Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - Uzbek translation of Al-Mukhtsar in interpretation of the Noble Quran

external-link copy
25 : 33

وَرَدَّ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِغَيۡظِهِمۡ لَمۡ يَنَالُواْ خَيۡرٗاۚ وَكَفَى ٱللَّهُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ٱلۡقِتَالَۚ وَكَانَ ٱللَّهُ قَوِيًّا عَزِيزٗا

Аллоҳ Қурайш ва Ғатафонни муродига етказмади. Мўминларни қириб ташлаш ҳақидаги режалари амалга ошмасдан, шармандаларча ортга чекиндилар. Мўминларга Аллоҳнинг Ўзи етарли мададкор бўлиб, ғаним устига шамолни ва фаришталардан иборат қўшинни юборди. Аллоҳ Қудратли, Азиздирки, ҳеч ким У Зотдан ғолиб бўла олмас. info
التفاسير:
Benefits of the verses in this page:
• تزكية الله لأصحاب رسول الله صلى الله عليه وسلم ، وهو شرف عظيم لهم.
Аллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларини мақтади. Бу жуда юксак шараф. info

• عون الله ونصره لعباده من حيث لا يحتسبون إذا اتقوا الله.
Бандалар Аллоҳдан тақво қилсалар, уларга ўйламаган тарафларидан мадад юборади. info

• سوء عاقبة الغدر على اليهود الذين ساعدوا الأحزاب.
Фирқаларга ёрдам берган яҳудийлар хиёнати ёмон оқибатга олиб борди. info

• اختيار أزواج النبي صلى الله عليه وسلم رضا الله ورسوله دليل على قوة إيمانهنّ.
Пайғамбар алайҳиссалом аёлларининг Аллоҳ ризоси ва Пайғамбар ризосини танлашлари улардаги иймон нақадар кучли бўлганини кўрсатиб турибди. info