Traduzione dei Significati del Sacro Corano - Traduzione uzbeka – Ala'uddin Mansur

Тур

external-link copy
1 : 52

وَٱلطُّورِ

1. Тур (тоғи)га қасам; info
التفاسير:

external-link copy
2 : 52

وَكِتَٰبٖ مَّسۡطُورٖ

2. Битилган Китобга (Қуръонга) қасам; info
التفاسير:

external-link copy
3 : 52

فِي رَقّٖ مَّنشُورٖ

3. Очиқ саҳифага (ёзилган Китобга) қасам; info
التفاسير:

external-link copy
4 : 52

وَٱلۡبَيۡتِ ٱلۡمَعۡمُورِ

4. Байтул-Маъмурга (Обод Уйга) қасам; info

И з о ҳ. Юқорида зикр қилинган «Байтул-Маъмур — Обод Уй»дан мурод Аллоҳ таолонинг амри билан Одам алайҳиссалом бино қилган Байтуллоҳ бўлиб, Нуҳ пайғамбар замонларида рўй берган тўфон балосида Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар у уйни еттинчи осмонга олиб чиқиб кетган эканлар. Унинг «Обод Уй» деб аталишига сабаб у уйни ҳар куни етмиш минг фаришта тавоф қилишидир.

التفاسير:

external-link copy
5 : 52

وَٱلسَّقۡفِ ٱلۡمَرۡفُوعِ

5. Баланд кўтарилган томга (осмонга) қасам; info
التفاسير:

external-link copy
6 : 52

وَٱلۡبَحۡرِ ٱلۡمَسۡجُورِ

6. Ва тўлиб-тошган денгизга қасамки, info
التفاسير:

external-link copy
7 : 52

إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ لَوَٰقِعٞ

7. Парвардигорингизнинг азоби шак-шубҳасиз, воқеъ бўлгувчидир! info
التفاسير:

external-link copy
8 : 52

مَّا لَهُۥ مِن دَافِعٖ

8. Унинг учун бирон дафъ қилгувчи — тўсиқ йўқдир. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 52

يَوۡمَ تَمُورُ ٱلسَّمَآءُ مَوۡرٗا

9. У Кунда осмон титраб-чайқалур; info
التفاسير:

external-link copy
10 : 52

وَتَسِيرُ ٱلۡجِبَالُ سَيۡرٗا

10. Ва тоғлар ҳам (ўрнашган жойларидан жилиб), йўлга тушур! info
التفاسير:

external-link copy
11 : 52

فَوَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ

11. Ана ўша Кунда (пайғамбарларни) ёлғончи қилгувчиларга ҳалокат бўлур! info
التفاسير:

external-link copy
12 : 52

ٱلَّذِينَ هُمۡ فِي خَوۡضٖ يَلۡعَبُونَ

12. Улар ўзлари шўнғиган нотўғри йўлларида адашиб юрадиган кимсалардир. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 52

يَوۡمَ يُدَعُّونَ إِلَىٰ نَارِ جَهَنَّمَ دَعًّا

13. У Кунда улар жаҳаннам ўтига ҳайдалурлар! info
التفاسير:

external-link copy
14 : 52

هَٰذِهِ ٱلنَّارُ ٱلَّتِي كُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ

14. (Ва уларга дейилур): «Сизлар ёлғон деб юрган дўзах мана шудир!» info
التفاسير: