Traducción de los significados del Sagrado Corán - Traducción al uzbeko de Al-Mujtasar para la Exégesis del Sagrado Corán.

external-link copy
3 : 46

مَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَآ إِلَّا بِٱلۡحَقِّ وَأَجَلٖ مُّسَمّٗىۚ وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ عَمَّآ أُنذِرُواْ مُعۡرِضُونَ

Осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни бекорга яратмадик. Ҳаммасини ҳақ ва етук ҳикмат билан яратдик. Токи, улардан айримларини бандалар танисинлар, билсинлар ва ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиб, У Зотга ширк келтирмасинлар. Заминдаги халифалик вазифаларини фақат Аллоҳга аён бўлган муддатга қадар ҳалол бажарсинлар. Аллоҳга куфр келтирган кимсалар эса Аллоҳнинг китобида келган огоҳлантиришлардан юз ўгирадилар, уларга парво қилмайдилар. info
التفاسير:
Beneficios de los versículos de esta página:
• الاستهزاء بآيات الله كفر.
Аллоҳнинг оятларини масхара қилиш куфрдир. info

• خطر الاغترار بلذات الدنيا وشهواتها.
Дунёнинг лаззатлари ва шаҳватларига алданиб қолиш ўта хатарли. info

• ثبوت صفة الكبرياء لله تعالى.
Оятларда Аллоҳ таолонинг улуғлик сифати борлиги ўз исботини топиб турибди. info

• إجابة الدعاء من أظهر أدلة وجود الله سبحانه وتعالى واستحقاقه العبادة.
Аллоҳ таолонинг дуони ижобат қилиши У Зотнинг борлиги ва маъбудликка лойиқ эканига яққол далилдир. info