Эй мунофиқлар, сизлар куфр келтириш ва мазах қилиш бобида илгари ўтган мунофиқларга ўхшайсизлар. Улар сизлардан кўра кучлироқ, мол-дунёлари ҳам, бола-чақалари ҳам кўпроқ эди. Улар ўзларига битилган насибаларидан, дунёвий лаззат ва иштиёқларидан ҳузурландилар. Эй мунофиқлар, сизлар ҳам ўша ўтмишдаги ҳақни ёлғонга чиқарганлар каби ўз насибангиздан ҳузурландингиз. Ҳақни ёлғонга чиқариш ва Пайғамбар алайҳиссаломга таъна тошларини отишда худди ўшалардек жуда чуқур кетдингиз. Бундай манфур сифатли одамларнинг амаллари кофирликлари туфайли ҳабата бўлади. Улар ўзларини ўзлари ҳалокат чоҳига отиб, чин маънодаги зарар кўргувчиларга айланадилар.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• سبب العذاب للكفار والمنافقين واحد في كل العصور، وهو إيثار الدّنيا على الآخرة والاستمتاع بها، وتكذيب الأنبياء والمكر والخديعة والغدر بهم.
Ҳамма даврларда кофирлар ва мунофиқлар азобга гирифтор бўладилар. Бунинг сабаби битта - дунёни охиратдан устун қўйиш. Шунинг касофатидан улар пайғамбарларни ёлғончига чиқарадилар, хиёнат ва ғирромлик қиладилар.
• إهلاك الأمم والأقوام الغابرة بسبب كفرهم وتكذيبهم الأنبياء فيه عظة وعبرة للمعتبر من العقلاء.