ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
10 : 48

إِنَّ ٱلَّذِينَ يُبَايِعُونَكَ إِنَّمَا يُبَايِعُونَ ٱللَّهَ يَدُ ٱللَّهِ فَوۡقَ أَيۡدِيهِمۡۚ فَمَن نَّكَثَ فَإِنَّمَا يَنكُثُ عَلَىٰ نَفۡسِهِۦۖ وَمَنۡ أَوۡفَىٰ بِمَا عَٰهَدَ عَلَيۡهُ ٱللَّهَ فَسَيُؤۡتِيهِ أَجۡرًا عَظِيمٗا

Эй Пайғамбар, Макка мушрикларига қарши уруш қилиш бўйича сизга Ризвон байъатини берадиганлар Аллоҳга байъат берган бўладилар. Чунки мушрикларга қарши жанг қилишга буюрган зот, Аллоҳнинг Ўзгинасидир. Мукофотларини берадиган ҳам Ўзи. Байъат вақтида Аллоҳнинг қўли, уларнинг қўллари устида бўлади. У Зот ҳаммасидан хабардор бўлиб туради. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди. Ким байъатини бузса, Аллоҳга берган аҳдига вафо қилмаса, У Зотнинг динини қўллаб-қувватламаса, бу ишидан фақат ўзи зарар кўради. Аллоҳга ҳеч қандай зарар бўлмайди. Ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса, У Зотнинг динини қўллаб-қувватласа, яқинда Аллоҳ унга улуғ мукофот беради. У мукофот - жаннатдир. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 48

سَيَقُولُ لَكَ ٱلۡمُخَلَّفُونَ مِنَ ٱلۡأَعۡرَابِ شَغَلَتۡنَآ أَمۡوَٰلُنَا وَأَهۡلُونَا فَٱسۡتَغۡفِرۡ لَنَاۚ يَقُولُونَ بِأَلۡسِنَتِهِم مَّا لَيۡسَ فِي قُلُوبِهِمۡۚ قُلۡ فَمَن يَمۡلِكُ لَكُم مِّنَ ٱللَّهِ شَيۡـًٔا إِنۡ أَرَادَ بِكُمۡ ضَرًّا أَوۡ أَرَادَ بِكُمۡ نَفۡعَۢاۚ بَلۡ كَانَ ٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِيرَۢا

Эй Пайғамбар, аъробийлар орасидаги сиз билан Макка сафарида ҳамроҳ бўлмасдан ортда қолганларини койиб берган пайтингизда улар: "Мол-дунёларимиз ва бола-чақаларимиз билан овора бўлиб, сен билан бора олмай қолдик. Гуноҳларимиз учун бизнинг ҳақимизга Аллоҳдан мағфират сўрагин", дейдилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг мағфират сўрашини аслида истамайдилар. Тиллари билан дилларида йўқ нарсани сўрайдилар. Чунки улар гуноҳларига тавба қилмайдилар. Уларга айтинг: "Аллоҳ сизларга бирон яхшиликни истайдими ёки бирон ёмонликни истайдими, бирон одам сизлар учун Аллоҳнинг истагини тўхтатиб қола олмайди. Аксинча, Аллоҳ сизлар қилаётган ҳамма ишлардан Хабардордир. Ҳар қанча махфий қилишга уринманглар, бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди". info
التفاسير:

external-link copy
12 : 48

بَلۡ ظَنَنتُمۡ أَن لَّن يَنقَلِبَ ٱلرَّسُولُ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَ إِلَىٰٓ أَهۡلِيهِمۡ أَبَدٗا وَزُيِّنَ ذَٰلِكَ فِي قُلُوبِكُمۡ وَظَنَنتُمۡ ظَنَّ ٱلسَّوۡءِ وَكُنتُمۡ قَوۡمَۢا بُورٗا

Бу бир баҳона, холос. Сизлар мол-дунёларинингиз ва бола-чақаларингиз билан овора бўлиб қолмагансизлар, балки Пайғамбар ва унинг саҳобалари ҳаммаси ўлиб кетади, Мадинага қайтиб келмайди, деб ўйлагансизлар ва Шайтон бу ўйинни қалбингизга чиройли қилиб кўрсатган. Сизлар Аллоҳ пайғамбарини қўллаб-қувватламайди, деб ўйлаб, Парвардигорингиз ҳақида жуда ёмон гумонга боргансизлар. Хуллас, Аллоҳ ҳақида ёмон гумонга борганингиз ва пайғамбарига ҳамроҳ бўлмаганингиз сабабли сизлар ҳалокатга лойиқ ёмон қавм бўлдингиз. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 48

وَمَن لَّمۡ يُؤۡمِنۢ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ فَإِنَّآ أَعۡتَدۡنَا لِلۡكَٰفِرِينَ سَعِيرٗا

Ким Аллоҳга ва У Зотнинг Пайғамбарига иймон келтирмаса, у кофирдир. Биз Қиёмат куни кофирларга дўзахни тайёрлаб қўйганмиз. У ерда абадий азобланадилар. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 48

وَلِلَّهِ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ يَغۡفِرُ لِمَن يَشَآءُ وَيُعَذِّبُ مَن يَشَآءُۚ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمٗا

Осмонлару ернинг мулки ёлғиз Аллоҳникидир. Хоҳлаган бандасини Ўз фазли ила мағфират қилиб, жаннатга киритади. Хоҳлаган бандасини Ўз адли ила азоблайди. Аллоҳ тавба қилган бандалари учун Мағфиратли ва уларга Меҳрибон Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 48

سَيَقُولُ ٱلۡمُخَلَّفُونَ إِذَا ٱنطَلَقۡتُمۡ إِلَىٰ مَغَانِمَ لِتَأۡخُذُوهَا ذَرُونَا نَتَّبِعۡكُمۡۖ يُرِيدُونَ أَن يُبَدِّلُواْ كَلَٰمَ ٱللَّهِۚ قُل لَّن تَتَّبِعُونَا كَذَٰلِكُمۡ قَالَ ٱللَّهُ مِن قَبۡلُۖ فَسَيَقُولُونَ بَلۡ تَحۡسُدُونَنَاۚ بَلۡ كَانُواْ لَا يَفۡقَهُونَ إِلَّا قَلِيلٗا

Эй мўминлар, сизлар Аллоҳ ваъда қилган Ҳудайбия сулҳидан кейинги Хайбардан тушган ўлжаларни олиш учун бораётганингизда ортда қолганлар: "Биз ҳам сизлар билан чиқиб, ўз насибамизни олайлик", дейдилар. Улар шу талаблари билан Аллоҳнинг мўминларга Ҳудайбия сулҳидан кейинги Хайбар ўлжаларини ваъда қилгани ҳақидаги гапини ўзгартирмоқчи бўладилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Бу ўлжаларни олиш учун ҳаргиз биз билан бирга бормайсизлар. Аллоҳ Хайбар ўлжалари Ҳудайбияда қатнашганлар учунгина бўлишини ваъда қилган". Шунда улар: "Аллоҳ тарафидан бўлган буйруқ сабабли эмас, бизга ҳасад қилганингиздан шундай қиляпсизлар, Хайбарга боришимизни тақиқлаяпсизлар", дейдилар. Йўқ, улар Аллоҳнинг буйруқларини ҳам, тақиқларини ҳам жуда кам англайдилар. Шунинг учун гуноҳ қилаверадилар. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• مكانة بيعة الرضوان عند الله عظيمة، وأهلها من خير الناس على وجه الأرض.
Аллоҳнинг наздида Ризвон байъати жуда улуғ мартаба. Шу байъатда қатнашганлар ер юзидаги энг яхши одамлар. info

• سوء الظن بالله من أسباب الوقوع في المعصية وقد يوصل إلى الكفر.
Аллоҳ ҳақида ёмон гумонга бориш гуноҳларга йўл очиб беради. Куфргача олиб бориши мумкин. info

• ضعاف الإيمان قليلون عند الفزع، كثيرون عند الطمع.
Иймони заифлар оғир дамларда камайиб, фойда кўзланганда кўпайиб бораверадилар. info