ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
41 : 70

عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ خَيۡرٗا مِّنۡهُمۡ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ

Уларни ҳалок қилиб, ўрнига Аллоҳга итоат қилувчи кишиларни алмаштириб қўйишдан ожиз эмасмиз. Уларни йўқ қилиб, ўрниларига бошқаларини келтиришни хоҳлаган пайтимизда мағлуб бўлиб ҳам қолмаймиз. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 70

فَذَرۡهُمۡ يَخُوضُواْ وَيَلۡعَبُواْ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي يُوعَدُونَ

Эй Пайғамбар, уларни тарк қилинг! То Қуръонда ваъда қилинган Қиёмат кунига рўбарў бўлгунларича ботил ва залолатга ботиб, дунё ҳаётида ўйнаб-кулиб юраверсинлар. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 70

يَوۡمَ يَخۡرُجُونَ مِنَ ٱلۡأَجۡدَاثِ سِرَاعٗا كَأَنَّهُمۡ إِلَىٰ نُصُبٖ يُوفِضُونَ

У куни худди марра сари чопаётган мусобақачилардек, қабрларидан шошиб чиқиб келурлар. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 70

خَٰشِعَةً أَبۡصَٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةٞۚ ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلَّذِي كَانُواْ يُوعَدُونَ

Нигоҳлари ерга қадалган, ўзларини хору зорлик эгаллаган бўлади. Бу кун дунё ҳаётида ваъда қилинган, улар эса назар-писанд қилмаган кундир. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• خطر الغفلة عن الآخرة.
Охиратдан ғафлатда қолиш нақадар хатарли. info

• عبادة الله وتقواه سبب لغفران الذنوب.
Аллоҳга ибодат қилиш ва Ундан қўрқиш гуноҳлар кечирилишига олиб боради. info

• الاستمرار في الدعوة وتنويع أساليبها حق واجب على الدعاة.
Даъватда бардавом бўлиш ва турли хил услубларни қўллаш даъватчилар зиммасидаги бурч ва вазифадир. info