ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
50 : 54

وَمَآ أَمۡرُنَآ إِلَّا وَٰحِدَةٞ كَلَمۡحِۭ بِٱلۡبَصَرِ

Бир нарсани истасак, унга биргина "Бўл", деган сўзни айтамиз, тамом. Шу билан истаган нарсамиз бир кўз юмиб очгунча бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
51 : 54

وَلَقَدۡ أَهۡلَكۡنَآ أَشۡيَاعَكُمۡ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ

Ўтмишдаги кофирликда сизларга ўхшаганларни ҳалок айлаганмиз. Шундан ибрат олиб, куфрдан тийиладиган бирон кимса борми?! info
التفاسير:

external-link copy
52 : 54

وَكُلُّ شَيۡءٖ فَعَلُوهُ فِي ٱلزُّبُرِ

Бандалар қилган ҳар бир ишни фаришталар ёзиб борадилар. Биронтасини ҳам қолдирмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
53 : 54

وَكُلُّ صَغِيرٖ وَكَبِيرٖ مُّسۡتَطَرٌ

Ҳар бир кичик ва катта ишлар, гаплар номаи аъмолга ёзиб борилади. Лавҳул-маҳфузда ҳам ёзилгандир. Яқинда уларга яраша жазо ёки мукофот берилур. info
التفاسير:

external-link copy
54 : 54

إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّٰتٖ وَنَهَرٖ

Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотлар жаннатларда, дарёлар бўйида яйраб юрадилар. info
التفاسير:

external-link copy
55 : 54

فِي مَقۡعَدِ صِدۡقٍ عِندَ مَلِيكٖ مُّقۡتَدِرِۭ

Ҳар ишга Қодир, ҳар нарсага молик Подшоҳ ҳузуридаги бирон гуноҳ, беҳудалик аралашмаган соф ҳақиқат мажлисида бўладилар. Улар эришган абадий неъматлар ҳақида эса сўрамай қўя қолинг. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• كتابة الأعمال صغيرها وكبيرها في صحائف الأعمال.
Амалларнинг кичиги ҳам, каттаси ҳам номаи аъмолга ёзиб борилади. info

• ابتداء الرحمن بذكر نعمه بالقرآن دلالة على شرف القرآن وعظم منته على الخلق به.
Меҳрибон Аллоҳнинг неъматларини бирма-бир санаш асносида Қуръонни биринчи ўринга қўйгани унинг нақадар шарафли ва ўта улкан неъмат эканини кўрсатиб турибди. info

• مكانة العدل في الإسلام.
Оятлар Исломда адолатнинг нақадар юксак мақомда эканини ифодалаяпти. info

• نعم الله تقتضي منا العرفان بها وشكرها، لا التكذيب بها وكفرها.
Аллоҳнинг неъматлари уларга куфр келтириш ва уларни ёлғонга чиқаришни эмас, аксинча, уларни таниш ва уларга шукр қилишни тақозо этади. info