ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
17 : 68

إِنَّا بَلَوۡنَٰهُمۡ كَمَا بَلَوۡنَآ أَصۡحَٰبَ ٱلۡجَنَّةِ إِذۡ أَقۡسَمُواْ لَيَصۡرِمُنَّهَا مُصۡبِحِينَ

Биз анави мушрикларни худди боғ эгаларини синаганимиз каби қаҳатчилик ва очлик билан синадик. Боғ эгалари мискинлар еб қўймасин, деб меваларини эрта тонгда зудлик билан йиғиб олишга қасам ичган эдилар. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 68

وَلَا يَسۡتَثۡنُونَ

Қасамларига "иншооллоҳ" сўзини қўшиб айтмагандилар. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 68

فَطَافَ عَلَيۡهَا طَآئِفٞ مِّن رَّبِّكَ وَهُمۡ نَآئِمُونَ

Аллоҳ таоло боғ эгалари ухлаётган пайтда уни ёндириб юборди. Олов уни куйдириб битирди. Эгалари оловни даф қилолмадилар. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 68

فَأَصۡبَحَتۡ كَٱلصَّرِيمِ

Зим-зиё тундек қорайиб кетди. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 68

فَتَنَادَوۡاْ مُصۡبِحِينَ

Тонг ёришгач, бир-бирини чақирдилар. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 68

أَنِ ٱغۡدُواْ عَلَىٰ حَرۡثِكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰرِمِينَ

Улар бир-бирларига: ”Ҳосилингизни камбағал бечоралар келиб қолишидан олдин йиғиб олмоқчи бўлсангиз, барвақт чиқинглар”, дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 68

فَٱنطَلَقُواْ وَهُمۡ يَتَخَٰفَتُونَ

Улар бир-бирларига паст овозда пичирлаб, шошилиб жўнаб кетдилар. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 68

أَن لَّا يَدۡخُلَنَّهَا ٱلۡيَوۡمَ عَلَيۡكُم مِّسۡكِينٞ

Бир-бирларига: ”Бугун боғга бирон мискин кириб қолмасин”, деб пичирлардилар. info
التفاسير:

external-link copy
25 : 68

وَغَدَوۡاْ عَلَىٰ حَرۡدٖ قَٰدِرِينَ

Улар ҳосилларига мискинларни яқин йўлатмасликка қарор қилиб, эрта тонгда йўлга отландилар. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 68

فَلَمَّا رَأَوۡهَا قَالُوٓاْ إِنَّا لَضَآلُّونَ

Куйиб битган боғни кўришгач, бир-бирларига: ”Боғимизнинг йўлини йўқотиб қўйдик, адашдик”, дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 68

بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ

”Мискинларни йўлатмасликка қарор қилганимиз учун ҳосилдан қуруқ қолибмиз”. info
التفاسير:

external-link copy
28 : 68

قَالَ أَوۡسَطُهُمۡ أَلَمۡ أَقُل لَّكُمۡ لَوۡلَا تُسَبِّحُونَ

Уларнинг инсофлироғи: ”Сизлар камбағал бечораларга ҳосилдан бермасликка қарор қилганингизда: ”Аллоҳга тасбеҳ айтиб, тавба қилмайсизларми?!”, демаганмидим”, деди. info
التفاسير:

external-link copy
29 : 68

قَالُواْ سُبۡحَٰنَ رَبِّنَآ إِنَّا كُنَّا ظَٰلِمِينَ

Бўлар иш бўлгач улар: ”Парвардигоримизни поклаймиз. Бизлар ҳақиқатан ҳам боғимиздаги меваларга фақирларни яқин йўлатмасликка қарор қилиб, ўзимизга ўзимиз зулм қилдик”, дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 68

فَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَلَٰوَمُونَ

Айбни бир-бирларига тўнкай бошладилар. info
التفاسير:

external-link copy
31 : 68

قَالُواْ يَٰوَيۡلَنَآ إِنَّا كُنَّا طَٰغِينَ

Улар қаттиқ пушаймон бўлиб: ”Шўримиз қурсин! Фақирларнинг ҳаққини бермасдан ҳаддимиздан ошибмиз”, дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
32 : 68

عَسَىٰ رَبُّنَآ أَن يُبۡدِلَنَا خَيۡرٗا مِّنۡهَآ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا رَٰغِبُونَ

Парвардигоримиз боғимиз ўрнига янада яхшироғини берса, қани эди. Биз ёлғиз Парвардигоримиздан умидвормиз. Афвни ҳам, яхшиликни ҳам Ўзидан сўраймиз, Ўзидан умид қиламиз. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 68

كَذَٰلِكَ ٱلۡعَذَابُۖ وَلَعَذَابُ ٱلۡأٓخِرَةِ أَكۡبَرُۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ

Гуноҳ қилган кимсаларни мана шундай ризқдан маҳрум қилиб азоблаймиз. Агар билсалар, охират азоби янада каттароқдир. У ердаги азоб узлуксиз ва шиддатлидир. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 68

إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ عِندَ رَبِّهِمۡ جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ

Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилган тақводорлар учун Парвардигорлари ҳузурида битмас-туганмас неъматларга тўла жаннатлар бордир. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 68

أَفَنَجۡعَلُ ٱلۡمُسۡلِمِينَ كَٱلۡمُجۡرِمِينَ

Макка мушриклари хомтама бўлганларидек, ҳисоб-китобда мусулмонларни кофирларларга тенглаштирармидик?! info
التفاسير:

external-link copy
36 : 68

مَا لَكُمۡ كَيۡفَ تَحۡكُمُونَ

Эй мушриклар, сизларга нима бўлди ўзи, қандай қилиб бу қадар адолатсиз ва нотўғри ҳукм чиқарасизлар?! info
التفاسير:

external-link copy
37 : 68

أَمۡ لَكُمۡ كِتَٰبٞ فِيهِ تَدۡرُسُونَ

Ёки сизларнинг китобингиз бор-у ундан осий ва итоаткорнинг тенглиги ҳақида ўқиб оляпсизларми? info
التفاسير:

external-link copy
38 : 68

إِنَّ لَكُمۡ فِيهِ لَمَا تَخَيَّرُونَ

Ўша китобда охиратда сизлар учун ўзларингиз истаган нарсалар муҳайё қилинади, дейилганми? info
التفاسير:

external-link copy
39 : 68

أَمۡ لَكُمۡ أَيۡمَٰنٌ عَلَيۡنَا بَٰلِغَةٌ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ إِنَّ لَكُمۡ لَمَا تَحۡكُمُونَ

Ёки сизларда Қиёмат кунига қадар сизлар нима ҳукм қилсангизлар, ўша бўлаверишини тақозо қиладиган, қасамлар билан таъкидланган аҳд-паймонимиз борми?! info
التفاسير:

external-link copy
40 : 68

سَلۡهُمۡ أَيُّهُم بِذَٰلِكَ زَعِيمٌ

Эй Пайғамбар, бу гапни гапираётганлардан сўранг-чи, қайси бирлари бунга кафил бўла олар экан?! info
التفاسير:

external-link copy
41 : 68

أَمۡ لَهُمۡ شُرَكَآءُ فَلۡيَأۡتُواْ بِشُرَكَآئِهِمۡ إِن كَانُواْ صَٰدِقِينَ

Ёки ҳисоб-китобда уларни мўминлар билан тенглаштирадиган Аллоҳдан ўзга шериклари-худолари борми?! Шу даъволари рост бўлса, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар! info
التفاسير:

external-link copy
42 : 68

يَوۡمَ يُكۡشَفُ عَن سَاقٖ وَيُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ فَلَا يَسۡتَطِيعُونَ

Қиёмат куни даҳшатлари зоҳир бўлгач, Парвардигоримиз болдирини очади, одамлар саждага чақириладилар. Мўминлар сажда қиладилар. Кофирлар ва мунофиқлар эса (умуртқалари қотиб қолгани туфайли) сажда қилолмай қоладилар. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• منع حق الفقير سبب في هلاك المال.
Фақирларнинг ҳақини бермаслик мол-дунё талафотига сабаб бўлади. info

• تعجيل العقوبة في الدنيا من إرادة الخير بالعبد ليتوب ويرجع.
Бандага шу дунё ҳаётида жазо берилиши унинг учун яхшиликдир. Токи, тавба қилсин ва Аллоҳга қайтсин. info

• لا يستوي المؤمن والكافر في الجزاء، كما لا تستوي صفاتهما.
Мўминлар ва кофирларнинг сифатлари бир хил бўлмаганидек, ҳисоб-китобда ҳам баробар бўлмайдилар. info