Аллоҳнинг ҳукми ва қазосида ойлар сони ўн икки ойдир. Аллоҳ осмонлару ерни яратган кунида Лавҳул-Маҳфузда шундай белгилаган. Шу ўн икки ойдан тўрт ойида уруш ҳаром қилинган. Улар: кетма-кет келадиган Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам ойлари ҳамда алоҳида келадиган Ражаб ойидир. Ойларнинг ўн иккита бўлиши ва улардан тўрттасида уруш ҳаром қилингани тўғри диндир. Бу ойларнинг ҳурматини сақламай, жанг бошлаб, ўзингизга ўзингиз зулм қилмангиз. Мушрикларнинг ўзлари ёппасига сизларга қарши жанг бошласалар, сизлар ҳам ҳаммангиз уларга қарши жанг қилингиз. Билингизки, Аллоҳ буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотлар билан биргадир. Уларни қўллаб-қувватлар ва уларга ғалаба ато этур. Аллоҳ ким билан бирга бўлса, ҳеч кимса ундан ғолиб бўла олмас.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• دين الله ظاهر ومنصور مهما سعى أعداؤه للنيل منه حسدًا من عند أنفسهم.
Аллоҳнинг дини ғолиб ва музаффардир. Ғанимлар ҳасад қилиб, ҳар қанча уринмасинлар, уни маҳв эта олмаслар.
• تحريم أكل أموال الناس بالباطل، والصد عن سبيل الله تعالى.
Одамларнинг мол-дунёларини ноҳақ ўзлаштириб олиш ва Аллоҳ таолонинг йўлидан тўсиш ҳаромдир.