ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
17 : 56

يَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٞ مُّخَلَّدُونَ

Атрофларида ёш болалар ҳар доим хизматга шай бўлиб турадилар. Улар ҳеч қачон қаримайдилар, ўлмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 56

بِأَكۡوَابٖ وَأَبَارِيقَ وَكَأۡسٖ مِّن مَّعِينٖ

Жаннатдаги ҳеч қачон тугаб қолмайдиган оқар булоқдан олинган майли косалар, кўзалар ва косаларни айлантириб турадилар. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 56

لَّا يُصَدَّعُونَ عَنۡهَا وَلَا يُنزِفُونَ

Улар шу дунёнинг майига ўхшамайди. Уни ичган кишининг боши оғримайди. Ақли ҳам кетмайди, жойида тураверади. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 56

وَفَٰكِهَةٖ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ

Болалар жаннатийлар учун истаган меваларини ҳам тинимсиз айлантириб турадилар. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 56

وَلَحۡمِ طَيۡرٖ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ

Иштаҳалари тусаган қуш гўштини ҳам айлантириб турадилар. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 56

وَحُورٌ عِينٞ

Улар учун жаннатда оҳу кўзли ҳурлар ҳам бор. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 56

كَأَمۡثَٰلِ ٱللُّؤۡلُوِٕ ٱلۡمَكۡنُونِ

Худди садаф ичидаги яширин дурдек. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 56

جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Бу нарсаларга дунёда қилиб ўтган солиҳ амалларининг мукофоти сифатида ноил бўладилар. info
التفاسير:

external-link copy
25 : 56

لَا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا تَأۡثِيمًا

Жаннатда ёмон сўзни ҳам, гуноҳ бўладиган гапни ҳам эшитмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 56

إِلَّا قِيلٗا سَلَٰمٗا سَلَٰمٗا

Фаришталарнинг уларга салом беришларини ва бир-бирларига салом беришларинигина эшитарлар. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 56

وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ

Ўнг тараф эгалари номаи аъмолларини ўнг қўллари билан оладилар. Уларнинг Аллоҳ наздидаги мартаба-мақомлари нақадар юксак! info
التفاسير:

external-link copy
28 : 56

فِي سِدۡرٖ مَّخۡضُودٖ

Ҳеч бир озори йўқ тикансиз бутазорларда. info
التفاسير:

external-link copy
29 : 56

وَطَلۡحٖ مَّنضُودٖ

Қатор тизилган бананзорларда. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 56

وَظِلّٖ مَّمۡدُودٖ

Ёйилган, ҳар доим тураверадиган сояда. info
التفاسير:

external-link copy
31 : 56

وَمَآءٖ مَّسۡكُوبٖ

Ҳеч қачон тўхтаб қолмайдиган оқар сувларда. info
التفاسير:

external-link copy
32 : 56

وَفَٰكِهَةٖ كَثِيرَةٖ

Ҳеч қачон камайиб қолмайдиган мўл-кўл меваларда. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 56

لَّا مَقۡطُوعَةٖ وَلَا مَمۡنُوعَةٖ

Улар ҳеч қачон тугаб қолмайдилар. Уларнинг бирон мавсими йўқки, ўшанда бор бўлиб, қолган пайтда йўқ бўлсалар. Истаган пайтларида у мевалардан тановул қиладилар. Уларни олишдан ҳеч ким қайтармайди. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 56

وَفُرُشٖ مَّرۡفُوعَةٍ

Сўрилар устига баланд қилиб тўшалган кўрпачаларда. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 56

إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءٗ

Дарҳақиқат, Биз мазкур ҳурларни одатдагидек туғилиш, ўсиб-улғайиш орқали эмас, дафъатан, жаннат аҳлига хос қилиб яратдик. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 56

فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا

Уларни олдин ҳеч ким тарафидан тегилмаган бокиралар қилдик. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 56

عُرُبًا أَتۡرَابٗا

Ёшда ҳам, ҳусну латофатда ҳам бир-бири билан баробар, ўз жуфтлари учун севимли ҳурлар. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 56

لِّأَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ

Бу ҳурларни номаи аъмолини ўнг қўли билан олиб, бахт-саодатга ноил бўлган ўнг тараф эгалари учун яратганмиз. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 56

ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ

Улар олдинги пайғамбарларнинг умматларидан ҳам бир жамоа. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 56

وَثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ

Охирги уммат бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматидан ҳам бир жамоа. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 56

وَأَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ

Чап тараф эгалари номаи аъмолларини чап қўллари билан оладилар. Уларнинг жойлари нақадар ёмон ва паст! info
التفاسير:

external-link copy
42 : 56

فِي سَمُومٖ وَحَمِيمٖ

Жуда иссиқ эсадиган самум ва ўта қайноқ сув ичрадирлар. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 56

وَظِلّٖ مِّن يَحۡمُومٖ

Қоп-қора тутундан иборат соя остидалар. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 56

لَّا بَارِدٖ وَلَا كَرِيمٍ

Эсиши ёқимли ҳам эмас, кўриниши чиройли ҳам эмас. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 56

إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُتۡرَفِينَ

Улар шу азобга йўлиқишларидан олдин дунёда маишатпараст эдилар. Шаҳватларидан, орзу-ҳавасларидан бошқа ғамлари йўқ эди. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 56

وَكَانُواْ يُصِرُّونَ عَلَى ٱلۡحِنثِ ٱلۡعَظِيمِ

Аллоҳга куфр келтириш, бутларга ибодат қилиш каби гуноҳларни саркашлик билан давом қилаверардилар. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 56

وَكَانُواْ يَقُولُونَ أَئِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ

Улар қайта тирилишни инкор этиб, масхара, мазахлар қилиб: "Ўлиб, тупроқ ва чириган суякка айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тириламизми?", дер эдилар. info
التفاسير:

external-link copy
48 : 56

أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ

Биздан олдин ўлиб кетган ота-боболаримиз ҳам қайта тириладиларми? info
التفاسير:

external-link copy
49 : 56

قُلۡ إِنَّ ٱلۡأَوَّلِينَ وَٱلۡأٓخِرِينَ

Эй Пайғамбар, анави қайта тирилишни инкор этаётганларга айтинг: "Олдинги одамлар ҳам, кейинги одамлар ҳам info
التفاسير:

external-link copy
50 : 56

لَمَجۡمُوعُونَ إِلَىٰ مِيقَٰتِ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ

Шак-шубҳасиз, Қиёмат куни ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун тўпланажаклар. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• العمل الصالح سبب لنيل النعيم في الآخرة.
Охиратдаги неъматларга солиҳ амал билан эришилади. info

• الترف والتنعم من أسباب الوقوع في المعاصي.
Маишатпарастлик, дунё неъматларига муккадан кетиш одамни гуноҳлар лойига ботириб қўяди. info

• خطر الإصرار على الذنب.
Гуноҳни тез тўхтатмасдан саркашлик билан давом эттиравериш ўта хатарли. info