(Оятда қасам қалам билан чекланмади, балки Аллоҳ сатрларга ёзилажак нарсалар билан ҳам қасам ичди. Бизнинг замонамизда қаламдан бошқа ёзув қўлланмалари ҳам чиқди. Қалам ва ёзиш билан қасам ичилиши мусулмонлар учун ўқиш-ёзиш, илм-маърифатга катта эътибор беришга чақириқдур.)
(Бу қиёмат куни содир бўлади. У кунда ҳисоб-китоб шиддатли ва аҳвол оғир бўлади. Аллоҳ таоло халқлар ўртасида ҳукм қилиш учун келади, бир пайт У зотнинг мукаррам болдири очилади, бироқ бу махлуқларидаги бирон ҳолатга ўхшамайди. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Роббимиз болдирини очади ва ҳар бир мўмин ва мўмина Унга сажда қилади. Дунёда одамларга кўрсатиш ва эшиттириш учун риёкорона сажда қилган кимсаларгина қолади. Улар сажда қилмоқчи бўладилар-у, бироқ беллари (букилмайдиган) бир бутун қилиб қўйилади».