ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
43 : 68

خَٰشِعَةً أَبۡصَٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةٞۖ وَقَدۡ كَانُواْ يُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ وَهُمۡ سَٰلِمُونَ

Уларнинг хорликдан кўзлари ерга қадалади, надомат ва шармандалик қоплаб олади. Дунё ҳаётида улар Аллоҳ учун сажда қилишга чақирилар эдилар. Ўшанда соғ-саломат, яъни сажда қилишга қодир эдилар. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 68

فَذَرۡنِي وَمَن يُكَذِّبُ بِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِۖ سَنَسۡتَدۡرِجُهُم مِّنۡ حَيۡثُ لَا يَعۡلَمُونَ

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сизга нозил қилинган Қуръонни ёлғонга чиқарувчи кимсаларни Менга қўйиб беринг. Яқинда уларни азобга дучор қиламиз. Арқонни узун ташлаб, макр-ҳийла қилаётганимизни, аста-секин азоб-уқубатларга ҳайдаётганимизни сезмай ҳам қоладилар. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 68

وَأُمۡلِي لَهُمۡۚ إِنَّ كَيۡدِي مَتِينٌ

Гуноҳларида давом этишлари учун уларга бироз муҳлат бериб қўяман. Куфр аҳли ва Қуръонни ёлғонга чиқарувчиларга азобим жуда қаттиқдир. Улар мендан қочиб кетолмайдилар, азобимдан қутулиб қололмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 68

أَمۡ تَسۡـَٔلُهُمۡ أَجۡرٗا فَهُم مِّن مَّغۡرَمٖ مُّثۡقَلُونَ

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сиз даъватингиз учун улардан ҳақ талаб қилдингизмики, шуни оғир олиб улар сиздан юз ўгирсалар?! Аслида бунинг тескариси-ку, сиз улардан ҳақ талаб қилмадингиз-ку! Хўш, унда сизга эргашишларидан нима тўсқинлик қиляпти?! info
التفاسير:

external-link copy
47 : 68

أَمۡ عِندَهُمُ ٱلۡغَيۡبُ فَهُمۡ يَكۡتُبُونَ

Ёки уларда сизга қарши истаган ҳужжатларни ёзиб олаверадиган ғайб илми борми?! info
التفاسير:

external-link copy
48 : 68

فَٱصۡبِرۡ لِحُكۡمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ ٱلۡحُوتِ إِذۡ نَادَىٰ وَهُوَ مَكۡظُومٞ

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳ таоло кофирларга бироз муҳлат бериб қўйганига сабр қилинг. Қавмидан сиқилган наҳанг соҳиби Юнус алайҳиссалом каби бесабр бўлманг. Ўшанда у денгиз қоронғулигида, наҳанг қорнидаги зулматда ғамга ботиб, Парвардигорига нидо қилган эди. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 68

لَّوۡلَآ أَن تَدَٰرَكَهُۥ نِعۡمَةٞ مِّن رَّبِّهِۦ لَنُبِذَ بِٱلۡعَرَآءِ وَهُوَ مَذۡمُومٞ

Агар унга Аллоҳнинг раҳмати етмаганида наҳанг уни қуруқликка маломатга учраган ҳолида улоқтирган бўлар эди. info
التفاسير:

external-link copy
50 : 68

فَٱجۡتَبَٰهُ رَبُّهُۥ فَجَعَلَهُۥ مِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ

Кейин Парвардигори уни танлаб олиб, солиҳ бандаларидан қилди. info
التفاسير:

external-link copy
51 : 68

وَإِن يَكَادُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَيُزۡلِقُونَكَ بِأَبۡصَٰرِهِمۡ لَمَّا سَمِعُواْ ٱلذِّكۡرَ وَيَقُولُونَ إِنَّهُۥ لَمَجۡنُونٞ

Аллоҳга куфр келтирган ва пайғамбарини ёлғонга чиқарган кимсалар сизга нозил бўлган Қуръонни эшитганларида тикилган қаттиқ назарлари билан сизни йиқитаёзадилар. Ҳавои нафсларига эргашиб, Ҳақдан юз ўгириб: ”Буни олиб келган пайғамбар аниқ мажнундир”, дейдилар. info
التفاسير:

external-link copy
52 : 68

وَمَا هُوَ إِلَّا ذِكۡرٞ لِّلۡعَٰلَمِينَ

Ҳолбуки, сизга нозил қилинган Қуръон одамлару жинларга насиҳат ва эслатма, холос. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• الصبر خلق محمود لازم للدعاة وغيرهم.
Сабр мақтовга лойиқ, даъватчилар ва бошқалар учун зарур бўлган хулқдир. info

• التوبة تَجُبُّ ما قبلها وهي من أسباب اصطفاء الله للعبد وجعله من عباده الصالحين.
Тавба олдинги гуноҳларни ўчиради. Аллоҳ таолонинг бандага назари тушиши ва солиҳ бандалардан қилишига ҳам тавба сабаб бўлади. info

• تنوّع ما يرسله الله على الكفار والعصاة من عذاب دلالة على كمال قدرته وكمال عدله.
Аллоҳ таолонинг кофир ва осийлар устига юборган азобларининг турли-туманлиги У Зотнинг етук қудрати ва чексиз адолатига далилдир. info