ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
36 : 21

وَإِذَا رَءَاكَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِن يَتَّخِذُونَكَ إِلَّا هُزُوًا أَهَٰذَا ٱلَّذِي يَذۡكُرُ ءَالِهَتَكُمۡ وَهُم بِذِكۡرِ ٱلرَّحۡمَٰنِ هُمۡ كَٰفِرُونَ

Куфр келтирган кимсалар сизни кўрганларида сизни масхара қилиб: «Худоларингизни айблаётган мана шуми?» - дейдилар. Ўзлари эса Раҳмоннинг зикридан юз ўгирувчидирлар. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 21

خُلِقَ ٱلۡإِنسَٰنُ مِنۡ عَجَلٖۚ سَأُوْرِيكُمۡ ءَايَٰتِي فَلَا تَسۡتَعۡجِلُونِ

Инсон шошқалоқ яралган. Яқинда сизларга оятларимни кўрсатурман. Бас, шошилтирманглар. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 21

وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَٰذَا ٱلۡوَعۡدُ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

Дейдилар: «Агар сизлар рост сўзлаётган бўлсангизлар, бу ваъда ўзи қачон?» info
التفاسير:

external-link copy
39 : 21

لَوۡ يَعۡلَمُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ حِينَ لَا يَكُفُّونَ عَن وُجُوهِهِمُ ٱلنَّارَ وَلَا عَن ظُهُورِهِمۡ وَلَا هُمۡ يُنصَرُونَ

Куфр келтирган кимсалар юзларидан ҳам, ортларидан ҳам ўтни тўса олмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган онни билсалар эди. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 21

بَلۡ تَأۡتِيهِم بَغۡتَةٗ فَتَبۡهَتُهُمۡ فَلَا يَسۡتَطِيعُونَ رَدَّهَا وَلَا هُمۡ يُنظَرُونَ

Йўқ! Уларга тўсатдан келиб қолур ва улар ҳайратда қолурлар. Уни қайтаришга қодир бўлмаслар ва уларга муҳлат ҳам берилмас. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 21

وَلَقَدِ ٱسۡتُهۡزِئَ بِرُسُلٖ مِّن قَبۡلِكَ فَحَاقَ بِٱلَّذِينَ سَخِرُواْ مِنۡهُم مَّا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ

Сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам масхара қилинганлар. Уларни масхара қилганларни қилган истеҳзолари ўз домига тортган. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 21

قُلۡ مَن يَكۡلَؤُكُم بِٱلَّيۡلِ وَٱلنَّهَارِ مِنَ ٱلرَّحۡمَٰنِۚ بَلۡ هُمۡ عَن ذِكۡرِ رَبِّهِم مُّعۡرِضُونَ

Айтинг: «Кеча-ю кундуз сизларни Раҳмондан ким асрайди?» Йўқ! Улар Парвардигорларининг зикридан юз ўгирувчилардир. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 21

أَمۡ لَهُمۡ ءَالِهَةٞ تَمۡنَعُهُم مِّن دُونِنَاۚ لَا يَسۡتَطِيعُونَ نَصۡرَ أَنفُسِهِمۡ وَلَا هُم مِّنَّا يُصۡحَبُونَ

Ёки уларнинг Биздан бошқа ҳимоя қиладиган худолари борми? Худолари ўзларига ҳам ёрдам бера олмайдилар, Биз тарафимиздан ҳам ҳимоя қилинмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 21

بَلۡ مَتَّعۡنَا هَٰٓؤُلَآءِ وَءَابَآءَهُمۡ حَتَّىٰ طَالَ عَلَيۡهِمُ ٱلۡعُمُرُۗ أَفَلَا يَرَوۡنَ أَنَّا نَأۡتِي ٱلۡأَرۡضَ نَنقُصُهَا مِنۡ أَطۡرَافِهَآۚ أَفَهُمُ ٱلۡغَٰلِبُونَ

Йўқ! Уларнинг ўзларини ҳам, ота-боболарини ҳам Биз баҳраманд қилдик, ҳатто уларга умр узун кўриниб қолди. Биз заминни атрофларидан қисқартириб бораётганимизни кўрмайдиларми? Ғолиблар ўшаларми? info
التفاسير: