(Қуръони Каримнинг исмларидан бири «зикр» эканини бошқа жойларда ҳам айтиб ўтган эдик. Ушбу оят ҳам уни «зикр» деб атамоқда. Яъни, пайғамбарларни ўз қавмларига турли очиқ-ойдин баёнотлар ва китоблар билан юбордик. Сени эса, эй Муҳаммад, одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун зикр — Қуръон ила юбордик.)
(Агар Аллоҳ хоҳласа, уларни ҳаракатда бўлиб, шаҳарма-шаҳар кезиб, сайру саёҳат ёки бошқа ишлар билан машғул бўлиб юрганларида ҳам олаверади. Аллоҳни ожиз қолдириб, қочиб қутула билмайдилар. Нимага ишониб кофир ҳолида юрибдилар?)
(Барча мавжудотларнинг Аллоҳ жорий этган қонун-қоидаларга бўйсунишларини ушбу ояти карима, Аллоҳга сажда қилиш, деб таърифламоқда.)
(Ёмонлик етган пайтида фақат Аллоҳга ёлбориб турган одамлардан баъзилари Аллоҳ таоло уларга етган ёмонликни кетказгандан сўнг яна Аллоҳга ширк келтиришга ўтадилар.)