ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم

سورة التين - Тийн

من مقاصد السورة:
امتنان الله على الإنسان باستقامة فطرته وخلقته، وكمال الرسالة الخاتمة.
Аллоҳ инсонга марҳамат кўрсатиб, унинг яратилишини, фитратини расо қилди ва унга охирги мукаммал рисолатни ато этди. info

external-link copy
1 : 95

وَٱلتِّينِ وَٱلزَّيۡتُونِ

Аллоҳ таоло анжирга ва зайтунга, анжир ва зайтун кўп етиштириладиган Фаластин ерларига қасам ичди. Фаластинга Исо алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилган эди. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 95

وَطُورِ سِينِينَ

Сийно тоғига қасам ичди. У ерда Аллоҳ таоло пайғамбари Мусо алайҳиссалом билан гаплашган эди. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 95

وَهَٰذَا ٱلۡبَلَدِ ٱلۡأَمِينِ

Аллоҳ таоло Маккаи мукаррамага қасам ичди. Бу шаҳарга кирган одам хавф-хатардан холи, хотиржам бўлар эди. Муҳаммад алайҳиссалом мана шу шаҳарга пайғамбар қилиб юборилган эди. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 95

لَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ فِيٓ أَحۡسَنِ تَقۡوِيمٖ

Дарҳақиқат, биз инсонни расо қилиб, энг гўзал суратда яратдик. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 95

ثُمَّ رَدَدۡنَٰهُ أَسۡفَلَ سَٰفِلِينَ

Кейин уни шу дунёнинг ўзида мияси айниб қолган чолга айлантирдик. Энди у баданидан фойдалана олмайди. Покиза табиатини булғагани учун дўзахга тушиб, охиратда ҳам ундан фойдалана олмайди. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 95

إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ فَلَهُمۡ أَجۡرٌ غَيۡرُ مَمۡنُونٖ

Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган кишиларга эса кексайиб қолсалар ҳам туганмас яхшиликлар бордир. Бу яхшилик – жаннатдир. Чунки улар фитратларини тарбиялаб, покиза тутган эдилар. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 95

فَمَا يُكَذِّبُكَ بَعۡدُ بِٱلدِّينِ

Эй инсон, Аллоҳ таоло қудратининг шунча аломатларини кўра била туриб, Қиёмат кунини ёлғон дейишга сени нима мажбур қилади? info
التفاسير:

external-link copy
8 : 95

أَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِأَحۡكَمِ ٱلۡحَٰكِمِينَ

Ахир Аллоҳ таоло эмасми, Қиёмат куни жазо ёки мукофот бериб, энг одил ҳукм чиқарувчи?! Аллоҳ таолонинг бандалари орасида ҳукм қилмасдан - яхшиларни яхшилик билан сийламасдан, ёмонларни ёмонлик билан жазоламасдан шунчаки ташлаб қўйиши ақлга сиғадими? info
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• رضا الله هو المقصد الأسمى.
Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссолату вассаломни эъзозлаб, у зотнинг номини юксак қилди. info

• أهمية القراءة والكتابة في الإسلام.
Энг олий мақсад Аллоҳ ризосидир. info

• خطر الغنى إذا جرّ إلى الكبر والبُعد عن الحق.
Ўқиш ва ёзишнинг Исломдаги аҳамияти. info

• النهي عن المعروف صفة من صفات الكفر.
Бойлик кибр ва ҳақдан йироқлашишга олиб борса, хатарлидир. info

• إكرام الله تعالى نبيه صلى الله عليه وسلم بأن رفع له ذكره.
Яхшиликдан қайтариш кофирларга хос хислат. info