ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
77 : 56

إِنَّهُۥ لَقُرۡءَانٞ كَرِيمٞ

Эй одамлар, сизларга ўқиб берилаётган Қуръон улуғ Қуръондир. Унинг фойдалари сон-саноқсиз. info
التفاسير:

external-link copy
78 : 56

فِي كِتَٰبٖ مَّكۡنُونٖ

Одамларнинг кўзидан асралган китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда. info
التفاسير:

external-link copy
79 : 56

لَّا يَمَسُّهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُطَهَّرُونَ

Уни гуноҳлару айблардан пок фаришталаргина ушлайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
80 : 56

تَنزِيلٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Бутун махлуқотлар Парвардигори тарафидан Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган. info
التفاسير:

external-link copy
81 : 56

أَفَبِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَنتُم مُّدۡهِنُونَ

Эй мушриклар, сизлар мана шу сўзни ёлғон деяпсизларми? Мана шу сўзга ишонмаяпсизларми? info
التفاسير:

external-link copy
82 : 56

وَتَجۡعَلُونَ رِزۡقَكُمۡ أَنَّكُمۡ تُكَذِّبُونَ

Аллоҳ сизларга шунча ризқ берса, ўшаларни ёлғонга чиқаришингиз У Зотга шукр қилишингиз бўлдими? Масалан, фалон юзлдуз ёмғир ёғдирди, дейсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
83 : 56

فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ

Жон ҳалқумга келганда. info
التفاسير:

external-link copy
84 : 56

وَأَنتُمۡ حِينَئِذٖ تَنظُرُونَ

Ҳолбуки, ўзларингиз ўша пайтда олдингиздаги ўлим тўшагида ётган одамга қараб турган бўласизлар. info
التفاسير:

external-link copy
85 : 56

وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ

Биз эса Ўз илмимиз, қудратимиз ва фаришталаримиз ила ўша маййитга сизлардан ҳам яқинроқмиз. Лекин сизлар у фаришталарни кўрмайсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
86 : 56

فَلَوۡلَآ إِن كُنتُمۡ غَيۡرَ مَدِينِينَ

Агар сизлар, қайта тирилмаймиз, амалларимиз учун ҳисоб бермаймиз, жазо ёки мукофот олмаймиз, деб ўйлайдиган бўлсангизлар. info
التفاسير:

external-link copy
87 : 56

تَرۡجِعُونَهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

Агар гапларингиз рост бўлса, ўша жонни яна жасадга қайтаринглар-чи! Бу ишни ҳаргиз қила олмассизлар! info
التفاسير:

external-link copy
88 : 56

فَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ

Бас, агар маййит эзгуликлар сари биринчилардан бўлиб қадам ташлаган пешқадамлардан, Аллоҳга яқин бандалардан бўлса, info
التفاسير:

external-link copy
89 : 56

فَرَوۡحٞ وَرَيۡحَانٞ وَجَنَّتُ نَعِيمٖ

Бас, у роҳат-фароғатда, ёқимли ризқ қўйнида, жаннатда, истаган нарсаси муҳайё қилинадиган неъматлар ичида бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
90 : 56

وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ

Агар маййит ўнг тараф эгаларидан бўлса, ундан ғам еманг. У тинчлик ва саломатликдадир. info
التفاسير:

external-link copy
91 : 56

فَسَلَٰمٞ لَّكَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ

Агар маййит ўнг тараф эгаларидан бўлса, ундан ғам еманг. У тинчлик ва саломатликдадир. info
التفاسير:

external-link copy
92 : 56

وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٱلضَّآلِّينَ

Агар маййит Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган рисолатни ёлғон дейдиган, тўғри йўлдан озган гумроҳлардан бўлса, info
التفاسير:

external-link copy
93 : 56

فَنُزُلٞ مِّنۡ حَمِيمٖ

Бас, у ўта қайноқ сув билан меҳмон қилинади. info
التفاسير:

external-link copy
94 : 56

وَتَصۡلِيَةُ جَحِيمٍ

Ва дўзах оловида ёниш билан. info
التفاسير:

external-link copy
95 : 56

إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ ٱلۡيَقِينِ

Эй Пайғамбар, мана шу сизга қисса қилиб берганларимиз заррача шубҳа аралашмаган айни ҳақиқатдир. info
التفاسير:

external-link copy
96 : 56

فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ

Бас, улуғ Парвардигорингиз номини нуқсонлардан поклаб тасбеҳ айтинг. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• شدة سكرات الموت وعجز الإنسان عن دفعها.
Ўлим талвасалари ўта шиддатли бўлади. Инсон уларни даф қила олмайди. info

• الأصل أن البشر لا يرون الملائكة إلا إن أراد الله لحكمة.
Аслида инсон зоти фаришталарни кўра олмайди. Фақат Аллоҳ хоҳласагина кўради ва бу иш остида бир ҳикмат бўлади. info

• أسماء الله (الأول، الآخر، الظاهر، الباطن) تقتضي تعظيم الله ومراقبته في الأعمال الظاهرة والباطنة.
Аллоҳнинг Аввал, Охир, Зоҳир ва Ботин исмлари У Зотни улуғлашни тақозо этади ҳамда У Зотнинг зоҳирий ва ботиний ҳамма ишларни кузатиб туришини англатади. info