ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
71 : 10

۞ وَٱتۡلُ عَلَيۡهِمۡ نَبَأَ نُوحٍ إِذۡ قَالَ لِقَوۡمِهِۦ يَٰقَوۡمِ إِن كَانَ كَبُرَ عَلَيۡكُم مَّقَامِي وَتَذۡكِيرِي بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ فَعَلَى ٱللَّهِ تَوَكَّلۡتُ فَأَجۡمِعُوٓاْ أَمۡرَكُمۡ وَشُرَكَآءَكُمۡ ثُمَّ لَا يَكُنۡ أَمۡرُكُمۡ عَلَيۡكُمۡ غُمَّةٗ ثُمَّ ٱقۡضُوٓاْ إِلَيَّ وَلَا تُنظِرُونِ

Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмаётган мушрикларга Нуҳ алайҳиссаломнинг қиссасини сўзлаб беринг. У қавмига шундай деганди: "Эй қавмим, агар менинг орангизда туришим сизларга оғирлик қилаётган бўлса, Аллоҳнинг оятларини эслатаётганим, насиҳатим малол келаётган бўлса ва мени ўлдиришга қарор қилган бўлсангиз, мен ёлғиз Аллоҳгагина таянаман. У Зот сизнинг макру ҳийлангизни пучга чиқарур. Ишингизни пухта қилиб, мени ўлдиришга чоғланаверинг, худоларингизни ёрдамга чақиришни ҳам унутманг. Кейин макрингиз махфий сир бўлмай қолади. Мени ўлдириш режасини тузиб бўлганингиздан кейин бир лаҳза ҳам кечиктирмай ишга киришаверинг. info
التفاسير:

external-link copy
72 : 10

فَإِن تَوَلَّيۡتُمۡ فَمَا سَأَلۡتُكُم مِّنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِۖ وَأُمِرۡتُ أَنۡ أَكُونَ مِنَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ

Менинг даъватимдан юз ўгирсангиз ўгираверинг. Биласизларки, Парвардигоримнинг рисолатини сизларга етказиб қўйганим учун сизлардан ҳақ талаб қилганим йўқ. Ажримни Аллоҳим берур. Аллоҳ мени итоат этгувчи ва яхши амалларни қилгувчилардан бўлишга буюрган, холос. info
التفاسير:

external-link copy
73 : 10

فَكَذَّبُوهُ فَنَجَّيۡنَٰهُ وَمَن مَّعَهُۥ فِي ٱلۡفُلۡكِ وَجَعَلۡنَٰهُمۡ خَلَٰٓئِفَ وَأَغۡرَقۡنَا ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَاۖ فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُنذَرِينَ

Қавми уни ёлғончига чиқарди. Унга ишонмади. Бас, Биз Нуҳга ва унга эргашиб, кемага чиққан мўминларга нажот бердик. Уларни ўзларидан олдинги салафларига халаф қилдик. Аждодларига авлод қилдик. Оят-аломатларни ва ҳужжатларни ёлғон деганларни эса тўфон ила ҳалок айладик. Бас, эй Пайғамбар, Нуҳ огоҳлантирганига қарамай, иймон келтирмаган қавмнинг оқибати нима бўлгани ҳақида фикр юритинг. info
التفاسير:

external-link copy
74 : 10

ثُمَّ بَعَثۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِۦ رُسُلًا إِلَىٰ قَوۡمِهِمۡ فَجَآءُوهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ فَمَا كَانُواْ لِيُؤۡمِنُواْ بِمَا كَذَّبُواْ بِهِۦ مِن قَبۡلُۚ كَذَٰلِكَ نَطۡبَعُ عَلَىٰ قُلُوبِ ٱلۡمُعۡتَدِينَ

Бир муддат ўтиб, Нуҳдан кейин бошқа пайғамбарларни юбордик. Улар ўз умматларига оят ва ҳужжатларни тақдим этдилар. Умматлар эса олдинги саркашлиги сабабли иймон келтиришни истамадилар. Натижада Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйди. Ўша пайғамбарларни инкор қилганларнинг қалбларини муҳрлаганимиз каби ҳамма замон ва макондаги куфр ила Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошган бадбахтларнинг дилларини ҳам муҳрлаб қўюрмиз. info
التفاسير:

external-link copy
75 : 10

ثُمَّ بَعَثۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِم مُّوسَىٰ وَهَٰرُونَ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِيْهِۦ بِـَٔايَٰتِنَا فَٱسۡتَكۡبَرُواْ وَكَانُواْ قَوۡمٗا مُّجۡرِمِينَ

Яна бироз муддат ўтиб, у пайғамбарлардан кейин Мусо ва унинг биродари Ҳорунни ўзларининг ҳақ эканига далолат қилувчи ҳужжатлар билан бирга Миср подшоҳи Фиръавн ва унинг аъёни ҳузурига юбордик. Фиръавн ва унинг аъёни мутакаббирлик қилиб, иймон келтирмадилар. Улар Аллоҳга куфр келтириб ва пайғамбарларини ёлғончига чиқариб, жиноятчи қавмга айландилар. info
التفاسير:

external-link copy
76 : 10

فَلَمَّا جَآءَهُمُ ٱلۡحَقُّ مِنۡ عِندِنَا قَالُوٓاْ إِنَّ هَٰذَا لَسِحۡرٞ مُّبِينٞ

Мусо билан Ҳорун алайҳимассалом Фиръавн ва унинг аъёнига динни олиб келгач, улар Мусо алайҳиссаломнинг ҳақ эканига далолат қилувчи оятларни ҳақиқат эмас, сеҳрдир, дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
77 : 10

قَالَ مُوسَىٰٓ أَتَقُولُونَ لِلۡحَقِّ لَمَّا جَآءَكُمۡۖ أَسِحۡرٌ هَٰذَا وَلَا يُفۡلِحُ ٱلسَّٰحِرُونَ

Мусо уларга раддия билдириб деди: "Ҳақ келганда уни сеҳр, дейсизларми? Асло! У сеҳр эмас. Мен сеҳргар муваффақиятга эришолмаслигини жуда яхши биламан. Шуни била туриб, сеҳр билан шуғулланаманми?!" info
التفاسير:

external-link copy
78 : 10

قَالُوٓاْ أَجِئۡتَنَا لِتَلۡفِتَنَا عَمَّا وَجَدۡنَا عَلَيۡهِ ءَابَآءَنَا وَتَكُونَ لَكُمَا ٱلۡكِبۡرِيَآءُ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَمَا نَحۡنُ لَكُمَا بِمُؤۡمِنِينَ

Фиръавн қавми Мусо алайҳиссаломга шундай жавоб қилди: "Бизни ота-боболаримиз динидан айнитиш ва биродаринг Ҳорун билан бирга салтанатни эгаллаш учун шу сеҳрни олиб келдингми? Эй Мусо ва Ҳорун, биз сизларнинг пайғамбарлигингизни тан олмаймиз". info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• سلاح المؤمن في مواجهة أعدائه هو التوكل على الله.
Душманга қарши туришда мўминнинг қуроли Аллоҳга таваккул қилишдир. info

• الإصرار على الكفر والتكذيب بالرسل يوجب الختم على القلوب فلا تؤمن أبدًا.
Саркашлик билан пайғамбарларни тан олмай, куфрда туриб олиш қалбнинг муҳрланишига олиб боради. Муҳрланган қалбга ҳеч қачон иймон кирмайди. info

• حال أعداء الرسل واحد، فهم دائما يصفون الهدى بالسحر أو الكذب.
Пайғамбарларнинг душманлари доим бир хил бўлганлар. Улар ҳидоятни ё сеҳр, ёки ёлғон, дея тавсифлаганлар. info

• إن الساحر لا يفلح أبدًا.
Сеҳргар ҳеч қачон муваффақият қозонмас. info