Übersetzung der Bedeutungen von dem heiligen Quran - Usbekische Übersetzung - Alauddin Mansur

external-link copy
43 : 16

وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ إِلَّا رِجَالٗا نُّوحِيٓ إِلَيۡهِمۡۖ فَسۡـَٔلُوٓاْ أَهۡلَ ٱلذِّكۡرِ إِن كُنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ

43. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан (яъни, сизни пайғамбар қилиб юборишимиздан) илгари ҳам (фаришталарни эмас, балки) фақат (сиз каби) кишиларни — инсонларнигина Ўзимиз туширган ваҳий билан (пайғамбар қилиб) юборганмиз. (Эй мушриклар), агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан (яъни, Таврот ва Инжилни биладиган кишилардан) сўранглар! info

И з о ҳ. Бу оят Макка мушриклари Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг пайғамбар эканликларини инкор қилишиб: «Аллоҳ одамзодни Ўзининг элчиси қилиб юбормайди. Агар фаришта келиб, Мен Аллоҳнинг элчисиман, деганида, иймон келтирган бўлур эдик», деганларида нозил бўлган.

التفاسير: