ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
62 : 38

وَقَالُواْ مَا لَنَا لَا نَرَىٰ رِجَالٗا كُنَّا نَعُدُّهُم مِّنَ ٱلۡأَشۡرَارِ

Мутакаббир зўравонлар дедилар: "Нимагадир дунё ҳаётида жазога лойиқ бадбахтлар деб ўйлаганларимиз дўзахда кўринмаяпти-я". info
التفاسير:

external-link copy
63 : 38

أَتَّخَذۡنَٰهُمۡ سِخۡرِيًّا أَمۡ زَاغَتۡ عَنۡهُمُ ٱلۡأَبۡصَٰرُ

Уларни масхара қилишларимиз хато бўлганмикин? Улар жазога лойиқ эмасмикин? Тўғри бўлганида дўзахга киришлари керак эди-ку. Уларга кўзимиз тушмади-ку. info
التفاسير:

external-link copy
64 : 38

إِنَّ ذَٰلِكَ لَحَقّٞ تَخَاصُمُ أَهۡلِ ٱلنَّارِ

Қиёмат куни кофирларнинг мана шундай талашиб тортишишлари ҳақдир, шак-шубҳасиздир. info
التفاسير:

external-link copy
65 : 38

قُلۡ إِنَّمَآ أَنَا۠ مُنذِرٞۖ وَمَا مِنۡ إِلَٰهٍ إِلَّا ٱللَّهُ ٱلۡوَٰحِدُ ٱلۡقَهَّارُ

Эй Муҳаммад, қавмингиз орасидаги кофирларга айтинг: "Мен фақат Аллоҳнинг азобидан огоҳлантираман, холос. Бу азоб куфр ва пайғамбарларни ёлғончига чиқариш туфайли бошингизга тушади. Аллоҳдан ўзга чин маъбуд йўқ. У Ўзининг буюклигида ҳам, сифатларида ҳам, номларида ҳам Ягонадир. У ҳамма нарсадан Ғолибдир, Қаҳҳордир. Ҳамма нарса Унга бўйсунгувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
66 : 38

رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡغَفَّٰرُ

У осмонларнинг ҳам, ернинг ҳам, улар орасидаги нарсаларнинг ҳам Парвардигоридир. У ҳаммадан Ғолибдир, Азиздир. У тавба қиладиган бандаларини Кечиргувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
67 : 38

قُلۡ هُوَ نَبَؤٌاْ عَظِيمٌ

Эй Пайғамбар, анави ҳақни ёлғонга чиқараётганларга айтинг: "Қуръон улуғ хабардир". info
التفاسير:

external-link copy
68 : 38

أَنتُمۡ عَنۡهُ مُعۡرِضُونَ

Сизлар эса шу қадар буюк хабардан юз ўгиряпсизлар. Унга эътибор бермаяпсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
69 : 38

مَا كَانَ لِيَ مِنۡ عِلۡمِۭ بِٱلۡمَلَإِ ٱلۡأَعۡلَىٰٓ إِذۡ يَخۡتَصِمُونَ

Аллоҳ менга ваҳий қилиб, ўргатиб қўймаганида фаришталар орасида бўлиб ўтган Одамни яратиш ҳақидаги тортишувлар ҳақида менда ҳеч қандай маълумот йўқ эди. info
التفاسير:

external-link copy
70 : 38

إِن يُوحَىٰٓ إِلَيَّ إِلَّآ أَنَّمَآ أَنَا۠ نَذِيرٞ مُّبِينٌ

Аллоҳ менга сизларни У Зотнинг азобидан огоҳлантиришим керак бўлган ўринларнигина ваҳий қилади, холос. info
التفاسير:

external-link copy
71 : 38

إِذۡ قَالَ رَبُّكَ لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ إِنِّي خَٰلِقُۢ بَشَرٗا مِّن طِينٖ

Эсланг! Ўшанда Парвардигорингиз фаришталарга: "Дарҳақиқат, Мен лойдан бир одамни яратгувчиман", деган эди. У Одам алайҳиссалом эди. info
التفاسير:

external-link copy
72 : 38

فَإِذَا سَوَّيۡتُهُۥ وَنَفَخۡتُ فِيهِ مِن رُّوحِي فَقَعُواْ لَهُۥ سَٰجِدِينَ

Унинг хилқатини расо айлаб, шаклини тўғрилаб, унга Ўз Руҳимдан пуфлаганимдан кейин унга сажда қилинглар. info
التفاسير:

external-link copy
73 : 38

فَسَجَدَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ كُلُّهُمۡ أَجۡمَعُونَ

Фаришталар Парвардигорларининг амрига итоат этиб, ҳаммалари Одамга эҳтиром саждасини қилдилар. Сажда қилмаган биронтаси қолмади. info
التفاسير:

external-link copy
74 : 38

إِلَّآ إِبۡلِيسَ ٱسۡتَكۡبَرَ وَكَانَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ

Фақат Иблисгина сажда қилмади. Мутакаббирлик билан Парвардигорнинг амрига итоатсизлик қилди ва шу билан (энг аввалги) кофирлардан бўлди. info
التفاسير:

external-link copy
75 : 38

قَالَ يَٰٓإِبۡلِيسُ مَا مَنَعَكَ أَن تَسۡجُدَ لِمَا خَلَقۡتُ بِيَدَيَّۖ أَسۡتَكۡبَرۡتَ أَمۡ كُنتَ مِنَ ٱلۡعَالِينَ

Аллоҳ деди: "Эй, Иблис, Ўзимнинг икки қўлим билан яратган Одамга сажда қилишдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлигинг ман қилдими? Ёки олдин ҳам Парвардигорингга каттазанглик қиладиганлардан эдингми?!" info
التفاسير:

external-link copy
76 : 38

قَالَ أَنَا۠ خَيۡرٞ مِّنۡهُ خَلَقۡتَنِي مِن نَّارٖ وَخَلَقۡتَهُۥ مِن طِينٖ

Иблис деди: "Мен Одамдан яхшироқман. Мени оловдан яратгансан. Уни эса лойдан яратдинг". Унинг назарида олов лойдан улуғроқ нарса эди. info
التفاسير:

external-link copy
77 : 38

قَالَ فَٱخۡرُجۡ مِنۡهَا فَإِنَّكَ رَجِيمٞ

Аллоҳ Иблисга деди: "Жаннатдан чиқ! Бас, энди сен қувилган малъунсан". info
التفاسير:

external-link copy
78 : 38

وَإِنَّ عَلَيۡكَ لَعۡنَتِيٓ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلدِّينِ

Жаннатдан қувилиб малъун бўлишинг то Қиёмат кунига қадардир. info
التفاسير:

external-link copy
79 : 38

قَالَ رَبِّ فَأَنظِرۡنِيٓ إِلَىٰ يَوۡمِ يُبۡعَثُونَ

Иблис деди: "Парвардигорим, бандаларинг қайта тириладиган кунга қадар менга муҳлат бер, жонимни олмай тур". info
التفاسير:

external-link copy
80 : 38

قَالَ فَإِنَّكَ مِنَ ٱلۡمُنظَرِينَ

Аллоҳ деди: "Бас, сен муҳлат берилганлардансан". info
التفاسير:

external-link copy
81 : 38

إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡوَقۡتِ ٱلۡمَعۡلُومِ

Аниқ белгилаб қўйилган муддатдаги кунга қадар. info
التفاسير:

external-link copy
82 : 38

قَالَ فَبِعِزَّتِكَ لَأُغۡوِيَنَّهُمۡ أَجۡمَعِينَ

Иблис деди: "Қудратинг ва қаҳрингга қасамки, Одам болаларининг ҳаммасини йўлдан оздираман". info
التفاسير:

external-link copy
83 : 38

إِلَّا عِبَادَكَ مِنۡهُمُ ٱلۡمُخۡلَصِينَ

Улар орасидаги Ўзинг асраб қолган ва холис Сенгагина ибодат қиладиган бандаларинггина бундан мустасно. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• القياس والاجتهاد مع وجود النص الواضح مسلك باطل.
Очиқ далил турганда қиёс ва ижтиҳодга қараб юриш ботил йўлдир. info

• كفر إبليس كفر عناد وتكبر.
Иблиснинг кофирлиги саркашлиги ва мутакаббирлигидан келиб чиққан куфрдир. info

• من أخلصهم الله لعبادته من الخلق لا سبيل للشيطان عليهم.
Ким холис Аллоҳгагина бандалик қилса, шайтон унинг қалбига кириб бора олмайди. info