Сиздан ўлжалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Ўлжалар Аллоҳ ва Пайғамбарникидир. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва ораларингизни ислоҳ этингиз! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига бўйсунингиз!»
Ўшанда Аллоҳ сизларга икки тоифадан бири, албатта, сизларники бўлишини ваъда қилган эди. Сизлар қурол-яроғсиз тоифа сизларники бўлишини истаган эдингиз. Аллоҳ эса Ўз сўзлари билан ҳақиқатни қарор топтиришни ва кофирларнинг думини қирқишни ирода қилган эди.