Traducción de los significados del Sagrado Corán - Traducción al uzbeko - Centro de Rowad At-Taryama

Número de página:close

external-link copy
68 : 39

وَنُفِخَ فِي ٱلصُّورِ فَصَعِقَ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا مَن شَآءَ ٱللَّهُۖ ثُمَّ نُفِخَ فِيهِ أُخۡرَىٰ فَإِذَا هُمۡ قِيَامٞ يَنظُرُونَ

Сур чалинди, бас, осмондагилар ҳам, ердагилар ҳам қулади, ўлди. Фақат Аллоҳ истаганларгина бундан мустасно. Кейин у иккинчи марта чалинди. Қарабсизки, улар туриб кута бошладилар. info
التفاسير:

external-link copy
69 : 39

وَأَشۡرَقَتِ ٱلۡأَرۡضُ بِنُورِ رَبِّهَا وَوُضِعَ ٱلۡكِتَٰبُ وَجِاْيٓءَ بِٱلنَّبِيِّـۧنَ وَٱلشُّهَدَآءِ وَقُضِيَ بَيۡنَهُم بِٱلۡحَقِّ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ

Ер Парвардигорининг Нури билан ёришди. Китоб қўйилди. Пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилди. Уларнинг ўрталарида зулм қилинмаган ҳолларида ҳақ билан ҳукм қилинди. info
التفاسير:

external-link copy
70 : 39

وَوُفِّيَتۡ كُلُّ نَفۡسٖ مَّا عَمِلَتۡ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِمَا يَفۡعَلُونَ

Ва ҳар бир жонга қилган амали тўла қилиб берилди. Аллоҳ уларнинг қилган ишларини жуда яхши Билгувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
71 : 39

وَسِيقَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِلَىٰ جَهَنَّمَ زُمَرًاۖ حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءُوهَا فُتِحَتۡ أَبۡوَٰبُهَا وَقَالَ لَهُمۡ خَزَنَتُهَآ أَلَمۡ يَأۡتِكُمۡ رُسُلٞ مِّنكُمۡ يَتۡلُونَ عَلَيۡكُمۡ ءَايَٰتِ رَبِّكُمۡ وَيُنذِرُونَكُمۡ لِقَآءَ يَوۡمِكُمۡ هَٰذَاۚ قَالُواْ بَلَىٰ وَلَٰكِنۡ حَقَّتۡ كَلِمَةُ ٱلۡعَذَابِ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ

Куфр келтирганлар жаҳаннамга гуруҳ-гуруҳ қилиб ҳайдалди. То унга етиб борганларида эшиклари очилди ва қўриқчилари уларга: «Сизларга ўзингиздан бўлган пайғамбарлар келиб, Парвардигорингизнинг оятларини тиловат қилиб бермадиларми ва сизларни ушбу кунингизга дучор бўлишингиздан огоҳлантирмадиларми?!» - дедилар. Улар: «Ҳа, шундай бўлганди», дедилар. Лекин азоб сўзи кофирлар устига ҳақ бўлгандир. info
التفاسير:

external-link copy
72 : 39

قِيلَ ٱدۡخُلُوٓاْ أَبۡوَٰبَ جَهَنَّمَ خَٰلِدِينَ فِيهَاۖ فَبِئۡسَ مَثۡوَى ٱلۡمُتَكَبِّرِينَ

Айтилди: «Жаҳаннам эшикларидан у ерда мангу қоладиган бўлиб киринглар!» Мутакаббирларнинг жойи нақадар ёмон! info
التفاسير:

external-link copy
73 : 39

وَسِيقَ ٱلَّذِينَ ٱتَّقَوۡاْ رَبَّهُمۡ إِلَى ٱلۡجَنَّةِ زُمَرًاۖ حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءُوهَا وَفُتِحَتۡ أَبۡوَٰبُهَا وَقَالَ لَهُمۡ خَزَنَتُهَا سَلَٰمٌ عَلَيۡكُمۡ طِبۡتُمۡ فَٱدۡخُلُوهَا خَٰلِدِينَ

Парвардигорларидан қўрққанлар эса гуруҳ-гуруҳ қилиб жаннатга олиб борилдилар. То унинг олдига келганларида эшиклари очилиб, қўриқчилари уларга: «Ассалому алайкум! Хуш келибсизлар! Бас, унга мангу қоладиган бўлиб киринглар», дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
74 : 39

وَقَالُواْ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِي صَدَقَنَا وَعۡدَهُۥ وَأَوۡرَثَنَا ٱلۡأَرۡضَ نَتَبَوَّأُ مِنَ ٱلۡجَنَّةِ حَيۡثُ نَشَآءُۖ فَنِعۡمَ أَجۡرُ ٱلۡعَٰمِلِينَ

Дедилар: «Бизга берган ваъдасида содиқ бўлган ва бизга бу ерни мерос қилиб, ундан хоҳлаган жойимизни олишимиз мумкин қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин». Бас, амал қилувчиларнинг ажри нақадар яхши! info
التفاسير: