Аллоҳ китоб берилганлардан, уни одамларга, албатта, баён қилурсиз ва беркитмассиз, деб аҳд олганини эсланг. Бас, уни ортларига отдилар ва арзон нархга сотдилар. Сотиб олган нарсалари нақадар ёмон!
Cиз қилган ишларига хурсанд бўладиган ва қилмаган ишлари учун мақтовлар эшитишни яхши кўрадиган кимсалар азобдан йироқ жойдалар, деб ҳаргиз ўйламанг! Улар учун аламли азоб бордир.
Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ёнбошлаганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Парвардигоро, буни беҳуда яратмагансан! Сен поксан, бизни жаҳаннам азобидан асрагин».
«Парвардигоро, Пайғамбарларинг орқали бизга ваъда қилган нарсаларингни бергин ва бизни Қиёмат куни шарманда қилмагин! Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмассан».