Улар жинларни Аллоҳга шерик қилдилар. Ҳолбуки, У ҳаммаларини яратган Зотдир. Илмсиз ҳолда Унга ўғиллар ва қизлар ясадилар. У, улар васф қилган нарсалардан пок ва олий бўлди.[1]
[1]Жинларда инсонлардан бошқача — ғайри табиий баъзи сифатлар борлигини билгач, уларда илоҳий сифатлар бўлса керак, деб гумон қилдилар ва Аллоҳга ширк келтирдилар. Ислом ақидасидан ўзга ақидаларда ушбу нарса бор, десак муболаға бўлмайди.