ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
7 : 54

خُشَّعًا أَبۡصَٰرُهُمۡ يَخۡرُجُونَ مِنَ ٱلۡأَجۡدَاثِ كَأَنَّهُمۡ جَرَادٞ مُّنتَشِرٞ

Кўзлари қўрқувга тўлиб, тарқалиб кетган чигирткалардек қабрлардан ҳисоб-китоб майдонига чиқиб келадилар. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 54

مُّهۡطِعِينَ إِلَى ٱلدَّاعِۖ يَقُولُ ٱلۡكَٰفِرُونَ هَٰذَا يَوۡمٌ عَسِرٞ

Ўша майдонга чақираётган жарчига шошиб борар эканлар, кофирлар у ердаги даҳшатларни кўриб: "Бу кун жуда оғир кундир", дейдилар. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 54

۞ كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ فَكَذَّبُواْ عَبۡدَنَا وَقَالُواْ مَجۡنُونٞ وَٱزۡدُجِرَ

Эй Пайғамбар, анави даъватингизни ёлғонга чиқараётганлардан олдин ҳам Нуҳ қавми бандамиз Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариб, у бир мажнун, дегандилар. Унга турли хил таҳдидлар, таҳқирлар, ҳақоратлар ёғдириб, ўз вазифасини адо этишдан тўсиб қўйгандилар. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 54

فَدَعَا رَبَّهُۥٓ أَنِّي مَغۡلُوبٞ فَٱنتَصِرۡ

Бас, Нуҳ алайҳиссалом Парвардигорига дуо қилиб: "Қавмим мени мағлуб этди. Менга қулоқ солмади. Энди уларга азобингни юбориб, менга мадад бер", деди. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 54

فَفَتَحۡنَآ أَبۡوَٰبَ ٱلسَّمَآءِ بِمَآءٖ مُّنۡهَمِرٖ

Бас, само эшикларини шаррос қуйилаётган сув билан очиб юбордик. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 54

وَفَجَّرۡنَا ٱلۡأَرۡضَ عُيُونٗا فَٱلۡتَقَى ٱلۡمَآءُ عَلَىٰٓ أَمۡرٖ قَدۡ قُدِرَ

Ердан ҳам булоқлар чиқардик. Бас, осмондан ёғаётган сув билан ердан чиқаётган сув Аллоҳ азалда тақдир қилиб қўйган бир иш устида учрашиб, ҳаммани ғарқ этди. Аллоҳ нажот берган кишиларгина омон қолдилар. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 54

وَحَمَلۡنَٰهُ عَلَىٰ ذَاتِ أَلۡوَٰحٖ وَدُسُرٖ

Нуҳни тахталар ва михлардан ясалган кемага юкладик. Шу билан уни шериклари билан қутқариб қолдик. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 54

تَجۡرِي بِأَعۡيُنِنَا جَزَآءٗ لِّمَن كَانَ كُفِرَ

Бу кема шиддатли тўлқинлар ичра Бизнинг Кўз ўнгимизда, ҳифзу ҳимоямизда сузиб боради. Шу билан Нуҳга мадад бердик. Олдин уни қавми Аллоҳ тарафидан рисолатни олиб келганида ёлғончига чиқариб, инкор қилгандилар. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 54

وَلَقَد تَّرَكۡنَٰهَآ ءَايَةٗ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ

Биз бу азобни бир ибрат қилиб қолдирдик. Хўш, бирон ибрат олгувчи борми?! info
التفاسير:

external-link copy
16 : 54

فَكَيۡفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ

Ҳақни ноҳаққа чиқарувчиларга қаратилган азобим қандоқ бўлди?! Уларни ҳалок этиш ҳақидаги огоҳлантиришим қандай бўлганди?! info
التفاسير:

external-link copy
17 : 54

وَلَقَدۡ يَسَّرۡنَا ٱلۡقُرۡءَانَ لِلذِّكۡرِ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ

Биз Қуръондан ибрат, насиҳат олишни қулай қилиб қўйдик. Қани, ундан ибрат, насиҳат оладиган одам борми?! info
التفاسير:

external-link copy
18 : 54

كَذَّبَتۡ عَادٞ فَكَيۡفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ

Од қабиласи ҳам ўзининг пайғамбари Ҳуд алайҳиссаломни ёлғончига чиқардилар. Бас, эй Макка аҳли, фикр юритинглар! Уларга азобим қандай бўлди?! Бошқаларни азоб келишидан огоҳлантиришим қандай бўлди?! info
التفاسير:

external-link copy
19 : 54

إِنَّآ أَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمۡ رِيحٗا صَرۡصَرٗا فِي يَوۡمِ نَحۡسٖ مُّسۡتَمِرّٖ

Дарҳақиқат, Биз уларни жаҳаннамга олиб боришгача давом этадиган бир машъум кунда улар устига бир даҳшатли бўронни юбордик. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 54

تَنزِعُ ٱلنَّاسَ كَأَنَّهُمۡ أَعۡجَازُ نَخۡلٖ مُّنقَعِرٖ

У одамларни илдизи билан қўпориб олинган хурмо таналаридек учириб кетади. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 54

فَكَيۡفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ

Эй Макка аҳли, фикр юритинглар! Уларга юборган азобим қандай бўлди?! Бошқаларни азобдан огоҳлантиришим қандай бўлди?! info
التفاسير:

external-link copy
22 : 54

وَلَقَدۡ يَسَّرۡنَا ٱلۡقُرۡءَانَ لِلذِّكۡرِ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ

Биз Қуръондан ибрат, насиҳат олишни қулай қилиб қўйдик. Қани, ундан ибрат, насиҳат оладиган одам борми?! info
التفاسير:

external-link copy
23 : 54

كَذَّبَتۡ ثَمُودُ بِٱلنُّذُرِ

Самуд қабиласи Солиҳ алайҳиссаломнинг огоҳлантиришларини ёлғонга чиқарди. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 54

فَقَالُوٓاْ أَبَشَرٗا مِّنَّا وَٰحِدٗا نَّتَّبِعُهُۥٓ إِنَّآ إِذٗا لَّفِي ضَلَٰلٖ وَسُعُرٍ

Норози бўлиб дедилар: "Ўзимизга ўхшаган бир одамга эргашамизми?! Унга эргашсак, ғирт адашган, йўлдан озган бир аҳмоқ бўлиб қоламиз-ку!" info
التفاسير:

external-link copy
25 : 54

أَءُلۡقِيَ ٱلذِّكۡرُ عَلَيۡهِ مِنۢ بَيۡنِنَا بَلۡ هُوَ كَذَّابٌ أَشِرٞ

Орамиздан келиб-келиб ўшанга ваҳий тушибдими? Йўқ, бўлиши мумкин эмас. У бир мутакаббир каззоб, холос. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 54

سَيَعۡلَمُونَ غَدٗا مَّنِ ٱلۡكَذَّابُ ٱلۡأَشِرُ

Мутакаббир каззоб Солиҳ алайҳиссаломми ёки уларнинг ўзларими, яқинда Қиёмат куни билиб оладилар. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 54

إِنَّا مُرۡسِلُواْ ٱلنَّاقَةِ فِتۡنَةٗ لَّهُمۡ فَٱرۡتَقِبۡهُمۡ وَٱصۡطَبِرۡ

Биз тошдан туя чиқариб, уларни синаш учун юборамиз. Эй Солиҳ, сен улар нима қилишларини кузатиб тур ва уларнинг озорларига сабр қил. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• مشروعية الدعاء على الكافر المصرّ على كفره.
Кофирлигида қаттиқ туриб олган кофирга қарши дуо қилиш шаръан жоиз. info

• إهلاك المكذبين وإنجاء المؤمنين سُنَّة إلهية.
Ҳақни ноҳаққа чиқарувчиларни ҳалок этиш, мўминларга эса нажот бериш илоҳий қонуниятдир. info

• تيسير القرآن للحفظ وللتذكر والاتعاظ.
Қуръон ёдлашга ҳам, ундан ибрат, насиҳат олишга ҳам қулай қилиб қўйилган. info