ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
75 : 23

۞ وَلَوۡ رَحِمۡنَٰهُمۡ وَكَشَفۡنَا مَا بِهِم مِّن ضُرّٖ لَّلَجُّواْ فِي طُغۡيَٰنِهِمۡ يَعۡمَهُونَ

Уларга раҳм қилиб, бошларига тушган балони - қаҳатчиликни аритсак ҳам, барибир яна ҳақдан юз ўгириб, адашиб, тентираб юраверадилар. info
التفاسير:

external-link copy
76 : 23

وَلَقَدۡ أَخَذۡنَٰهُم بِٱلۡعَذَابِ فَمَا ٱسۡتَكَانُواْ لِرَبِّهِمۡ وَمَا يَتَضَرَّعُونَ

Уларни турли хил мусибатлар билан синадик. Шунда ҳам улар Парвардигорларига эгилиб, ялиниб, қўрқиб, балони аритишини сўраб илтижо қилмадилар. info
التفاسير:

external-link copy
77 : 23

حَتَّىٰٓ إِذَا فَتَحۡنَا عَلَيۡهِم بَابٗا ذَا عَذَابٖ شَدِيدٍ إِذَا هُمۡ فِيهِ مُبۡلِسُونَ

Охири Биз уларга қаттиқ азоб эшигини очиб юбордик. Қарабсизки, улар ҳар қандай нажотдан, яхшиликдан умидларини узиб қолдилар. info
التفاسير:

external-link copy
78 : 23

وَهُوَ ٱلَّذِيٓ أَنشَأَ لَكُمُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَٰرَ وَٱلۡأَفۡـِٔدَةَۚ قَلِيلٗا مَّا تَشۡكُرُونَ

Эй қайта тирилишни инкор этаётганлар, Аллоҳ сизларга эшитишингиз учун қулоқларни, кўришингиз учун кўзларни ва тушунишингиз учун қалбларни яратиб берди. Шундай бўлса ҳам У Зот ато этган неъматларга бунчалар оз шукр қиласизлар-а! info
التفاسير:

external-link copy
79 : 23

وَهُوَ ٱلَّذِي ذَرَأَكُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَإِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ

Эй инсонлар, сизларни ер юзида яратиб қўйган ҳам Ўша Зотдир. Қиёмат куни ҳисоб-китоб ва жазо ё мукофот учун тўпланишингиз ҳам Ўша Зотнинг ҳузуригадир. info
التفاسير:

external-link copy
80 : 23

وَهُوَ ٱلَّذِي يُحۡيِۦ وَيُمِيتُ وَلَهُ ٱخۡتِلَٰفُ ٱلَّيۡلِ وَٱلنَّهَارِۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ

Жон ато этадиган ҳам ёлғиз Аллоҳдир. Ундан ўзга жон ато этгувчи йўқ. Жонни оладиган ҳам ёлғиз У Зотдир. Ундан ўзга жон олгувчи йўқ. Кеча ва кундузнинг қоронғу-ёруғ бўлиб, узун-қисқа бўлиб ўзгариб туриши ҳам ёлғиз Ўша Зотнинг амри биландир. Шундай экан, Унинг қудрати ҳақида, яратишу тадбир этишда ягона экани ҳақида ақл юритмайсизларми?! info
التفاسير:

external-link copy
81 : 23

بَلۡ قَالُواْ مِثۡلَ مَا قَالَ ٱلۡأَوَّلُونَ

Йўқ! Улар кофир ота-боболари нима деган бўлса, ўша гапни айтдилар. info
التفاسير:

external-link copy
82 : 23

قَالُوٓاْ أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ

Бўлмағур гапни гапирма, дегандек, ўлиб, тупроқ ва чириган суяк бўлиб кетганимиздан кейин-а? Шундан кейин ҳисоб бериш учун қайта тирилар эканмизми?! info
التفاسير:

external-link copy
83 : 23

لَقَدۡ وُعِدۡنَا نَحۡنُ وَءَابَآؤُنَا هَٰذَا مِن قَبۡلُ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ

Олдинги ота-боболаримизни ҳам қайта тирилиш билан қўрқитишган. Бизни ҳам шу билан қўрқитяптилар. Бу иш ҳеч қачон амалга ошмайди. Чунки у олдингиларнинг тўқима афсоналаридан бошқа нарса эмас. info
التفاسير:

external-link copy
84 : 23

قُل لِّمَنِ ٱلۡأَرۡضُ وَمَن فِيهَآ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ

Эй Пайғамбар, анави қайта тирилишни инкор этаётган кофирларга айтинг: "Биладиган бўлсангизлар, айтинглар-чи, у ҳолда мана шу замин ва ундаги бор нарсалар кимнинг мулки?" info
التفاسير:

external-link copy
85 : 23

سَيَقُولُونَ لِلَّهِۚ قُلۡ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ

Ер ва ундаги бор нарсалар Аллоҳникидир, дейдилар. Шунда уларга айтинг: "Ер ва ундаги бор нарсаларга эга бўлган Зот сизларни ўлганингиздан кейин қайта тирилтира олмайдими? Шундан ибрат олмайсизларми?" info
التفاسير:

external-link copy
86 : 23

قُلۡ مَن رَّبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ ٱلسَّبۡعِ وَرَبُّ ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡعَظِيمِ

Уларга айтинг: "Етти осмонларнинг Парвардигори ким? Энг буюк махлуқ бўлмиш буюк Аршнинг Парвардигори ким?" info
التفاسير:

external-link copy
87 : 23

سَيَقُولُونَ لِلَّهِۚ قُلۡ أَفَلَا تَتَّقُونَ

Етти осмонлар ҳам, буюк Арш ҳам Аллоҳнинг мулкидир, дейдилар. Шунда уларга айтинг: "Аллоҳнинг азобидан нажот топиш учун У Зотнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилмайсизларми?" info
التفاسير:

external-link copy
88 : 23

قُلۡ مَنۢ بِيَدِهِۦ مَلَكُوتُ كُلِّ شَيۡءٖ وَهُوَ يُجِيرُ وَلَا يُجَارُ عَلَيۡهِ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ

Уларга айтинг: "Агар билсангизлар, айтинглар-чи, ҳамма нарсанинг мулки Қўлида бўлган Зот ким? Унинг мулки камаймайди. У Ўзи истаган бандасини Ўз ҳимоясига олади. У Зот бировга ёмонликни истаса, уни ҳеч ким У Зотдан ҳимоя қила олмайди. У Зотнинг азобидан қутқаролмайди". info
التفاسير:

external-link copy
89 : 23

سَيَقُولُونَ لِلَّهِۚ قُلۡ فَأَنَّىٰ تُسۡحَرُونَ

Ҳамма нарсанинг мулки Аллоҳнинг Қўлидадир, дейдилар. Шунда уларга айтинг: "Шундай экан, қандай қилиб ақлингизни йўқотасизлар? Аллоҳнинг бирлигига иқрор бўла туриб, У Зотдан бошқасига ибодат қиласизлар?". info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• عدم اعتبار الكفار بالنعم أو النقم التي تقع عليهم دليل على فساد فطرهم.
Кофирларнинг ўзларига ато этилган неъматларга ҳам, бошларига тушадиган балоларга ҳам эътибор бермасликлари табиатлари бузуқлигидан далолатдир. info

• كفران النعم صفة من صفات الكفار.
Неъматларга нонкўрлик қилиш қофирларнинг сифатларидандир. info

• التمسك بالتقليد الأعمى يمنع من الوصول للحق.
Кўр-кўрона тақлидга ёпишиб олиш ҳаққа олиб борадиган йўлдаги ғовдир. info

• الإقرار بالربوبية ما لم يصحبه إقرار بالألوهية لا ينجي صاحبه.
Банда рубубиятга, яъни, борлиқнинг парвардигори Аллоҳ эканига иқрор бўлишининг ўзи билан нажот топмайди. Бунинг учун улуҳиятга ҳам иқрор бўлиши, яъни, ёлғиз Аллоҳдан ўзгага бандалик қилмаслиги лозимдир. info