(Яъни, қиёмат куни кофирларнинг ҳеч қандай қадр-қиймати бўлмайди. Уларнинг бу дунёда қилган амалларининг вазни ҳам бўлмайди. Чунки Аллоҳнинг наздида ҳамма қадр-қиймат ва амалларнинг вазни иймонга боғлиқ. Иймони йўқнинг қадри ҳам йўқ, қиймати ҳам йўқ. Унинг қилган ишининг вазни ҳам йўқ.)
(Оятдаги «денгиз» лафзи барча денгиз жинсини ўз ичига олади. Демак, дунёдаги барча денгизлар сиёҳ қилиб олиниб, уларга яна шунча денгиз сиёҳи қўшилса-да, Аллоҳ таолонинг калималари ёзилса, ўшанча денгиз сиёҳ тугаб қолади, аммо Аллоҳнинг калималари тугамайди. Демак, Аллоҳ таолонинг илми шунчалик кўп. Буни қиёсдан тушуниб олса бўлаверади.)