۞ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِنَّ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلۡأَحۡبَارِ وَٱلرُّهۡبَانِ لَيَأۡكُلُونَ أَمۡوَٰلَ ٱلنَّاسِ بِٱلۡبَٰطِلِ وَيَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِۗ وَٱلَّذِينَ يَكۡنِزُونَ ٱلذَّهَبَ وَٱلۡفِضَّةَ وَلَا يُنفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ فَبَشِّرۡهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٖ
Эй иймон келтирган ва шариатга эргашган мўминлар, яҳудий олимлари ва насронийлар роҳибларидан кўплари одамларнинг молларини пора каби ноҳақ, ноқонуний йўл билан ўзлаштириб оладилар. Улар одамларни Аллоҳнинг динига киришдан тўсадилар. Олтин-кумушларни тўплаб, закотини бермайдилар. Эй Пайғамбар, уларга Қиёмат кунида бўладиган ёмон оқибат, оғриқли азоб ҳақида хабар бериб қўйинг.
التفاسير: