ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

Мўъминун

គោល​បំណងនៃជំពូក:
بيان فلاح المؤمنين وخسران الكافرين.
Мўминларнинг нажот топиши ва кофирларнинг шарманда бўлиши info

external-link copy
1 : 23

قَدۡ أَفۡلَحَ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ

Аллоҳга иймон келтирган ва Унинг шариатига амал қилган зотлар мурод-мақсадларига етдилар, хавфу хатардан нажот топдилар. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 23

ٱلَّذِينَ هُمۡ فِي صَلَاتِهِمۡ خَٰشِعُونَ

Мўминларки, намозларида эгилиб, ўзларини паст олиб, ҳамма аъзолари сокин бўлиб, қалблари эса ташвишлардан холиланиб турадилар. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 23

وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَنِ ٱللَّغۡوِ مُعۡرِضُونَ

Мўминларки, беҳуда гаплардан, кераксиз ишлардан, ноҳақликдан юз ўгирадилар. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 23

وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِلزَّكَوٰةِ فَٰعِلُونَ

Мўминларки, қалбларини разолатдан, мол-давлатини эса кирлардан поклаш учун закот берадилар. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 23

وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِفُرُوجِهِمۡ حَٰفِظُونَ

Мўминларки, зинодан, бачавозликдан ва бошқа бузуқликлардан узоқ юриб, авратларини пок тутадилар. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 23

إِلَّا عَلَىٰٓ أَزۡوَٰجِهِمۡ أَوۡ مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُمۡ فَإِنَّهُمۡ غَيۡرُ مَلُومِينَ

Бу ишда ўзларининг жуфти ҳалоллари ёки қўл остидаги чўрилари мустасно. Бас, улар билан қўшилсалар, маломат қилинмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 23

فَمَنِ ٱبۡتَغَىٰ وَرَآءَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡعَادُونَ

Ўзининг аёли ёки қўл остидаги чўрисидан бошқа билан қўшилмоқчи бўлганлар Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошган, Аллоҳ ҳаром қилган ишни ҳалол қилмоқчи бўлган тажовузкорлардир. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 23

وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِأَمَٰنَٰتِهِمۡ وَعَهۡدِهِمۡ رَٰعُونَ

Мўминларки, Аллоҳ қўйган омонатга ҳам, бандалари қўйган омонатга ҳам, аҳду паймонларига ҳам вафо қиладилар, хиёнат қилмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 23

وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَوَٰتِهِمۡ يُحَافِظُونَ

Мўминларки, намозларини қолдирмасдан, бардавом, ўз вақтида ва рукнларини тўла-тўкис қилиб адо этадилар. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 23

أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡوَٰرِثُونَ

Шу сифатларга эга бўлганлар ворислардир. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 23

ٱلَّذِينَ يَرِثُونَ ٱلۡفِرۡدَوۡسَ هُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ

Ворисларки, жаннатнинг энг юқорисини мерос қилиб оладилар ва у ерда мангу қоладилар. Унинг неъматлари ҳеч қачон тугаб қолмайди. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 23

وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ مِن سُلَٰلَةٖ مِّن طِينٖ

Башарият отаси Одамни лойдан яратдик. Унинг тупроғи ер тупроғи билан қорилган сувдан олинган. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 23

ثُمَّ جَعَلۡنَٰهُ نُطۡفَةٗ فِي قَرَارٖ مَّكِينٖ

Кейин унинг зурриётини то туғилгунига қадар бачадонда турадиган нутфа қилиб яратдик. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 23

ثُمَّ خَلَقۡنَا ٱلنُّطۡفَةَ عَلَقَةٗ فَخَلَقۡنَا ٱلۡعَلَقَةَ مُضۡغَةٗ فَخَلَقۡنَا ٱلۡمُضۡغَةَ عِظَٰمٗا فَكَسَوۡنَا ٱلۡعِظَٰمَ لَحۡمٗا ثُمَّ أَنشَأۡنَٰهُ خَلۡقًا ءَاخَرَۚ فَتَبَارَكَ ٱللَّهُ أَحۡسَنُ ٱلۡخَٰلِقِينَ

Бачадондан жой олган нутфани лахта қонга, лахта қонни бир парча гўштга, бир парча гўштни эса суякларга айлантирдик. Кейин суякларга гўшт қопладик. Шундан кейин унга бир нафха уриб, бачадондан ҳаётга чиқардик. Бас, энг гўзал яратувчи Аллоҳ баракотлидир. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 23

ثُمَّ إِنَّكُم بَعۡدَ ذَٰلِكَ لَمَيِّتُونَ

Эй одамлар, ана шунча даврлардан ўтганингиздан кейин ажалингиз етиб ўласизлар. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 23

ثُمَّ إِنَّكُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ تُبۡعَثُونَ

Ўлганингиздан кейин қиёмат куни қайта тирилиб, қабрларингиздан чиқиб келасизлар ва бу дунёда қилиб ўтган ишларингизга жавоб берасизлар. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 23

وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا فَوۡقَكُمۡ سَبۡعَ طَرَآئِقَ وَمَا كُنَّا عَنِ ٱلۡخَلۡقِ غَٰفِلِينَ

Эй одамлар, устингизда етти қават осмонни яратдик. Биз Ўзимиз яратган махлуқотлардан бехабар эмасмиз. Уларни унутиб ҳам қўйганимиз йўқ. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• للفلاح أسباب متنوعة يحسن معرفتها والحرص عليها.
Нажот топишнинг ўз йўллари бор. Уларни яхшилаб ўрганиш ва уларга ҳарис бўлиш лозим. info

• التدرج في الخلق والشرع سُنَّة إلهية.
Яратишда ҳам, шариатлаштиришда ҳам даврма-давр иш қилиш илоҳий қонуниятдир. info

• إحاطة علم الله بمخلوقاته.
Аллоҳнинг илми ҳамма махлуқотларини қамраб олган. info