ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
102 : 21

لَا يَسۡمَعُونَ حَسِيسَهَاۖ وَهُمۡ فِي مَا ٱشۡتَهَتۡ أَنفُسُهُمۡ خَٰلِدُونَ

Олов овозини эшитмаслар. Улар кўнгиллари тусаган неъматларда абадийдирлар. info
التفاسير:

external-link copy
103 : 21

لَا يَحۡزُنُهُمُ ٱلۡفَزَعُ ٱلۡأَكۡبَرُ وَتَتَلَقَّىٰهُمُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ هَٰذَا يَوۡمُكُمُ ٱلَّذِي كُنتُمۡ تُوعَدُونَ

Уларни буюк даҳшат хафа қилмас. Уларни фаришталар: «Сизларга ваъда қилинган кун - мана шу», деб кутиб оладилар. info
التفاسير:

external-link copy
104 : 21

يَوۡمَ نَطۡوِي ٱلسَّمَآءَ كَطَيِّ ٱلسِّجِلِّ لِلۡكُتُبِۚ كَمَا بَدَأۡنَآ أَوَّلَ خَلۡقٖ نُّعِيدُهُۥۚ وَعۡدًا عَلَيۡنَآۚ إِنَّا كُنَّا فَٰعِلِينَ

У кунда осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ёпгандек ёпиб, дастлаб қандай яратган бўлсак, ўша ҳолига қайтарурмиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз буни қилгувчидирмиз. info
التفاسير:

external-link copy
105 : 21

وَلَقَدۡ كَتَبۡنَا فِي ٱلزَّبُورِ مِنۢ بَعۡدِ ٱلذِّكۡرِ أَنَّ ٱلۡأَرۡضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ ٱلصَّٰلِحُونَ

Дарҳақиқат, Зикр (Лавҳул-маҳфуз)дан кейин Забурда ёзиб қўйганмизки, ерга солиҳ бандаларим ворис бўлгай. info
التفاسير:

external-link copy
106 : 21

إِنَّ فِي هَٰذَا لَبَلَٰغٗا لِّقَوۡمٍ عَٰبِدِينَ

Албатта, бунда ибодат қилгувчи қавм учун етарли нарса бордир. info
التفاسير:

external-link copy
107 : 21

وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا رَحۡمَةٗ لِّلۡعَٰلَمِينَ

Биз сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик. info
التفاسير:

external-link copy
108 : 21

قُلۡ إِنَّمَا يُوحَىٰٓ إِلَيَّ أَنَّمَآ إِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۖ فَهَلۡ أَنتُم مُّسۡلِمُونَ

Айтинг: «Менга илоҳингиз ягона илоҳ экани ҳақида ваҳий келади. Бас, сизлар мусулмон бўласизларми?!» info
التفاسير:

external-link copy
109 : 21

فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَقُلۡ ءَاذَنتُكُمۡ عَلَىٰ سَوَآءٖۖ وَإِنۡ أَدۡرِيٓ أَقَرِيبٌ أَم بَعِيدٞ مَّا تُوعَدُونَ

Агар юз ўгириб кетсалар, айтинг: «Ҳаммангизга баробар эшиттирдим. Сизларга ваъда қилинган нарса яқинми, узоқми, билмайман». info
التفاسير:

external-link copy
110 : 21

إِنَّهُۥ يَعۡلَمُ ٱلۡجَهۡرَ مِنَ ٱلۡقَوۡلِ وَيَعۡلَمُ مَا تَكۡتُمُونَ

«Албатта, У ошкора айтилган гапни ҳам, сизлар беркитаётган гапни ҳам билур». info
التفاسير:

external-link copy
111 : 21

وَإِنۡ أَدۡرِي لَعَلَّهُۥ فِتۡنَةٞ لَّكُمۡ وَمَتَٰعٌ إِلَىٰ حِينٖ

«Билмадим, эҳтимол, бу сизлар учун синовдир ва вақтинчалик фойдаланиб туришдир». info
التفاسير:

external-link copy
112 : 21

قَٰلَ رَبِّ ٱحۡكُم بِٱلۡحَقِّۗ وَرَبُّنَا ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلۡمُسۡتَعَانُ عَلَىٰ مَا تَصِفُونَ

Деди: «Парвардигорим, Ўзинг ҳақ ила ҳукм қил. Парвардигоримиз сизлар тавсифлаётган нарсаларга қарши мадад сўраладиган Раҳмондир». info
التفاسير: