ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
34 : 10

قُلۡ هَلۡ مِن شُرَكَآئِكُم مَّن يَبۡدَؤُاْ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥۚ قُلِ ٱللَّهُ يَبۡدَؤُاْ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥۖ فَأَنَّىٰ تُؤۡفَكُونَ

Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётганингиз ўша бутлар орасида дастлаб ўзи яратиб, ўлганидан кейин яна қайта тирилтира оладигани борми?" Уларга айтинг: «Аллоҳ дастлаб Ўзи яратиб, ўлганидан кейин яна Ўзи қайта тирилтирур. Шундай экан, эй мушриклар, қаён бурилиб кетмоқдасиз?! Ҳақни қўйиб, ботил сари бормоқдамисиз?!» info
التفاسير:

external-link copy
35 : 10

قُلۡ هَلۡ مِن شُرَكَآئِكُم مَّن يَهۡدِيٓ إِلَى ٱلۡحَقِّۚ قُلِ ٱللَّهُ يَهۡدِي لِلۡحَقِّۗ أَفَمَن يَهۡدِيٓ إِلَى ٱلۡحَقِّ أَحَقُّ أَن يُتَّبَعَ أَمَّن لَّا يَهِدِّيٓ إِلَّآ أَن يُهۡدَىٰۖ فَمَا لَكُمۡ كَيۡفَ تَحۡكُمُونَ

Эй Пайғамбар, уларга айтинг: «Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётганингиз бутлар орасида ҳаққа ҳидоят қила оладигани борми?!» Айтинг: «Ёлғиз Аллоҳгина ҳаққа ҳидоят қилур. Итоат этилишга одамларни ҳаққа бошлайдиган, чақирадиган Зот ҳақлироқми ёки бошқалар тугул, ўзини ҳам ҳидоят қила олмайдиган бутларингизми?! Сизларга не бўлди?! Нечун ноҳақ ҳукм чиқармоқдасиз?! Аллоҳ сизларнинг гапларингиздан жуда олийдир!» info
التفاسير:

external-link copy
36 : 10

وَمَا يَتَّبِعُ أَكۡثَرُهُمۡ إِلَّا ظَنًّاۚ إِنَّ ٱلظَّنَّ لَا يُغۡنِي مِنَ ٱلۡحَقِّ شَيۡـًٔاۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمُۢ بِمَا يَفۡعَلُونَ

Мушрикларнинг аксарияти фақат шубҳа-гумонга эргашадилар. Гумон эса ҳеч қачон аниқ ишонч ўрнини босолмайди. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларидан Хабардордир. У Зотдан бирон иш яширин бўлолмайди. Яқинда уларга амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 10

وَمَا كَانَ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانُ أَن يُفۡتَرَىٰ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلَٰكِن تَصۡدِيقَ ٱلَّذِي بَيۡنَ يَدَيۡهِ وَتَفۡصِيلَ ٱلۡكِتَٰبِ لَا رَيۡبَ فِيهِ مِن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Бу Қуръоннинг тўқима бўлиши, Аллоҳдан бошқага мансуб бўлиши мумкин эмас. Чунки инсон зоти унга ўхшашини ёза олмаган. У ўзидан аввалиги китобларни ҳам тасдиқлаб келган. Улардаги қисқа, мужмал ҳукмларни кенгайтириб, тафсилоти билан баён қилган. Хуллас, унинг ҳамма махлуқотларни яратган Парвардигор тарафидан эканида шак-шубҳа йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 10

أَمۡ يَقُولُونَ ٱفۡتَرَىٰهُۖ قُلۡ فَأۡتُواْ بِسُورَةٖ مِّثۡلِهِۦ وَٱدۡعُواْ مَنِ ٱسۡتَطَعۡتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

Анави мушрикларнинг айтишича, Қуръонни Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзи тўқиб, кейин уни Аллоҳнинг каломи деяётган эмиш. Эй Пайғамбар, уларга раддия билдириб айтинг: "Агар Қуръонни мен айтаётган бўлсам, мен ҳам сизлар каби бир ожиз инсонман, марҳамат, сизлар ҳам унга ўхшаш биргина сурани айтинглар-чи! Бу ишни қилиш учун ҳамма тарафдорларингизни ёрдамга чақирсангиз ҳам ҳаргиз қила олмайсиз. Тил ва шеър усталари, моҳирлари бўла туриб, шу ишнинг уддасидан чиқа олмаслигингиз Қуръон Аллоҳнинг каломи эканига яққол далилдир". info
التفاسير:

external-link copy
39 : 10

بَلۡ كَذَّبُواْ بِمَا لَمۡ يُحِيطُواْ بِعِلۡمِهِۦ وَلَمَّا يَأۡتِهِمۡ تَأۡوِيلُهُۥۚ كَذَٰلِكَ كَذَّبَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۖ فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلظَّٰلِمِينَ

Улар қулоқ солиш, тушуниш, фикр қилиш ўрнига шоша-пиша ёлғонга чиқара қолдилар. Ҳали уларга Қуръон огоҳлантирган азоб келмаганди. Лекин келиши яқинлашиб қолганди. Олдинги умматлар ҳам худди шундай ёлғонга чиқаргандилар. Кейин улар бошига мусибат, азоб тушганди. Эй Пайғамбар, ҳақни ёлғонга чиқарган умматлар оқибати қандай бўлгани ҳақида фикр юритинг. Аллоҳ уларни ҳалок қилганди-ку. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 10

وَمِنۡهُم مَّن يُؤۡمِنُ بِهِۦ وَمِنۡهُم مَّن لَّا يُؤۡمِنُ بِهِۦۚ وَرَبُّكَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُفۡسِدِينَ

Мушриклар орасида ўлимидан олдин Қуръонга иймон келтирадиганлари ҳам бор. То ўлгунга қадар мутакаббирлик, саркашлик қилиб ишонмайдиганлари ҳам бор. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз кофирлигида қаттиқ туриб оладиган саркашларни жуда яхши билади ва уларни яқинда куфрига яраша жазолайди. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 10

وَإِن كَذَّبُوكَ فَقُل لِّي عَمَلِي وَلَكُمۡ عَمَلُكُمۡۖ أَنتُم بَرِيٓـُٔونَ مِمَّآ أَعۡمَلُ وَأَنَا۠ بَرِيٓءٞ مِّمَّا تَعۡمَلُونَ

Эй Пайғамбар, қавмингиз сизни ёлғончига чиқарсалар, айтинг: "Менга ўзимнинг амалим, савоби ҳам, масъулияти ўзимники, сизларга ўзингизнинг амалингиз, оқибати ҳам жазоси ҳам ўзингизники. Сизлар мен қилаётган ишларнинг оқибатидан поксизлар ва мен сизлар қилаётган ишларнинг оқибатидан покман". info
التفاسير:

external-link copy
42 : 10

وَمِنۡهُم مَّن يَسۡتَمِعُونَ إِلَيۡكَۚ أَفَأَنتَ تُسۡمِعُ ٱلصُّمَّ وَلَوۡ كَانُواْ لَا يَعۡقِلُونَ

Эй Пайғамбар, мушриклар орасида сиз Қуръон ўқиган вақтингизда унга қулоқ соладиганлари ҳам бор. Лекин уни қабул қилмайдилар, унга бўйсунмайдилар. Гаранг кимсага сиз эшиттира олармидингиз?! Шунингдек, анави ҳақни эшитишдан гаранг бўлиб олган, ақлларини ишлатмайдиган кимсаларни сиз ҳидоятга бошлай олмайсиз. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• الهادي إلى الحق هداية التوفيق هو الله وحده دون ما سواه.
Ҳаққа ёлғиз Аллоҳгина ҳидоят қила олади. info

• الحث على تطلب الأدلة والبراهين والهدايات للوصول للعلم والحق وترك الوهم والظن.
Шубҳа-гумонларни даф қилиб, аниқ ишонч ва ҳақиқатга эришиш учун ҳужжат ва далилларни излашга ундаляпти. info

• ليس في مقدور أحد أن يأتي ولو بآية مثل القرآن الكريم إلى يوم القيامة.
То Қиёматга қадар биронта одам Қуръони карим каби биттагина оят ҳам келтира олмайди. info

• سفه المشركين وتكذيبهم بما لم يفهموه ويتدبروه.
Мушрикларнинг тушуниш, фикр қилиш ўрнига шоша-пиша ҳақни ёлғонга чиқаришлари уларнинг ақлсизлигидир. info