ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
16 : 48

قُل لِّلۡمُخَلَّفِينَ مِنَ ٱلۡأَعۡرَابِ سَتُدۡعَوۡنَ إِلَىٰ قَوۡمٍ أُوْلِي بَأۡسٖ شَدِيدٖ تُقَٰتِلُونَهُمۡ أَوۡ يُسۡلِمُونَۖ فَإِن تُطِيعُواْ يُؤۡتِكُمُ ٱللَّهُ أَجۡرًا حَسَنٗاۖ وَإِن تَتَوَلَّوۡاْ كَمَا تَوَلَّيۡتُم مِّن قَبۡلُ يُعَذِّبۡكُمۡ عَذَابًا أَلِيمٗا

Эй Пайғамбар, Маккага сиз билан бирга бормасдан ортда қолган аъробийларга айтинг: "Яқинда ўта қудратли бир қавм билан жанг қилишга чақириласизлар. Ё Аллоҳ йўлида уларга қарши жанг қиласизлар ёки улар Исломни жангсиз қабул қиладилар. Агар Аллоҳга итоат қилиб, шу ишни қилсангизлар, Аллоҳ сизларга гўзал ажр - жаннатни беради. Олдин Макка сафарида юз ўгирганингиздек, яна юз ўгириб кетсангизлар, сизларни аламли азоб билан азоблайди. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 48

لَّيۡسَ عَلَى ٱلۡأَعۡمَىٰ حَرَجٞ وَلَا عَلَى ٱلۡأَعۡرَجِ حَرَجٞ وَلَا عَلَى ٱلۡمَرِيضِ حَرَجٞۗ وَمَن يُطِعِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ يُدۡخِلۡهُ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۖ وَمَن يَتَوَلَّ يُعَذِّبۡهُ عَذَابًا أَلِيمٗا

Кўр, чўлоқ, касал каби узри бор одамлар Аллоҳ йўлида жанг қилишдан қолсалар, уларга гуноҳ бўлмайди. Ким Аллоҳга ва У Зотнинг пайғамбарига итоат этса, уни қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритади. Ким уларга итоат этишдан бош тортса, Аллоҳ уни аламли азоб билан азоблайди. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 48

۞ لَّقَدۡ رَضِيَ ٱللَّهُ عَنِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ إِذۡ يُبَايِعُونَكَ تَحۡتَ ٱلشَّجَرَةِ فَعَلِمَ مَا فِي قُلُوبِهِمۡ فَأَنزَلَ ٱلسَّكِينَةَ عَلَيۡهِمۡ وَأَثَٰبَهُمۡ فَتۡحٗا قَرِيبٗا

Аллоҳ мўминлардан Ҳудайбия сулҳида дарахт остида сизга Ризвон байъатини бераётган пайтларида рози бўлди. Уларнинг қалбларидаги иймон, ихлос ва садоқатни билди. Бас, уларнинг қалбларига сакинатни, оромни индирди. Уларни яқин орада бўлажак Хайбар зафари билан мукофотлади. Бу Маккага кира олмаслик эвазига берилган мукофот эди. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 48

وَمَغَانِمَ كَثِيرَةٗ يَأۡخُذُونَهَاۗ وَكَانَ ٱللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمٗا

Уларга кўп ўлжаларни ҳам берди. Уларни Хайбар аҳолисидан оладиган бўлдилар. Аллоҳ ҳаммадан Ғолиб, Азиз ҳамда ҳар бир яратишини, тақдирини ва тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 48

وَعَدَكُمُ ٱللَّهُ مَغَانِمَ كَثِيرَةٗ تَأۡخُذُونَهَا فَعَجَّلَ لَكُمۡ هَٰذِهِۦ وَكَفَّ أَيۡدِيَ ٱلنَّاسِ عَنكُمۡ وَلِتَكُونَ ءَايَةٗ لِّلۡمُؤۡمِنِينَ وَيَهۡدِيَكُمۡ صِرَٰطٗا مُّسۡتَقِيمٗا

Эй мўминлар, Аллоҳ сизларга кўп ўлжаларни ваъда қилди. Уларни келажакдаги Исломий зафарларда қўлга киритасизлар. Хайбар ўлжаларини сизларга тезлаштириб берди. Яҳудийлар сизлардан кейин оилаларингизга ҳамла қилмоқчи бўлгандилар. Уларнинг қўлларини тийиб қўйди. Токи бу тезлаштириб берилган ўлжалар сизлар учун Аллоҳнинг қўллаб-қувватлашига бир белги бўлсин. Токи Аллоҳ сизларни ҳеч бир эгрилиги йўқ энг тўғри йўлга ҳидоят қилсин. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 48

وَأُخۡرَىٰ لَمۡ تَقۡدِرُواْ عَلَيۡهَا قَدۡ أَحَاطَ ٱللَّهُ بِهَاۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٗا

Аллоҳ сизларга бошқа ўлжаларни ҳам ваъда қилган. Ҳозирча сизлар уларга қодир эмассизлар. Уларга ёлғиз Аллоҳгина Қодирдир. Улар Аллоҳнинг илми ва тадбирида бор. Аллоҳ ҳар нарсага Қодир бўлган Зотдир. Унинг Қўлидан келмайдиган бирон нарса йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 48

وَلَوۡ قَٰتَلَكُمُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَوَلَّوُاْ ٱلۡأَدۡبَٰرَ ثُمَّ لَا يَجِدُونَ وَلِيّٗا وَلَا نَصِيرٗا

Эй мўминлар, Аллоҳга ва Расулига куфр келтирганлар сизлар билан жанг қилганларида мағлуб бўлиб чекинишлари тайин эди. Кейин ўзларига бирон бошқарадиган дўст ҳам, ёрдам қўлини узатадиган мададкор ҳам топа олмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 48

سُنَّةَ ٱللَّهِ ٱلَّتِي قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلُۖ وَلَن تَجِدَ لِسُنَّةِ ٱللَّهِ تَبۡدِيلٗا

Мўминларнинг ғолиб бўлиши, кофирларнинг эса мағлубиятга учраши ҳамма замон ва маконларга хос бўлган, Аллоҳнинг олдиндан келаётган мустаҳкам қонунидир. Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг қонунини ҳаргиз ўзгартира олмассиз. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• إخبار القرآن بمغيبات تحققت فيما بعد - مثل الفتوح الإسلامية - دليل قاطع على أن القرآن الكريم من عند الله.
Қуръон келажакда бўладиган ғайб ишлари ҳақида ҳам хабар берган. Исломий зафарлар ҳақидаги хабарлар шулар жумласидандир. Мана шу иш Қуръони Каримнинг Аллоҳ тарафидан эканига яққол далилдир. info

• تقوم أحكام الشريعة على الرفق واليسر.
Шариат ҳукмларининг пойдевори мулойимлик ва қулайликдир. info

• جزاء أهل بيعة الرضوان منه ما هو معجل، ومنه ما هو مدَّخر لهم في الآخرة.
Ризвон байъатида қатнашганлар шу дунёнинг ўзида ҳам, охиратда ҳам мукофотланадилар. info

• غلبة الحق وأهله على الباطل وأهله سُنَّة إلهية.
Ҳақнинг ботил устидан, ҳақ тарафдорларининг ботил тарафдорлари устидан зафар қучиши илоҳий қонуниятдир. info