Traducción de los significados del Sagrado Corán - Traducción al uzbeko de Al-Mujtasar para la Exégesis del Sagrado Corán.

Número de página:close

external-link copy
12 : 7

قَالَ مَا مَنَعَكَ أَلَّا تَسۡجُدَ إِذۡ أَمَرۡتُكَۖ قَالَ أَنَا۠ خَيۡرٞ مِّنۡهُ خَلَقۡتَنِي مِن نَّارٖ وَخَلَقۡتَهُۥ مِن طِينٖ

Аллоҳ таоло Иблисни койиб: "Одамга сажда қил, деган буйруғимга нега бўсунмадинг, бу ишдан сени нима қайтарди?", деб сўради. Иблис Парвардигорига шундай жавоб берди: "Бу ишдан мени ундан афзаллигим қайтарди. Мени ўтдан яратдинг, уни эса лойдан. Ўт лойдан улуғроқ". info
التفاسير:

external-link copy
13 : 7

قَالَ فَٱهۡبِطۡ مِنۡهَا فَمَا يَكُونُ لَكَ أَن تَتَكَبَّرَ فِيهَا فَٱخۡرُجۡ إِنَّكَ مِنَ ٱلصَّٰغِرِينَ

Шунда Аллоҳ деди: "Жаннатдан туш. У сен катта кетадиган жой эмас. У яхшиларнинг, покларнинг жойидир. Энди сенинг жаннатда туришга ҳаққинг йўқ. Энди сен, эй Иблис, гарчи ўзингни улуғлардан ҳисобласанг-да, хор ва ҳақир бўласан. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 7

قَالَ أَنظِرۡنِيٓ إِلَىٰ يَوۡمِ يُبۡعَثُونَ

Иблис деди: "Парвардигорим, менга қайта тирилиш кунига қадар муҳлат бер. Токи, қўлимдан келганча уларни йўлдан оздирай". info
التفاسير:

external-link copy
15 : 7

قَالَ إِنَّكَ مِنَ ٱلۡمُنظَرِينَ

Аллоҳ деди: "Эй Иблис, сен ҳамма халқ ўлиб, ёлғиз Яратувчининг Ўзи қолган пайтида Сур карнайига биринчи дам урилгунига қадар муҳлат берилганлар қаторидасан". info
التفاسير:

external-link copy
16 : 7

قَالَ فَبِمَآ أَغۡوَيۡتَنِي لَأَقۡعُدَنَّ لَهُمۡ صِرَٰطَكَ ٱلۡمُسۡتَقِيمَ

Иблис деди: "Менинг тақдиримга адашувни ёзганинг сабабли Одамга сажда қилиш ҳақидаги буйруғингга бўйсунмаган эдим. Энди мен Одам болаларининг Сенинг тўғри йўлингга юрадиган йўлларида туриб оламан-да, Сен мени оздирганинг каби уларни мен Сенинг йўлингдан оздираман". info
التفاسير:

external-link copy
17 : 7

ثُمَّ لَأٓتِيَنَّهُم مِّنۢ بَيۡنِ أَيۡدِيهِمۡ وَمِنۡ خَلۡفِهِمۡ وَعَنۡ أَيۡمَٰنِهِمۡ وَعَن شَمَآئِلِهِمۡۖ وَلَا تَجِدُ أَكۡثَرَهُمۡ شَٰكِرِينَ

"Кейин эса уларни охиратдан бездириш, дунёга қизиқтириш, дилларига шубҳалар солиш ва шаҳватларни чиройли қилиб кўрсатиш учун ҳамма тарафларидан келаман. Ўшанда, эй Парвардигорим, уларнинг қалбларига куфрни солганим туфайли кўпларини Сенга шукр қилгувчилардан топмассан". info
التفاسير:

external-link copy
18 : 7

قَالَ ٱخۡرُجۡ مِنۡهَا مَذۡءُومٗا مَّدۡحُورٗاۖ لَّمَن تَبِعَكَ مِنۡهُمۡ لَأَمۡلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنكُمۡ أَجۡمَعِينَ

Аллоҳ деди: "Эй Иблис, жаннатдан хор бўлиб, Аллоҳнинг раҳматидан қувилиб чиқ. Қиёмат куни жаҳаннамни сен ва сенга эргашганлар, Парвардигорига осийлик қилиб, сенга итоат этганлар билан тўлдираман". info
التفاسير:

external-link copy
19 : 7

وَيَٰٓـَٔادَمُ ٱسۡكُنۡ أَنتَ وَزَوۡجُكَ ٱلۡجَنَّةَ فَكُلَا مِنۡ حَيۡثُ شِئۡتُمَا وَلَا تَقۡرَبَا هَٰذِهِ ٱلشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ ٱلظَّٰلِمِينَ

Аллоҳ Одамга деди: "Эй Одам, сен ва аёлинг Ҳаво жаннатда яшайверинглар. Ундаги пок неъматлардан истаганингизча тановул қилаверинглар. Фақат мана бу дарахтдан еманглар. (Аллоҳ бир дарахтни тайин қилди) Мен тақиқлаганимдан кейин ҳам ундан есангизлар, Аллоҳнинг ҳадларидан ошган ҳисобланасизлар". info
التفاسير:

external-link copy
20 : 7

فَوَسۡوَسَ لَهُمَا ٱلشَّيۡطَٰنُ لِيُبۡدِيَ لَهُمَا مَا وُۥرِيَ عَنۡهُمَا مِن سَوۡءَٰتِهِمَا وَقَالَ مَا نَهَىٰكُمَا رَبُّكُمَا عَنۡ هَٰذِهِ ٱلشَّجَرَةِ إِلَّآ أَن تَكُونَا مَلَكَيۡنِ أَوۡ تَكُونَا مِنَ ٱلۡخَٰلِدِينَ

Шайтон уларнинг беркитилган авратларини очиб юбориш учун васваса қилиб, шундай деди: "Аллоҳ сизларнинг фаришталарга айланиб, жаннатда абадий қолиб кетишингизни истамагани учун сизларга бу дарахтдан тановул қилишни ман қилди". info
التفاسير:

external-link copy
21 : 7

وَقَاسَمَهُمَآ إِنِّي لَكُمَا لَمِنَ ٱلنَّٰصِحِينَ

Аллоҳнинг номига қасам ичиб: "Эй Одам ва Ҳаво мен бу гапим билан сизларга насиҳат қиляпман, холос", деди. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 7

فَدَلَّىٰهُمَا بِغُرُورٖۚ فَلَمَّا ذَاقَا ٱلشَّجَرَةَ بَدَتۡ لَهُمَا سَوۡءَٰتُهُمَا وَطَفِقَا يَخۡصِفَانِ عَلَيۡهِمَا مِن وَرَقِ ٱلۡجَنَّةِۖ وَنَادَىٰهُمَا رَبُّهُمَآ أَلَمۡ أَنۡهَكُمَا عَن تِلۡكُمَا ٱلشَّجَرَةِ وَأَقُل لَّكُمَآ إِنَّ ٱلشَّيۡطَٰنَ لَكُمَا عَدُوّٞ مُّبِينٞ

Уларни алдов ва найранг билан йўлдан оздириб, мартабаларини тушириб юборди. Улар ман қилинган дарахтдан тановул қилишгач, авратлари очилиб қолди. Жаннатдаги дарахтларнинг барглари билан авратларини тўса бошладилар. Шунда Парвардигор уларга нидо қилиб, шундай деди: "Сизларга бу дарахтдан ейишни ман қилмаганмидим? Сизларга шайтон ғирт душмандир, демаганмидим?" info
التفاسير:
Beneficios de los versículos de esta página:
• دلّت الآيات على أن من عصى مولاه فهو ذليل.
Оятлар хожасига осийлик қилган қулнинг хор бўлишига далолат қилади. info

• أعلن الشيطان عداوته لبني آدم، وتوعد أن يصدهم عن الصراط المستقيم بكل أنواع الوسائل والأساليب.
Шайтон ўзининг Одам болаларига душман эканини эълон қилиб, бор воситалару услубларни ишга солиб, уларни йўлдан ураман, дея таҳдид қилди. info

• خطورة المعصية وأنها سبب لعقوبات الله الدنيوية والأخروية.
Гуноҳлар ўта хатарлидир. Улар Аллоҳ таолонинг ҳам дунёвий ва ҳам ухровий жазоларига сабаб бўлади. info