Агар Биз уларга фаришталарни туширсак ҳам, уларга ўликлар гапирса ҳам ва уларнинг олдига ҳамма нарсани очиқ-ойдин тўпласак ҳам, Аллоҳ хоҳламаса, иймон келтирмаслар. Лекин кўплари жоҳилдирлар.
Шунингдек, ҳар бир пайғамбарга инсу жин шайтонларини душман қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун жимжимадор сўзлар билан васваса қиладилар. Агар Парвардигорингиз хоҳласа, бундай қилмас эдилар. Бас, уларни ўзлари тўқиган бўҳтонларига ташлаб қўяверинг!
Ундай сўзларга охиратга ишонмайдиган кимсаларнинг диллари мойил бўлиши учун ва ўша сўзларга рози бўлишиб, ўзлари қилмоқчи бўлган гуноҳларини қилишлари учун (у шайтонлар васваса қиладилар).
Ер юзидаги кимсаларнинг кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар. Улар фақат гумонларгагина эргашадилар. Улар фақат ёлғон сўзлайдилар.