ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
43 : 38

وَوَهَبۡنَا لَهُۥٓ أَهۡلَهُۥ وَمِثۡلَهُم مَّعَهُمۡ رَحۡمَةٗ مِّنَّا وَذِكۡرَىٰ لِأُوْلِي ٱلۡأَلۡبَٰبِ

Дуосини ижобат айлаб, ундан зарарни кетказдик. Ўз тарафимиздан бир марҳамат кўрсатиб, қилган сабрига яраша муокфотлаб ҳамда ақл эгалари сабр оқибати фаровонлик ва савоб эканини билиб олишлари учун унга оиласини ҳадя этдик. Оиласига қўшиб яна ўшанча болалар ва набираларни ҳам бердик. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 38

وَخُذۡ بِيَدِكَ ضِغۡثٗا فَٱضۡرِب بِّهِۦ وَلَا تَحۡنَثۡۗ إِنَّا وَجَدۡنَٰهُ صَابِرٗاۚ نِّعۡمَ ٱلۡعَبۡدُ إِنَّهُۥٓ أَوَّابٞ

Айюб хотинидан ғазабланиб, уни юз дарра ураман, деб қасам ичиб қўйганди. Биз унга дедик: "Эй Айюб, қасамингни бажариб қўйиш учун (юз толадан иборат) бир боғ новдани олиб, ўша билан ур. Қасамингни бузма. Айюб бир боғ новдани олиб, ўша билан хотинини урди. Биз уни балоларга сабрли топдик. У нақадар яхши банда. У тавба-тазаррулар ила Аллоҳга кўп қайтгувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 38

وَٱذۡكُرۡ عِبَٰدَنَآ إِبۡرَٰهِيمَ وَإِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَ أُوْلِي ٱلۡأَيۡدِي وَٱلۡأَبۡصَٰرِ

Эй Пайғамбар, Биз пайғамбарликка танлаб олган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубни эсланг. Улар Аллоҳга итоат қилиш, Унинг ризосини исташ бобида куч-қувват соҳиблари эдилар. Ҳақ борасида эса кўнгил кўзлари очиқ зотлар эдилар. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 38

إِنَّآ أَخۡلَصۡنَٰهُم بِخَالِصَةٖ ذِكۡرَى ٱلدَّارِ

Биз уларга ўзларига хос бир хусусият бердик. У охират диёрини эслаш билан қалбларини обод этишлари, солиҳ амаллар ила унга тайёргарлик кўришлари ва одамларни ҳам шу ишга даъват қилишларидир. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 38

وَإِنَّهُمۡ عِندَنَا لَمِنَ ٱلۡمُصۡطَفَيۡنَ ٱلۡأَخۡيَارِ

Дарҳақиқат, улар Бизнинг ҳузуримизда Бизга тоат-ибодат қилиш ҳамда рисолатни одамларга етказиш учун танланган бандалар эдилар. info
التفاسير:

external-link copy
48 : 38

وَٱذۡكُرۡ إِسۡمَٰعِيلَ وَٱلۡيَسَعَ وَذَا ٱلۡكِفۡلِۖ وَكُلّٞ مِّنَ ٱلۡأَخۡيَارِ

Эй Пайғамбар, Иброҳим ўғли Исмоилни, ал-Ясаъни ва Зул-Кифлни ҳам эсланг. Уларга санолар айтинг. Улар шунга лойиқ. Ҳаммалари Аллоҳнинг ҳузурида танланган бандалардир. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 38

هَٰذَا ذِكۡرٞۚ وَإِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ لَحُسۡنَ مَـَٔابٖ

Бу Қуръонда уларни мақтаб эсга олишдир. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган тақводорлар учун охират диёрида гўзал оқибат бордир. info
التفاسير:

external-link copy
50 : 38

جَنَّٰتِ عَدۡنٖ مُّفَتَّحَةٗ لَّهُمُ ٱلۡأَبۡوَٰبُ

Гўзал оқибат Қиёмат куни мангу қоладиган жаннатлардир. Улар учун жаннатларнинг эшиклари очилур. info
التفاسير:

external-link copy
51 : 38

مُتَّكِـِٔينَ فِيهَا يَدۡعُونَ فِيهَا بِفَٰكِهَةٖ كَثِيرَةٖ وَشَرَابٖ

У ерларда безанган сўриларда ястаниб ўтириб, хизматкорларга истаганларича турли хил мевалардан ва ичимликлардан олиб келишларини буюрадилар. info
التفاسير:

external-link copy
52 : 38

۞ وَعِندَهُمۡ قَٰصِرَٰتُ ٱلطَّرۡفِ أَتۡرَابٌ

Уларнинг ҳузурида фақат жуфти ҳалолигагина боқадиган, номаҳрамлардан кўзларини тиядиган тенгдош ҳурлар бордир. info
التفاسير:

external-link copy
53 : 38

هَٰذَا مَا تُوعَدُونَ لِيَوۡمِ ٱلۡحِسَابِ

Эй тақводорлар, бу сизлар учун Қиёмат куни шу дунёда қилиб ўтган яхши амалларингиз учун ваъда қилинган манзур мукофотдир. info
التفاسير:

external-link copy
54 : 38

إِنَّ هَٰذَا لَرِزۡقُنَا مَا لَهُۥ مِن نَّفَادٍ

Биз айтиб ўтган бу мукофот Қиёмат куни тақводорларга берган ризқимиздир. У мангу ризқдир. Ҳеч қачон тугамайди, адо бўлмайди. info
التفاسير:

external-link copy
55 : 38

هَٰذَاۚ وَإِنَّ لِلطَّٰغِينَ لَشَرَّ مَـَٔابٖ

Айтиб ўтганларимиз тақводорларнинг мукофотидир. Куфру маъсиятлар ила Аллоҳ белгилаб қўйган ҳудудлардан ошган, тажовуз қилган кимсалар учун эса Қиёмат куни жуда ёмон оқибат бордир. info
التفاسير:

external-link copy
56 : 38

جَهَنَّمَ يَصۡلَوۡنَهَا فَبِئۡسَ ٱلۡمِهَادُ

Ёмон оқибат уларни қамраб олган жаҳаннамдир. Унда ёнадилар, ўртанадилар. У нақадар ёмон жой! info
التفاسير:

external-link copy
57 : 38

هَٰذَا فَلۡيَذُوقُوهُ حَمِيمٞ وَغَسَّاقٞ

Бу азоб ўта қайноқ сув ва дўзахийларнинг баданларидан оқиб турадиган йирингдир. Бас, ўшандан ичсинлар. Бу ичимлик чанқоқни қондирмас. info
التفاسير:

external-link copy
58 : 38

وَءَاخَرُ مِن شَكۡلِهِۦٓ أَزۡوَٰجٌ

Шу шаклдаги бошқа турли азоблар ҳам бор. Охиратда шу азобларнинг ҳаммасига гирифтор бўладилар. info
التفاسير:

external-link copy
59 : 38

هَٰذَا فَوۡجٞ مُّقۡتَحِمٞ مَّعَكُمۡ لَا مَرۡحَبَۢا بِهِمۡۚ إِنَّهُمۡ صَالُواْ ٱلنَّارِ

Дўзахийлар дўзахга киргач, ўзаро хусуматлашиш, бир-бирини ҳақорат қилиш бошланади. Бир-бирларидан тонадилар. Айримлари: "Мана бу тоифа сизлар билан дўзахга киради", десалар, бошқалари шундай жавоб берадилар: "Хуш келмабдилар! Улар ҳам худди бизга ўхшаб дўзах азобини татисинлар". info
التفاسير:

external-link copy
60 : 38

قَالُواْ بَلۡ أَنتُمۡ لَا مَرۡحَبَۢا بِكُمۡۖ أَنتُمۡ قَدَّمۡتُمُوهُ لَنَاۖ فَبِئۡسَ ٱلۡقَرَارُ

Тобелар гуруҳи ҳожалар гуруҳига айтадилар: "Аксинча, эй пешволар, ўзларингиз хуш келмабсиз! Бизни иғво қилиб, йўлдан оздириб, бу азобу уқубатларга гирифтор қилган айнан сизларсиз. Дўзах нақадар ёмон жой экан!" info
التفاسير:

external-link copy
61 : 38

قَالُواْ رَبَّنَا مَن قَدَّمَ لَنَا هَٰذَا فَزِدۡهُ عَذَابٗا ضِعۡفٗا فِي ٱلنَّارِ

Тобелар дедилар: "Парвардигоро, бизга ҳидоят келиб турган пайтда ким бизни йўлдан оздирган бўлса, унга дўзахдаги азобни икки баробар зиёда қил". info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• من صبر على الضر فالله تعالى يثيبه ثوابًا عاجلًا وآجلًا، ويستجيب دعاءه إذا دعاه.
Ким келган балога сабр қилса, Аллоҳ унга нақд ёки кейинроқ бир савоб беради ва дуосини ижобат қилади. info

• في الآيات دليل على أن للزوج أن يضرب امرأته تأديبًا ضربًا غير مبرح؛ فأيوب عليه السلام حلف على ضرب امرأته ففعل.
Оятларда эр одоб бериш учун аёлини озор бермайдиган тарзда уриши мумкин эканига далил бор. Айюб алайҳиссалом аёлини уришга қасам ичди ва шундай қилди. info