ خَيۡرٌ أَمَّا يُشۡرِكُونَ

Айтинг: «Аллоҳга ҳамд ва У Зот саралаб олган бандаларига саломатлик бўлсин. Аллоҳ яхшими ёки улар ширк келтираётган нарсаларми? info
التفاسير:

external-link copy
60 : 27

أَمَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَأَنزَلَ لَكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَنۢبَتۡنَا بِهِۦ حَدَآئِقَ ذَاتَ بَهۡجَةٖ مَّا كَانَ لَكُمۡ أَن تُنۢبِتُواْ شَجَرَهَآۗ أَءِلَٰهٞ مَّعَ ٱللَّهِۚ بَلۡ هُمۡ قَوۡمٞ يَعۡدِلُونَ

Ёки осмонлару ерни яратган ва сизларга осмондан ёмғир ёғдирган Зотми?» Бас, Биз у билан гўзал боғларни ўстирдик. Унинг дарахтини ўстириш қўлингиздан келмас эди. Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Йўқ, улар (Холиқни махлуққа) тенглаштирадиган қавмдирлар! info
التفاسير:

external-link copy
61 : 27

أَمَّن جَعَلَ ٱلۡأَرۡضَ قَرَارٗا وَجَعَلَ خِلَٰلَهَآ أَنۡهَٰرٗا وَجَعَلَ لَهَا رَوَٰسِيَ وَجَعَلَ بَيۡنَ ٱلۡبَحۡرَيۡنِ حَاجِزًاۗ أَءِلَٰهٞ مَّعَ ٱللَّهِۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ

Ёки заминни қароргоҳ айлаб, унинг орасида дарёлар пайдо қилган ва унинг учун поналар-тоғлар барпо этган ҳамда икки денгиз ўртасида тўсиқ ўрнатиб қўйган Зотми?! Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Йўқ, уларнинг кўплари билмайдилар! info
التفاسير:

external-link copy
62 : 27

أَمَّن يُجِيبُ ٱلۡمُضۡطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكۡشِفُ ٱلسُّوٓءَ وَيَجۡعَلُكُمۡ خُلَفَآءَ ٱلۡأَرۡضِۗ أَءِلَٰهٞ مَّعَ ٱللَّهِۚ قَلِيلٗا مَّا تَذَكَّرُونَ

Ёки музтар киши илтижо қилганида ижобат этиб, унинг мушкулини осон айлайдиган ҳамда сизларни заминга халифа қилиб қўядиган Зотми?! Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Жуда оз ибрат оласизлар! info
التفاسير:

external-link copy
63 : 27

أَمَّن يَهۡدِيكُمۡ فِي ظُلُمَٰتِ ٱلۡبَرِّ وَٱلۡبَحۡرِ وَمَن يُرۡسِلُ ٱلرِّيَٰحَ بُشۡرَۢا بَيۡنَ يَدَيۡ رَحۡمَتِهِۦٓۗ أَءِلَٰهٞ مَّعَ ٱللَّهِۚ تَعَٰلَى ٱللَّهُ عَمَّا يُشۡرِكُونَ

Ёки сизларни қуруқлигу денгиз зулматларида тўғри йўлга йўллаб қўядиган ҳамда Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборадиган Зотми?! Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳ борми?! Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан Олийдир. info
التفاسير: