Prijevod značenja časnog Kur'ana - Uzbečki prijevod sažetog tefsira Plemenitog Kur'ana.

Broj stranice:close

external-link copy
231 : 2

وَإِذَا طَلَّقۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَبَلَغۡنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمۡسِكُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٍ أَوۡ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٖۚ وَلَا تُمۡسِكُوهُنَّ ضِرَارٗا لِّتَعۡتَدُواْۚ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ فَقَدۡ ظَلَمَ نَفۡسَهُۥۚ وَلَا تَتَّخِذُوٓاْ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ هُزُوٗاۚ وَٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ وَمَآ أَنزَلَ عَلَيۡكُم مِّنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَٱلۡحِكۡمَةِ يَعِظُكُم بِهِۦۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ

Аёлларингизни талоқ қилсангиз ва уларнинг идда муддатлари охирлаб қолса, ё яхшилик билан олиб қолинглар ва ёки яхшилик билан қўйиб юборинглар. Жоҳилиятдагиларга ўхшаб уларга тажовуз қилиш ва зарар етказиш учун олиб қолманглар. Ким шундай қилса, ўзига ўзи зулм қилибди. Чунки бу иши билан у ўзини ўзи гуноҳкор қилиб, азобга гирифтор этади. Аллоҳнинг оятлари билан ўйнашиб, уларни масхара қилманглар. Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматларини эсланглар. Уларнинг энг улуғи сизларга Қуръон ва суннатни нозил қилганидирки, улар орқали сизларга жаннат хушхабарини берди ва сизларни дўзахдан огоҳлантирди. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Билингларки, Аллоҳ ҳар нарсадан хабардордир, ҳеч нарса У Зотдан яширин эмас ва яқинда сизларга амалларингизга қараб, жазо ёки мукофотларингизни беради. info
التفاسير:

external-link copy
232 : 2

وَإِذَا طَلَّقۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَبَلَغۡنَ أَجَلَهُنَّ فَلَا تَعۡضُلُوهُنَّ أَن يَنكِحۡنَ أَزۡوَٰجَهُنَّ إِذَا تَرَٰضَوۡاْ بَيۡنَهُم بِٱلۡمَعۡرُوفِۗ ذَٰلِكَ يُوعَظُ بِهِۦ مَن كَانَ مِنكُمۡ يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۗ ذَٰلِكُمۡ أَزۡكَىٰ لَكُمۡ وَأَطۡهَرُۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ

Биринчи ва иккинчи талоқдан кейин иддаси чиқса ва олдинги эри билан яхши яшаб кетишга келишиб, янги никоҳ билан қайта ярашишни истаса, валийлари унга тўсқинлик қилмасинлар. Бу ҳукм Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар учун эслатмадир. У эзгуликни кучайтирадиган, обрўларингизни ҳам, амалларингизни ҳам покиза тутишга ундайдиган ҳукмдир. Ишларнинг моҳиятини ҳам, оқибатларини ҳам Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
233 : 2

۞ وَٱلۡوَٰلِدَٰتُ يُرۡضِعۡنَ أَوۡلَٰدَهُنَّ حَوۡلَيۡنِ كَامِلَيۡنِۖ لِمَنۡ أَرَادَ أَن يُتِمَّ ٱلرَّضَاعَةَۚ وَعَلَى ٱلۡمَوۡلُودِ لَهُۥ رِزۡقُهُنَّ وَكِسۡوَتُهُنَّ بِٱلۡمَعۡرُوفِۚ لَا تُكَلَّفُ نَفۡسٌ إِلَّا وُسۡعَهَاۚ لَا تُضَآرَّ وَٰلِدَةُۢ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوۡلُودٞ لَّهُۥ بِوَلَدِهِۦۚ وَعَلَى ٱلۡوَارِثِ مِثۡلُ ذَٰلِكَۗ فَإِنۡ أَرَادَا فِصَالًا عَن تَرَاضٖ مِّنۡهُمَا وَتَشَاوُرٖ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡهِمَاۗ وَإِنۡ أَرَدتُّمۡ أَن تَسۡتَرۡضِعُوٓاْ أَوۡلَٰدَكُمۡ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡكُمۡ إِذَا سَلَّمۡتُم مَّآ ءَاتَيۡتُم بِٱلۡمَعۡرُوفِۗ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٞ

Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. Бу ҳукм эмизиш муддатини тўла қилмоқчи бўлганлар учун. Талоқ қилинган эмизикли аёлнинг нафақаси, уни едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир. Аллоҳ ҳеч кимга тоқатидан, имконидан, қувватидан ортиғини юкламайди. Ота ва она болани восита қилиб бир-бирларига зарар беришлари мумкин эмас. Ота йўқ бўлса, аёлнинг таъминоти боланинг меросхўрига ўтади. Агар ота-она ўзаро келишиб, маслаҳатлашиб, боланинг манфаатини кўзлаб, икки йил муддатдан олдин болани сутдан чиқармоқчи бўлсалар, уларга гуноҳ бўлмайди. Агар болаларингизга онасидан бошқа эмизувчи энага ёлламоқчи бўлсангиз, унга келишилган ҳақни яхшилик билан муддатини ўтказиб юбормасдан тўла-тўкис тўлаб турсангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилинглар. Билингларки, Аллоҳ ҳамма қилган ишларингизни кўриб-билиб туради. Ҳеч нарса Ундан яширин қолмайди. Яқинда қилган ишларингизга қараб жазо ёки мукофотларингизни беради. info
التفاسير:
Poruke i pouke ajeta na ovoj stranici:
• نهي الرجال عن ظلم النساء سواء كان بِعَضْلِ مَوْلِيَّتِه عن الزواج، أو إجبارها على ما لا تريد.
Эркаклар хотин-қизларга зулм қилишдан қайтарилганлар. Уларни ўзлари истаган одамга турмушга чиқишларига валийларининг қаршилик қилишлари бўладими ёки ўзлари истамаган одамга мажбурлаб узатишлари бўладими, фарқи йўқ. info

• حَفِظَ الشرع للأم حق الرضاع، وإن كانت مطلقة من زوجها، وعليه أن ينفق عليها ما دامت ترضع ولده.
Шариат ҳатто талоқ қилинган онанинг ҳам эмизиш ҳуқуқини ҳимоя қилади. Модомики, она болани эмизар экан, унинг таъминоти эрнинг зиммасидадир. info

• نهى الله تعالى الزوجين عن اتخاذ الأولاد وسيلة يقصد بها أحدهما الإضرار بالآخر.
Аллоҳ таоло эрга ҳам, хотинга ҳам бола воситасида бир-бирларини қийнашни ман қилди. info

• الحث على أن تكون كل الشؤون المتعلقة بالحياة الزوجية مبنية على التشاور والتراضي بين الزوجين.
Эр-хотинлик ҳаётига алоқадор ҳамма ишлар эр-хотин ўртасида ўзаро бамаслаҳат, келишиб қилинишига алоҳида урғу бериляпти. info