ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم

سورة النبإ - Набаъ

من مقاصد السورة:
بيان أدلة القدرة على البعث والتخويف من العاقبة.
Қайта тиририлтиришга қодир эканига далиллар баёни ва оқибатдан огоҳлантириш. info

external-link copy
1 : 78

عَمَّ يَتَسَآءَلُونَ

Анави мушриклар Пайғамбар алайҳиссалом юборилганидан кейин ҳам яна қайси нарсалар ҳақида сўраяптилар ўзи? info
التفاسير:

external-link copy
2 : 78

عَنِ ٱلنَّبَإِ ٱلۡعَظِيمِ

Бир-бирларидан бир улуғ хабар ҳақида сўраяптилар. Бу улуғ хабар Аллоҳнинг пайғамбарига нозил қилинган ва қайта тирилиш хабарларини ўз ичига олган Қуръондир. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 78

ٱلَّذِي هُمۡ فِيهِ مُخۡتَلِفُونَ

Бу шундай Қуръонки, уни тавсифлашда ихтилоф қилдилар. Ҳали сеҳр десалар, ҳали шеър деб кўрдилар. Уни фол ёки олдингиларнинг афсоналари, деган уйдирмаларни ҳам ўйлаб топдилар. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 78

كَلَّا سَيَعۡلَمُونَ

Ҳолат улар ўйлаганларидек эмас. Бу каззоблар яқинда Қуръонни ёлғонга чиқараётганларининг ёмон оқибатини билажаклар. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 78

ثُمَّ كَلَّا سَيَعۡلَمُونَ

Уларга у яқинда янада аниқ бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 78

أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ مِهَٰدٗا

Уларга бемалол яшашлари учун ерни текис ва яроқли қилиб қўймадикми? info
التفاسير:

external-link copy
7 : 78

وَٱلۡجِبَالَ أَوۡتَادٗا

Тоғларни ер қимирламаслиги учун қозиқ қилиб қўймадикми?! info
التفاسير:

external-link copy
8 : 78

وَخَلَقۡنَٰكُمۡ أَزۡوَٰجٗا

Эй одамлар, сизларни жуфт-жуфт қилиб, эркак ва аёл қилиб яратдик. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 78

وَجَعَلۡنَا نَوۡمَكُمۡ سُبَاتٗا

Ором олишингиз учун сизларга уйқу неъматини, ҳаракатдан тўхташ неъматини ато этдик. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 78

وَجَعَلۡنَا ٱلَّيۡلَ لِبَاسٗا

Тунни авратларингизни ёпиб турувчи либос каби ўз зулмати билан сизларни бекитиб турувчи парда қилдик. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 78

وَجَعَلۡنَا ٱلنَّهَارَ مَعَاشٗا

Кундузни эса тирикчилигингиз учун бир майдон қилиб бердик. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 78

وَبَنَيۡنَا فَوۡقَكُمۡ سَبۡعٗا شِدَادٗا

Устингизда мустаҳкам ясалган, пухта қурилган етти осмонни бино қилдик. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 78

وَجَعَلۡنَا سِرَاجٗا وَهَّاجٗا

Қуёшни ёниб турувчи ёрқин чироқ қилиб қўйдик. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 78

وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡمُعۡصِرَٰتِ مَآءٗ ثَجَّاجٗا

Вақти келганда булутлардан мўл-кўл ёмғирлар ёғдирдик. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 78

لِّنُخۡرِجَ بِهِۦ حَبّٗا وَنَبَاتٗا

Ана шу сув-ёмғир ёрдамида турли хил уруғ ва ўсимликларни чиқариш учун шундай қилдик. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 78

وَجَنَّٰتٍ أَلۡفَافًا

Дарахтлари бир-бирига чирмашиб кетган боғларни барпо қилиш учун ҳам самодан ёмғирлар ёғдирдик. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 78

إِنَّ يَوۡمَ ٱلۡفَصۡلِ كَانَ مِيقَٰتٗا

Албатта, бу кун одамлар орасини ажрим қиладиган кундир. Бу кун ваъда қилинган, вақти тайинланган ва кеч қолмайдиган кундир. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 78

يَوۡمَ يُنفَخُ فِي ٱلصُّورِ فَتَأۡتُونَ أَفۡوَاجٗا

Бу кун фаришта Сур карнайини иккинчи марта чаладиган кундир. Бас, эй одамлар, тўда-тўда бўлиб келурсизлар! info
التفاسير:

external-link copy
19 : 78

وَفُتِحَتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتۡ أَبۡوَٰبٗا

Само очилиб, унда худди очилган эшиклар каби ёриқлар пайдо бўлди. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 78

وَسُيِّرَتِ ٱلۡجِبَالُ فَكَانَتۡ سَرَابًا

Тоғлар ўрнидан қўзғатилади. Улар то сочилган чангга айлангунларича кезиб юрадилар ва сароб каби бўлиб қоладилар. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 78

إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتۡ مِرۡصَادٗا

Жаҳаннам пойлаб, кутиб турувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 78

لِّلطَّٰغِينَ مَـَٔابٗا

Жаҳаннам золимларнинг борар жойидир. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 78

لَّٰبِثِينَ فِيهَآ أَحۡقَابٗا

У ерда жуда узоқ вақт қолиб кетадилар. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 78

لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرۡدٗا وَلَا شَرَابًا

У ерда улар жаҳаннам ҳароратини совутадиган салқин ҳаводан баҳра ололмайдилар ва ором берадиган ичимликдан татиёлмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
25 : 78

إِلَّا حَمِيمٗا وَغَسَّاقٗا

Уларнинг ичимликлари дўзахийлардан оқиб турган йиринг ва қайноқ сувдан бошқа нарса бўлмас. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 78

جَزَآءٗ وِفَاقًا

Мана шу уларнинг куфр ва залолати учун муносиб жазодир. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 78

إِنَّهُمۡ كَانُواْ لَا يَرۡجُونَ حِسَابٗا

Улар бу дунёда қайта тирилишга имон келтирмаганлари учун Аллоҳ Таолонинг охиратда ҳисоб сўрашидан қўрқмагандилар. Агар қайта тирилишдан қўрққанларида эди, Аллоҳга имон келтириб, солиҳ амаллар қилган бўлардилар. info
التفاسير:

external-link copy
28 : 78

وَكَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا كِذَّابٗا

Пайғамбаримизга туширилган оятларни бутунлай ёлғонга чиқаргандилар. info
التفاسير:

external-link copy
29 : 78

وَكُلَّ شَيۡءٍ أَحۡصَيۡنَٰهُ كِتَٰبٗا

Улар қилган амалларнинг ҳар бирини ҳисоблаб қайд қилиб қўйганмиз. Уларнинг қилмишлари амаллар дафтарига битиб қўйилгандир. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 78

فَذُوقُواْ فَلَن نَّزِيدَكُمۡ إِلَّا عَذَابًا

Эй золимлар, доимий азобни татиб кўринглар. Энди сизлар учун азоб устига азобни зиёда қилурмиз. info
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• إحكام الله للخلق دلالة على قدرته على إعادته.
Аллоҳнинг Ўз махлуқотларини пухта қилиб яратгани У Зотнинг яна қайта ярата олиш қудратига далилдир. info

• الطغيان سبب دخول النار.
Ҳаддан ошиш дўзахга киришга сабабдир. info

• مضاعفة العذاب على الكفار.
Кофирларга азоб зиёда қилингай. info

external-link copy
31 : 78

إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ مَفَازًا

Парвардигорларининг буйруқларини бажарган ва тақиқларидан тийилган тақводорлар учун ғалаба маскани бордир. Бу масканда улар талаб ва истакларига эришиш билан ғалаба қозонадилар. Бу маскан жаннатдир. info
التفاسير:

external-link copy
32 : 78

حَدَآئِقَ وَأَعۡنَٰبٗا

Боғлар ва узумзорлар ҳам бор. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 78

وَكَوَاعِبَ أَتۡرَابٗا

Сарвқомат, тенгдош сулувлар ҳам бор. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 78

وَكَأۡسٗا دِهَاقٗا

Шаробга лиқ тўла майкосалар ҳам бор. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 78

لَّا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا كِذَّٰبٗا

Жаннатда беҳуда гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмайдилар, бир-бирларини алдамайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 78

جَزَآءٗ مِّن رَّبِّكَ عَطَآءً حِسَابٗا

Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ томонидан берилган етарли тортиқ – совғадир. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 78

رَّبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا ٱلرَّحۡمَٰنِۖ لَا يَمۡلِكُونَ مِنۡهُ خِطَابٗا

У Осмонлару ернинг ва улар орасидаги барча нарсаларнинг Парвардигори, дунё ва охират Раҳмонидир. Осмонлару ердагиларнинг ҳеч бири У Зотдан бирон нарса сўрашга журъат эта олмаслар. Фақат Ўзи изн берган кишиларгина бундан мустаснодир. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 78

يَوۡمَ يَقُومُ ٱلرُّوحُ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ صَفّٗاۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنۡ أَذِنَ لَهُ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَقَالَ صَوَابٗا

У шундай кунки, Жаброил ва фаришталар саф тортиб турадилар. Бирон кимсанинг шафоати ҳақида сўз оча олмаслар. Фақатгина Раҳмон шафоат қилишга рухсат берган кишилар бундан мустаснодир. Улар тавҳид калимасидек рўй-рост сўзлайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 78

ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلۡحَقُّۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ مَـَٔابًا

Сизларга тавсифи келтирилган ўша кун, шубҳасиз, содир бўлгувчидир. Кимки шу кунда Аллоҳнинг азобидан нажот топишни истаса, Парвардигорини рози қилувчи солиҳ амаллардан иборат бўлган йўлни маҳкам ушласин. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 78

إِنَّآ أَنذَرۡنَٰكُمۡ عَذَابٗا قَرِيبٗا يَوۡمَ يَنظُرُ ٱلۡمَرۡءُ مَا قَدَّمَتۡ يَدَاهُ وَيَقُولُ ٱلۡكَافِرُ يَٰلَيۡتَنِي كُنتُ تُرَٰبَۢا

Эй одамлар, сизларни яқинда содир бўладиган азобдан огоҳлантирдик. У шундай кунки, ҳар бир киши ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларини кўради. Аллоҳнинг азобидан халос бўлишни чин дилдан орзу қилган кофирлар эса: "Тупроққа айланиб қоладиган ҳайвонлар сингари мен ҳам тупроққа айланиб қолсам қанийди", деб қолади. info
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• التقوى سبب دخول الجنة.
Тақво жаннатга олиб боради. info

• تذكر أهوال القيامة دافع للعمل الصالح.
Қиёмат даҳшатларини эслаш солиҳ амаллар қилишга ундайди. info

• قبض روح الكافر بشدّة وعنف، وقبض روح المؤمن برفق ولين.
Оятлар кофирнинг жони шафқатсиз ва қўполлик билан олиниши, мўминнинг жони эса юмшоқлик ва мулойимлик билан олиниши ҳақида сўзлаяпти. info