আল-কোৰআনুল কাৰীমৰ অৰ্থানুবাদ - আল-মুখতাচাৰ ফী তাফছীৰিল কোৰআনিল কাৰীমৰ উজবেক অনুবাদ

Аъло

ছুৰাৰ উদ্দেশ্য:
تذكير النفس بالحياة الأخروية، وتخليصها من التعلقات الدنيوية.
Қалбга охират ҳаётини эслатиб, уни дунёвий боғланишлардан халос этиш. info

external-link copy
1 : 87

سَبِّحِ ٱسۡمَ رَبِّكَ ٱلۡأَعۡلَى

Энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизни эслаб, улуғлар экансиз, номини тилга олиб, Уни ҳар қандай нуқсондан покланг! info
التفاسير:

external-link copy
2 : 87

ٱلَّذِي خَلَقَ فَسَوَّىٰ

У инсонни мукаммал қилиб яратиб, қоматини расо қилган Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 87

وَٱلَّذِي قَدَّرَ فَهَدَىٰ

У бутун мавжудотнинг жинси, тури ва хусусиятларини белгилаб, уларни ўзига мос нарсага, яшаш тарзига йўллаб қўйган Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 87

وَٱلَّذِيٓ أَخۡرَجَ ٱلۡمَرۡعَىٰ

У ҳайвонларингиз ўтлаб юришлари учун ердан ўт-ўланни чиқариб, info
التفاسير:

external-link copy
5 : 87

فَجَعَلَهُۥ غُثَآءً أَحۡوَىٰ

кейин навниҳол, яшил бўлган ўт-ўланларни қорамтир қуруқ чўпларга айлантирган Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 87

سَنُقۡرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰٓ

Эй Пайғамбар, илгари Қуръонни унутиб қўйишдан чўчиб, тез ўқиб, Жаброилдан ўтиб кетардингиз. Энди бундай қилманг. Зеро, Биз сизга Қуръонни ўқитиб, қалбингизга жойлаб қўямиз ва сиз уни ҳеч қачон унутмайсиз. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 87

إِلَّا مَا شَآءَ ٱللَّهُۚ إِنَّهُۥ يَعۡلَمُ ٱلۡجَهۡرَ وَمَا يَخۡفَىٰ

Бир ҳикмат туфайли Аллоҳ унутишингизни хоҳлагани бундан мустасно. Аллоҳ таоло ошкору яширин нарсаларни билади, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 87

وَنُيَسِّرُكَ لِلۡيُسۡرَىٰ

Сизга Аллоҳ рози бўладиган, яъни, жаннатга олиб борадиган амалларни осон қилиб қўямиз. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 87

فَذَكِّرۡ إِن نَّفَعَتِ ٱلذِّكۡرَىٰ

Одамларга Биз сизга ваҳий қилган Қуръон билан насиҳат қилинг. Модомики, эслатмага қулоқ солишар экан, эслатаверинг. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 87

سَيَذَّكَّرُ مَن يَخۡشَىٰ

Сизнинг насиҳатларингиздан Аллоҳдан қўрқадиган кишилар сабоқ оладилар. Ана шундай кишиларгина ваъз-насиҳатдан фойдаланадилар. info
التفاسير:
এই পৃষ্ঠাৰ আয়াতসমূহৰ পৰা সংগৃহীত কিছুমান উপকাৰী তথ্য:
• تحفظ الملائكة الإنسان وأعماله خيرها وشرها ليحاسب عليها.
Фаришталар инсоннинг яхши-ёмон амалларини ҳисоб-китоб қилиниши учун қайд қилиб борадилар. info

• ضعف كيد الكفار إذا قوبل بكيد الله سبحانه.
Аллоҳнинг ҳийласи олдида кофирлар ҳийласининг заифлиги. info

• خشية الله تبعث على الاتعاظ.
Аллоҳдан қўрқиш панд-насиҳат олишга ундайди. info

external-link copy
11 : 87

وَيَتَجَنَّبُهَا ٱلۡأَشۡقَى

Насиҳатдан кофир одам ўзини олиб қочади. У одамларнинг энг бадбахти бўлади. Дўзахга киришдан ҳам ортиқроқ бадбахтлик бўлиши мумкинми?! info
التفاسير:

external-link copy
12 : 87

ٱلَّذِي يَصۡلَى ٱلنَّارَ ٱلۡكُبۡرَىٰ

Ўша бадбахт охиратдаги энг катта оловга киради, унинг иссиғини бошидан ўтказиб, жаҳаннамда абадий қийналади. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 87

ثُمَّ لَا يَمُوتُ فِيهَا وَلَا يَحۡيَىٰ

Жаҳаннамда абадий қолади. У ерда бошдан кечираётган азобдан на ўлиб қутилади ва на тирик бўлиб, яхши ҳаёт кечира олади. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 87

قَدۡ أَفۡلَحَ مَن تَزَكَّىٰ

Ширку маъсиятдан ўзини пок тутган инсон мурод-мақсадига етиб, нажот топади. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 87

وَذَكَرَ ٱسۡمَ رَبِّهِۦ فَصَلَّىٰ

Парвардигорини турли хил машруъ зикрлар билан ёдга олганлар ва намозни тўкис адо этганлар нажот топади. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 87

بَلۡ تُؤۡثِرُونَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا

Ораларида катта тафовут бўлишига қарамасдан, сизлар шу дунё ҳаётини охиратдан устун қўйиб, афзал кўряпсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 87

وَٱلۡأٓخِرَةُ خَيۡرٞ وَأَبۡقَىٰٓ

Охират дунёнинг барча роҳату лаззатларидан кўра афзалроқ ва боқийроқдир. Чунки охиратдаги неъматлар ҳеч қачон узилмайди. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 87

إِنَّ هَٰذَا لَفِي ٱلصُّحُفِ ٱلۡأُولَىٰ

Сизга айтиб ўтган бу буйруқлару хабарлар, Қуръондан олдин туширилган саҳифаларда ҳам мавжуддир. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 87

صُحُفِ إِبۡرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ

Иброҳим ва Мусо алайҳиссаломларга туширилган саҳифаларда. info
التفاسير:
এই পৃষ্ঠাৰ আয়াতসমূহৰ পৰা সংগৃহীত কিছুমান উপকাৰী তথ্য:
• أهمية تطهير النفس من الخبائث الظاهرة والباطنة.
Нафсни зоҳирий ва ботиний нопокликлардан тозалашнинг муҳимлиги. info

• الاستدلال بالمخلوقات على وجود الخالق وعظمته.
Яратувчининг борлиги ва буюклигига мавжудотларни далил қилиш. info

• مهمة الداعية الدعوة، لا حمل الناس على الهداية؛ لأن الهداية بيد الله.
Даъватчининг иши одамларни ҳидоят йўлига мажбурлаш эмас, балки даъват қилиш, холос. Чунки ҳидоят Аллоҳнинг Қўлидадир. info