ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
75 : 18

۞ قَالَ أَلَمۡ أَقُل لَّكَ إِنَّكَ لَن تَسۡتَطِيعَ مَعِيَ صَبۡرٗا

Деди: «Сенга, мен билан бирга (юришга) сабр қила олмайсан, демаганмидим?» info
التفاسير:

external-link copy
76 : 18

قَالَ إِن سَأَلۡتُكَ عَن شَيۡءِۭ بَعۡدَهَا فَلَا تُصَٰحِبۡنِيۖ قَدۡ بَلَغۡتَ مِن لَّدُنِّي عُذۡرٗا

Деди: «Бундан кейин бирон нарса ҳақида сўрасам, мени ўзингга ҳамроҳ қилма. Мен тарафимдан (бўлган) узрни охирига етказган бўласан». info
التفاسير:

external-link copy
77 : 18

فَٱنطَلَقَا حَتَّىٰٓ إِذَآ أَتَيَآ أَهۡلَ قَرۡيَةٍ ٱسۡتَطۡعَمَآ أَهۡلَهَا فَأَبَوۡاْ أَن يُضَيِّفُوهُمَا فَوَجَدَا فِيهَا جِدَارٗا يُرِيدُ أَن يَنقَضَّ فَأَقَامَهُۥۖ قَالَ لَوۡ شِئۡتَ لَتَّخَذۡتَ عَلَيۡهِ أَجۡرٗا

Яна йўлга тушдилар. Бир шаҳарга келиб, аҳолисидан егулик сўрадилар. Аҳоли уларни меҳмон қилишдан бош тортди. Ўша ерда йиқилиб кетай деб қолган бир деворга дуч келдилар. (Хизр) уни тиклаб қўйди. (Мусо) деди: «Истаганингда шу иш учун ҳақ олган бўлардинг». info
التفاسير:

external-link copy
78 : 18

قَالَ هَٰذَا فِرَاقُ بَيۡنِي وَبَيۡنِكَۚ سَأُنَبِّئُكَ بِتَأۡوِيلِ مَا لَمۡ تَسۡتَطِع عَّلَيۡهِ صَبۡرًا

Деди: «Мана шу сен билан менинг ажралишимиздир. Энди сенга сен сабр қила олмаган ишларнинг таъвилини айтиб бераман». info
التفاسير:

external-link copy
79 : 18

أَمَّا ٱلسَّفِينَةُ فَكَانَتۡ لِمَسَٰكِينَ يَعۡمَلُونَ فِي ٱلۡبَحۡرِ فَأَرَدتُّ أَنۡ أَعِيبَهَا وَكَانَ وَرَآءَهُم مَّلِكٞ يَأۡخُذُ كُلَّ سَفِينَةٍ غَصۡبٗا

«Кемага келсак, у денгизда ишлайдиган мискинларники эди. Мен уни айбли қилиб қўймоқчи бўлдим. (Чунки) уларнинг ортида бир подшоҳ бўлиб, у ҳар бир кемани тортиб олар эди». info
التفاسير:

external-link copy
80 : 18

وَأَمَّا ٱلۡغُلَٰمُ فَكَانَ أَبَوَاهُ مُؤۡمِنَيۡنِ فَخَشِينَآ أَن يُرۡهِقَهُمَا طُغۡيَٰنٗا وَكُفۡرٗا

«Боланинг эса ота-онаси мўмин одамлар эди. Куфру туғён ила уларни қийнаб қўйишидан қўрқдик». info
التفاسير:

external-link copy
81 : 18

فَأَرَدۡنَآ أَن يُبۡدِلَهُمَا رَبُّهُمَا خَيۡرٗا مِّنۡهُ زَكَوٰةٗ وَأَقۡرَبَ رُحۡمٗا

«Парвардигорлари уларга ундан кўра яхшироғини, солиҳроғини, меҳрибонроғини эваз қилиб беришини хоҳладик». info
التفاسير:

external-link copy
82 : 18

وَأَمَّا ٱلۡجِدَارُ فَكَانَ لِغُلَٰمَيۡنِ يَتِيمَيۡنِ فِي ٱلۡمَدِينَةِ وَكَانَ تَحۡتَهُۥ كَنزٞ لَّهُمَا وَكَانَ أَبُوهُمَا صَٰلِحٗا فَأَرَادَ رَبُّكَ أَن يَبۡلُغَآ أَشُدَّهُمَا وَيَسۡتَخۡرِجَا كَنزَهُمَا رَحۡمَةٗ مِّن رَّبِّكَۚ وَمَا فَعَلۡتُهُۥ عَنۡ أَمۡرِيۚ ذَٰلِكَ تَأۡوِيلُ مَا لَمۡ تَسۡطِع عَّلَيۡهِ صَبۡرٗا

«Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики эди. Унинг остида уларга тегишли хазина бор эди. Уларнинг оталари солиҳ эди. Парвардигоринг улар балоғатга етиб, Парвардигорингнинг марҳамати ила хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Мен бу ишни ўзимча қилмадим. Сен тоқат қила олмаган ишларнинг таъвили мана шу». info
التفاسير:

external-link copy
83 : 18

وَيَسۡـَٔلُونَكَ عَن ذِي ٱلۡقَرۡنَيۡنِۖ قُلۡ سَأَتۡلُواْ عَلَيۡكُم مِّنۡهُ ذِكۡرًا

Сиздан Зулқарнайн ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Сизларга у ҳақдаги хабардан (бир қисмини) тиловат қилурман». info
التفاسير: