クルアーンの対訳 - ウズベク語対訳 - ルゥワード翻訳事業センター

ページ番号:close

external-link copy
32 : 15

قَالَ يَٰٓإِبۡلِيسُ مَا لَكَ أَلَّا تَكُونَ مَعَ ٱلسَّٰجِدِينَ

Деди: «Эй Иблис, нима учун сен сажда қилгувчилар билан бирга бўлмадинг?» info
التفاسير:

external-link copy
33 : 15

قَالَ لَمۡ أَكُن لِّأَسۡجُدَ لِبَشَرٍ خَلَقۡتَهُۥ مِن صَلۡصَٰلٖ مِّنۡ حَمَإٖ مَّسۡنُونٖ

Деди: «Сен қуруқ лойдан, айниган қора балчиқдан яратган махлуққа сажда қилгувчи эмасман». info
التفاسير:

external-link copy
34 : 15

قَالَ فَٱخۡرُجۡ مِنۡهَا فَإِنَّكَ رَجِيمٞ

Деди: «Ундан чиқ. Бас, энди сен малъун, қувилгансан». info
التفاسير:

external-link copy
35 : 15

وَإِنَّ عَلَيۡكَ ٱللَّعۡنَةَ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلدِّينِ

«То Қиёмат кунига қадар сенга лаънат бўлгай». info
التفاسير:

external-link copy
36 : 15

قَالَ رَبِّ فَأَنظِرۡنِيٓ إِلَىٰ يَوۡمِ يُبۡعَثُونَ

Деди: «Парвардигорим, улар қайта тириладиган кунга қадар менга муҳлат бер». info
التفاسير:

external-link copy
37 : 15

قَالَ فَإِنَّكَ مِنَ ٱلۡمُنظَرِينَ

Деди: «Сен муҳлат берилганлардансан». info
التفاسير:

external-link copy
38 : 15

إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡوَقۡتِ ٱلۡمَعۡلُومِ

«Маълум вақт кунигача». info
التفاسير:

external-link copy
39 : 15

قَالَ رَبِّ بِمَآ أَغۡوَيۡتَنِي لَأُزَيِّنَنَّ لَهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَأُغۡوِيَنَّهُمۡ أَجۡمَعِينَ

Деди: «Парвардигорим, мени йўлдан оздирганинг туфайли мен ҳам уларга (гуноҳ ишларни) чиройли қилиб кўрсатиб, ҳаммаларини йўлдан ураман». info
التفاسير:

external-link copy
40 : 15

إِلَّا عِبَادَكَ مِنۡهُمُ ٱلۡمُخۡلَصِينَ

«Улар орасидаги (тавҳид учун) танланган бандаларинггина бундан мустасно». info
التفاسير:

external-link copy
41 : 15

قَالَ هَٰذَا صِرَٰطٌ عَلَيَّ مُسۡتَقِيمٌ

Деди: «Мана шу зиммамдаги тўғри йўлдир». info
التفاسير:

external-link copy
42 : 15

إِنَّ عِبَادِي لَيۡسَ لَكَ عَلَيۡهِمۡ سُلۡطَٰنٌ إِلَّا مَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلۡغَاوِينَ

Шубҳасиз, Менинг бандаларим устидан сен учун ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ. Сенга эргашган гумроҳлар бундан мустасно. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 15

وَإِنَّ جَهَنَّمَ لَمَوۡعِدُهُمۡ أَجۡمَعِينَ

Албатта, ҳаммаларининг ваъда қилинган жойи жаҳаннамдир. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 15

لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ

Унинг етти эшиги бўлиб, ҳар бир эшик учун улардан маълум қисми (кириши тайин қилинган). info
التفاسير:

external-link copy
45 : 15

إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّٰتٖ وَعُيُونٍ

Тақводорлар жаннатлар ва булоқлар ичра бўлурлар. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 15

ٱدۡخُلُوهَا بِسَلَٰمٍ ءَامِنِينَ

«Уларга тинчлик-омонлик ила киринглар». info
التفاسير:

external-link copy
47 : 15

وَنَزَعۡنَا مَا فِي صُدُورِهِم مِّنۡ غِلٍّ إِخۡوَٰنًا عَلَىٰ سُرُرٖ مُّتَقَٰبِلِينَ

Уларнинг дилларидаги гина-кудуратларни чиқариб ташладик. Сўриларда дўстона бир-бирларига қараб ўтирадилар. info
التفاسير:

external-link copy
48 : 15

لَا يَمَسُّهُمۡ فِيهَا نَصَبٞ وَمَا هُم مِّنۡهَا بِمُخۡرَجِينَ

Уларга у ерда бирон чарчоқ етмас ва улар у ердан чиқарилувчи эмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 15

۞ نَبِّئۡ عِبَادِيٓ أَنِّيٓ أَنَا ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ

Бандаларимга хабар берингки, Кечиргувчи ва Меҳрибон Зот Мендурман. info
التفاسير:

external-link copy
50 : 15

وَأَنَّ عَذَابِي هُوَ ٱلۡعَذَابُ ٱلۡأَلِيمُ

«Ва, албатта, азобим аламли азобдир». info
التفاسير:

external-link copy
51 : 15

وَنَبِّئۡهُمۡ عَن ضَيۡفِ إِبۡرَٰهِيمَ

Уларга Иброҳимнинг меҳмонлари ҳақида хабар беринг. info
التفاسير: