ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
84 : 18

إِنَّا مَكَّنَّا لَهُۥ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَءَاتَيۡنَٰهُ مِن كُلِّ شَيۡءٖ سَبَبٗا

Дарҳақиқат, Биз уни ер юзига ҳукмрон қилдик ва унга барча нарсага (эришиш) йўлини ато этдик. info
التفاسير:

external-link copy
85 : 18

فَأَتۡبَعَ سَبَبًا

Бас, у йўлга тушди. info
التفاسير:

external-link copy
86 : 18

حَتَّىٰٓ إِذَا بَلَغَ مَغۡرِبَ ٱلشَّمۡسِ وَجَدَهَا تَغۡرُبُ فِي عَيۡنٍ حَمِئَةٖ وَوَجَدَ عِندَهَا قَوۡمٗاۖ قُلۡنَا يَٰذَا ٱلۡقَرۡنَيۡنِ إِمَّآ أَن تُعَذِّبَ وَإِمَّآ أَن تَتَّخِذَ فِيهِمۡ حُسۡنٗا

Қуёш ботадиган жойга келгач, унинг бир лойқа булоққа ботаётганини кўрди ва у ерда бир қавмни учратиб қолди. Дедик: «Эй Зулқарнайн, ё азоблайсан ёки улар билан яхши муомала қиласан». info
التفاسير:

external-link copy
87 : 18

قَالَ أَمَّا مَن ظَلَمَ فَسَوۡفَ نُعَذِّبُهُۥ ثُمَّ يُرَدُّ إِلَىٰ رَبِّهِۦ فَيُعَذِّبُهُۥ عَذَابٗا نُّكۡرٗا

Деди: «Ким зулм қилган бўлса, уни азоблармиз. Кейин у Парвардигорига қайтарилур. Бас, У Зот ҳам уни қаттиқ азоблар». info
التفاسير:

external-link copy
88 : 18

وَأَمَّا مَنۡ ءَامَنَ وَعَمِلَ صَٰلِحٗا فَلَهُۥ جَزَآءً ٱلۡحُسۡنَىٰۖ وَسَنَقُولُ لَهُۥ مِنۡ أَمۡرِنَا يُسۡرٗا

«Иймон келтириб, яхши амал қилган киши учун эса гўзал мукофот бордир. Биз ҳам унга ишимиздан осонини айтурмиз». info
التفاسير:

external-link copy
89 : 18

ثُمَّ أَتۡبَعَ سَبَبًا

Кейин яна йўлга тушди. info
التفاسير:

external-link copy
90 : 18

حَتَّىٰٓ إِذَا بَلَغَ مَطۡلِعَ ٱلشَّمۡسِ وَجَدَهَا تَطۡلُعُ عَلَىٰ قَوۡمٖ لَّمۡ نَجۡعَل لَّهُم مِّن دُونِهَا سِتۡرٗا

Қуёш чиқадиган тарафга етиб борганида уни бир қавм устига нур сочаётганини кўрди. Қавмки, Биз улар учун қуёшдан (тўсадиган) бирон парда қилмаганмиз. info
التفاسير:

external-link copy
91 : 18

كَذَٰلِكَۖ وَقَدۡ أَحَطۡنَا بِمَا لَدَيۡهِ خُبۡرٗا

Яна олдингидек бўлди. Дарҳақиқат, Биз унинг барча ишларидан воқифмиз. info
التفاسير:

external-link copy
92 : 18

ثُمَّ أَتۡبَعَ سَبَبًا

Кейин яна йўлга тушди. info
التفاسير:

external-link copy
93 : 18

حَتَّىٰٓ إِذَا بَلَغَ بَيۡنَ ٱلسَّدَّيۡنِ وَجَدَ مِن دُونِهِمَا قَوۡمٗا لَّا يَكَادُونَ يَفۡقَهُونَ قَوۡلٗا

Икки тоғ ўртасига етиб келганида уларнинг ортида бирон гапни уқмайдиган қавмга дуч келди. info
التفاسير:

external-link copy
94 : 18

قَالُواْ يَٰذَا ٱلۡقَرۡنَيۡنِ إِنَّ يَأۡجُوجَ وَمَأۡجُوجَ مُفۡسِدُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَهَلۡ نَجۡعَلُ لَكَ خَرۡجًا عَلَىٰٓ أَن تَجۡعَلَ بَيۡنَنَا وَبَيۡنَهُمۡ سَدّٗا

Дедилар: «Эй Зулқарнайн, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилувчилардир. Сенга бир ҳақ берсак, биз билан уларнинг орасига бир тўсиқ қуриб берасанми?» info
التفاسير:

external-link copy
95 : 18

قَالَ مَا مَكَّنِّي فِيهِ رَبِّي خَيۡرٞ فَأَعِينُونِي بِقُوَّةٍ أَجۡعَلۡ بَيۡنَكُمۡ وَبَيۡنَهُمۡ رَدۡمًا

Деди: «Парвардигорим берган имконият яхшироқдир. Бас, менга кучдан ёрдам беринглар, сизлар билан уларнинг орасига бир тўсиқ қуриб бераман». info
التفاسير:

external-link copy
96 : 18

ءَاتُونِي زُبَرَ ٱلۡحَدِيدِۖ حَتَّىٰٓ إِذَا سَاوَىٰ بَيۡنَ ٱلصَّدَفَيۡنِ قَالَ ٱنفُخُواْۖ حَتَّىٰٓ إِذَا جَعَلَهُۥ نَارٗا قَالَ ءَاتُونِيٓ أُفۡرِغۡ عَلَيۡهِ قِطۡرٗا

«Менга темир парчаларини келтиринг». Икки тоғ билан баробар бўлгач: «Энди дам уринглар», деди. Уни ўтга айлантирганидан кейин эса: «Менга эритилган мис ҳам олиб келинглар, унинг устидан қуюрман», деди. info
التفاسير:

external-link copy
97 : 18

فَمَا ٱسۡطَٰعُوٓاْ أَن يَظۡهَرُوهُ وَمَا ٱسۡتَطَٰعُواْ لَهُۥ نَقۡبٗا

Бас, улар унинг устига чиқа олмадилар. Уни тешиб ҳам ўта олмадилар. info
التفاسير: