У зот уларнинг устидан бу шамолни етти кечаю саккиз кундуз «беминнат хизмат» қилдириб қўйди. Бас, қавмнинг у ерда ҳалок бўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг чириган томирларига ўхшарлар.
التفاسير:
8:69
فَهَلۡ تَرَىٰ لَهُم مِّنۢ بَاقِيَةٖ
Бас, сен улардан бирортасининг боқий қолганини кўрасанми?
Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг аршини саккизтаси кўтариб турадир.
(Аллоҳнинг аршини саккизта ёки саккиз турли фаришталар кўтариб турадилар. Арш ўзида иззат, султон ва моликлик маъноларини англатади. Башарият Аршнинг исмини билади, унинг ҳақиқатини Аллоҳнинг Ўзи билади.)
Бас, бугунги кунда унга бу ерда бирон чин дўст йўқ.
التفاسير:
36:69
وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنۡ غِسۡلِينٖ
Ва ғислийндан ўзга таом ҳам йўқ.
التفاسير:
37:69
لَّا يَأۡكُلُهُۥٓ إِلَّا ٱلۡخَٰطِـُٔونَ
Уни хатокорлардан бошқа ҳеч ким емас.
التفاسير:
38:69
فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَا تُبۡصِرُونَ
Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман.
التفاسير:
39:69
وَمَا لَا تُبۡصِرُونَ
Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам.
التفاسير:
40:69
إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ
Албатта у (Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир.
(Қуръони Каримни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берилиши У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам у каломни тиловат қилувчи ва кишиларга етказувчи эканлигидандир.)