ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

Маъориж

គោល​បំណងនៃជំពូក:
بيان حال وجزاء الخلق يوم القيامة.
Махлуқотларнинг қиёмат кунидаги аҳволи ва жазо ёки мукофот олишларининг баёни. info

external-link copy
1 : 70

سَأَلَ سَآئِلُۢ بِعَذَابٖ وَاقِعٖ

Мушриклардан бири, мен ва қавмим устига келадиган ўша азоб келса-келақолсин, дея масхаралаб гап қотди. Ҳолбуки, бу азоб Қиёмат куни аниқ содир бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 70

لِّلۡكَٰفِرِينَ لَيۡسَ لَهُۥ دَافِعٞ

Бу азоб Аллоҳга куфр келтирганлар учун бўлиб, уни ҳеч ким тўхтатиб қололмайди. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 70

مِّنَ ٱللَّهِ ذِي ٱلۡمَعَارِجِ

Бу азоб юксак мақомлар, фазилатлар ва неъматлар соҳиби улуғ Аллоҳ томонидандир. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 70

تَعۡرُجُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ إِلَيۡهِ فِي يَوۡمٖ كَانَ مِقۡدَارُهُۥ خَمۡسِينَ أَلۡفَ سَنَةٖ

Жаброил ва бошқа фаришталар Қиёмат куни ўша мақомларга кўтариладилар. У кун эллик минг йилга тенг келадиган жуда узун кундир. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 70

فَٱصۡبِرۡ صَبۡرٗا جَمِيلًا

Эй Пайғамбар, чиройли сабр қилинг. Безовта бўлманг, шиква-шикоят қилманг. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 70

إِنَّهُمۡ يَرَوۡنَهُۥ بَعِيدٗا

Улар бу азобнинг бўлиши эҳтимолдан узоқ, амримаҳол деб биладилар. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 70

وَنَرَىٰهُ قَرِيبٗا

Биз эса унинг жуда яқинлигини ва содир бўлишида шубҳа йўқлигини биламиз. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 70

يَوۡمَ تَكُونُ ٱلسَّمَآءُ كَٱلۡمُهۡلِ

У кунда осмон худди эритилган мис, тилла ва бошқа металлар каби бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 70

وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ

Тоғлар худди юнг каби енгил бўлиб қолади. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 70

وَلَا يَسۡـَٔلُ حَمِيمٌ حَمِيمٗا

Бирон дўст яқинидан ҳол-аҳвол сўрамайди. Чунки ҳар ким ўзи билан ўзи бўлиб қолади. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• تنزيه القرآن عن الشعر والكهانة.
Қуръони Каримни шеър ва коҳинликдан поклаш. info

• خطر التَّقَوُّل على الله والافتراء عليه سبحانه.
Аллоҳ номидан гап тўқиш, шаънига ифтиро отишнинг хатарлилиги. info

• الصبر الجميل الذي يحتسب فيه الأجر من الله ولا يُشكى لغيره.
Ажру савобни ёлғиз Аллоҳдан умид қилиб, Ундан бошқасига шиква-шикоят қилмасдан қилинган сабр чиройли сабрдир. info