ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم

سورة المعارج - Маъориж

من مقاصد السورة:
بيان حال وجزاء الخلق يوم القيامة.
Махлуқотларнинг қиёмат кунидаги аҳволи ва жазо ёки мукофот олишларининг баёни. info

external-link copy
1 : 70

سَأَلَ سَآئِلُۢ بِعَذَابٖ وَاقِعٖ

Мушриклардан бири, мен ва қавмим устига келадиган ўша азоб келса-келақолсин, дея масхаралаб гап қотди. Ҳолбуки, бу азоб Қиёмат куни аниқ содир бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 70

لِّلۡكَٰفِرِينَ لَيۡسَ لَهُۥ دَافِعٞ

Бу азоб Аллоҳга куфр келтирганлар учун бўлиб, уни ҳеч ким тўхтатиб қололмайди. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 70

مِّنَ ٱللَّهِ ذِي ٱلۡمَعَارِجِ

Бу азоб юксак мақомлар, фазилатлар ва неъматлар соҳиби улуғ Аллоҳ томонидандир. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 70

تَعۡرُجُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ إِلَيۡهِ فِي يَوۡمٖ كَانَ مِقۡدَارُهُۥ خَمۡسِينَ أَلۡفَ سَنَةٖ

Жаброил ва бошқа фаришталар Қиёмат куни ўша мақомларга кўтариладилар. У кун эллик минг йилга тенг келадиган жуда узун кундир. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 70

فَٱصۡبِرۡ صَبۡرٗا جَمِيلًا

Эй Пайғамбар, чиройли сабр қилинг. Безовта бўлманг, шиква-шикоят қилманг. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 70

إِنَّهُمۡ يَرَوۡنَهُۥ بَعِيدٗا

Улар бу азобнинг бўлиши эҳтимолдан узоқ, амримаҳол деб биладилар. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 70

وَنَرَىٰهُ قَرِيبٗا

Биз эса унинг жуда яқинлигини ва содир бўлишида шубҳа йўқлигини биламиз. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 70

يَوۡمَ تَكُونُ ٱلسَّمَآءُ كَٱلۡمُهۡلِ

У кунда осмон худди эритилган мис, тилла ва бошқа металлар каби бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 70

وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ

Тоғлар худди юнг каби енгил бўлиб қолади. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 70

وَلَا يَسۡـَٔلُ حَمِيمٌ حَمِيمٗا

Бирон дўст яқинидан ҳол-аҳвол сўрамайди. Чунки ҳар ким ўзи билан ўзи бўлиб қолади. info
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• تنزيه القرآن عن الشعر والكهانة.
Қуръони Каримни шеър ва коҳинликдан поклаш. info

• خطر التَّقَوُّل على الله والافتراء عليه سبحانه.
Аллоҳ номидан гап тўқиш, шаънига ифтиро отишнинг хатарлилиги. info

• الصبر الجميل الذي يحتسب فيه الأجر من الله ولا يُشكى لغيره.
Ажру савобни ёлғиз Аллоҳдан умид қилиб, Ундан бошқасига шиква-шикоят қилмасдан қилинган сабр чиройли сабрдир. info

external-link copy
11 : 70

يُبَصَّرُونَهُمۡۚ يَوَدُّ ٱلۡمُجۡرِمُ لَوۡ يَفۡتَدِي مِنۡ عَذَابِ يَوۡمِئِذِۭ بِبَنِيهِ

Одамларнинг ҳаммаси яқинларини очиқ-ойдин кўриб туради. Шундай бўлса-да, ҳолатнинг оғирлигидан ҳеч ким ҳеч кимдан ҳол-аҳвол сўрамайди. Дўзахга лойиқ бўлган киши эса азобдан қутулиш учун ўз ўрнига боласини бериб юборишни истайди. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 70

وَصَٰحِبَتِهِۦ وَأَخِيهِ

Хотини ва ака-укаларини ҳам фидо қилиб юборгиси келади. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 70

وَفَصِيلَتِهِ ٱلَّتِي تُـٔۡوِيهِ

Қийинчиликларда унинг ёнида турган яқин қариндош-уруғларини ҳам қурбон қилиб юборишни истайди. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 70

وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا ثُمَّ يُنجِيهِ

Борингки, ер юзидаги барча инсонлару жинлар ва бошқаларни қурбон қилиб бўлса-да, ўшалар эвазига саломат қолишни, дўзах азобидан қутулишни умид қилади. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 70

كَلَّآۖ إِنَّهَا لَظَىٰ

Йўқ, бу осий умид қилган нарса ҳеч қачон бўлмайди. Охират олови ловиллаб ёнаётган оловдир. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 70

نَزَّاعَةٗ لِّلشَّوَىٰ

Олов ҳарорати ва алангасининг шиддатидан бош терисини шилиб олади. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 70

تَدۡعُواْ مَنۡ أَدۡبَرَ وَتَوَلَّىٰ

Бу олов ҳақдан юз ўгириб, иймон келтирмаган, амал қилмаган кимсаларни ўзига чорлайди. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 70

وَجَمَعَ فَأَوۡعَىٰٓ

Мол-дунёни тўплаб, Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанган кимсаларни ҳам чақиради. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 70

۞ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ خُلِقَ هَلُوعًا

Албатта инсон ҳирси кучли қилиб яратилгандир. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 70

إِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ جَزُوعٗا

Унга касаллик ёки камбағаллик каби бир зарар етса, чидамсизлик қилади. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 70

وَإِذَا مَسَّهُ ٱلۡخَيۡرُ مَنُوعًا

Уни хурсанд қиладиган тўкин-сочинлик ва бойлик насиб этса, Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанади. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 70

إِلَّا ٱلۡمُصَلِّينَ

Намозхонлар бундан мустасно. Улар бундай шармандали сифатлардан холидирлар. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 70

ٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ دَآئِمُونَ

Улар намозларида барқарордирлар. Бошқа ишларга чалғимасдан, ўз вақтида адо қиладилар. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 70

وَٱلَّذِينَ فِيٓ أَمۡوَٰلِهِمۡ حَقّٞ مَّعۡلُومٞ

Уларнинг мол-мулкида ҳақдорларга бериладиган, фарз қилинган маълум бир улуш бордир. info
التفاسير:

external-link copy
25 : 70

لِّلسَّآئِلِ وَٱلۡمَحۡرُومِ

Кам таъминланган кишиларга сўрасалар ҳам, сўрамасалар ҳам инъом қиладилар. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 70

وَٱلَّذِينَ يُصَدِّقُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ

Улар Қиёмат кунини - Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни ўзига яраша ҳисоб-китоб қиладиган кунни тасдиқлайдиган кишилардир. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 70

وَٱلَّذِينَ هُم مِّنۡ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشۡفِقُونَ

Улар қилган солиҳ амаллари бўлса-да, Парвардигорларининг азобидан мудом хавфсирайдиган кишилардир. info
التفاسير:

external-link copy
28 : 70

إِنَّ عَذَابَ رَبِّهِمۡ غَيۡرُ مَأۡمُونٖ

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг азоби хатарлидир. Оқил инсон хотиржам бўлиб қолмайди. info
التفاسير:

external-link copy
29 : 70

وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِفُرُوجِهِمۡ حَٰفِظُونَ

Улар авратларини беркитиб, бузуқликлардан узоқ турадилар. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 70

إِلَّا عَلَىٰٓ أَزۡوَٰجِهِمۡ أَوۡ مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُمۡ فَإِنَّهُمۡ غَيۡرُ مَلُومِينَ

Ўзларининг жуфти ҳалоллари ва қўл остиларидаги чўрилари бундан мустасно. Улар билан жинсий алоқада бўлганлари учун айбланмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
31 : 70

فَمَنِ ٱبۡتَغَىٰ وَرَآءَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡعَادُونَ

Кимки, юқорида айтиб ўтилган жуфти ҳалоллари ва чўрилардан бошқасидан фойдаланишни истаса, Аллоҳ қўйган чегараларни бузган бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
32 : 70

وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِأَمَٰنَٰتِهِمۡ وَعَهۡدِهِمۡ رَٰعُونَ

Улар ўзларига омонат қилинган молиявий ашёлар, сирлар ва бошқа нарсаларни сақлайдилар. Шунингдек, одамлар билан қилган аҳд-паймонларида турадилар. Омонатга хиёнат қилмайдилар ва аҳдларини бузмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 70

وَٱلَّذِينَ هُم بِشَهَٰدَٰتِهِمۡ قَآئِمُونَ

Улар гувоҳликларини талаб қилинганидек адо қиладилар. Уларнинг гувоҳликларига дўстлик ҳам, адоват ҳам таъсир қилмайди. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 70

وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ يُحَافِظُونَ

Улар намозларини муҳофаза қиладилар, яъни ўз вақтида, таҳорат билан шошилмай адо этадилар. Уларни намоздан ҳеч нарса чалғитиб юбормайди. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 70

أُوْلَٰٓئِكَ فِي جَنَّٰتٖ مُّكۡرَمُونَ

Мана шу фазилатларга эга бўлганлар жаннатлардаги доимий неъматлар ва Аллоҳ таолонинг юзига боқиш бахтига эришиб, иззат-икромда бўладилар. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 70

فَمَالِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ قِبَلَكَ مُهۡطِعِينَ

Эй Пайғамбар, сизни ёлғонга чиқариш учун шошиб-пишаётган қавмингиз мушрикларини сиз томонга нима чорлаяпти ўзи?! info
التفاسير:

external-link copy
37 : 70

عَنِ ٱلۡيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ عِزِينَ

Сизни ўнгу-сўлингиздан тўда-тўда бўлиб ўраб олганлар? info
التفاسير:

external-link copy
38 : 70

أَيَطۡمَعُ كُلُّ ٱمۡرِيٕٖ مِّنۡهُمۡ أَن يُدۡخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٖ

Уларнинг ҳар бири кофирликларида содиқ бўлатуриб, Аллоҳ таоло уларни ноз-неъматга тўла жаннатга киритишини, жаннатнинг абадий неъматларидан баҳраманд этишини тама қиляптиларми? info
التفاسير:

external-link copy
39 : 70

كَلَّآۖ إِنَّا خَلَقۡنَٰهُم مِّمَّا يَعۡلَمُونَ

Уларнинг тасаввурлари хом хаёлдир. Биз уларни нимадан яратганимизни ўзлари яхши биладилар. Уларни ҳақир сувдан яратдик. Улар ўзларига ўзлари фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган даражада ожиздирлар. Шундай экан, қандай қилиб, бунчалар катта кетадилар? info
التفاسير:

external-link copy
40 : 70

فَلَآ أُقۡسِمُ بِرَبِّ ٱلۡمَشَٰرِقِ وَٱلۡمَغَٰرِبِ إِنَّا لَقَٰدِرُونَ

Аллоҳ таоло Ўзига, машриқу мағриблар Парвардигорига қасам ичиб, қуёшга, ойга ва бошқа юлдузларга қасам ичиб, албатта Биз қодирмиз, деди. info
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• شدة عذاب النار حيث يود أهل النار أن ينجوا منها بكل وسيلة مما كانوا يعرفونه من وسائل الدنيا.
Дўзах азоби шу қадар шиддатлики, у ердагилар қандай қилиб бўлмасин, ундан қутулишни истаб қоладилар. info

• الصلاة من أعظم ما تكفَّر به السيئات في الدنيا، ويتوقى بها من نار الآخرة.
Дунёда гуноҳларга каффорат бўладиган, охиратда эса дўзах азобидан сақлайдиган энг буюк ибодат намоздир. info

• الخوف من عذاب الله دافع للعمل الصالح.
Аллоҳ азобидан хавфсираш солиҳ амалларга турткидир. info

external-link copy
41 : 70

عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ خَيۡرٗا مِّنۡهُمۡ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ

Уларни ҳалок қилиб, ўрнига Аллоҳга итоат қилувчи кишиларни алмаштириб қўйишдан ожиз эмасмиз. Уларни йўқ қилиб, ўрниларига бошқаларини келтиришни хоҳлаган пайтимизда мағлуб бўлиб ҳам қолмаймиз. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 70

فَذَرۡهُمۡ يَخُوضُواْ وَيَلۡعَبُواْ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي يُوعَدُونَ

Эй Пайғамбар, уларни тарк қилинг! То Қуръонда ваъда қилинган Қиёмат кунига рўбарў бўлгунларича ботил ва залолатга ботиб, дунё ҳаётида ўйнаб-кулиб юраверсинлар. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 70

يَوۡمَ يَخۡرُجُونَ مِنَ ٱلۡأَجۡدَاثِ سِرَاعٗا كَأَنَّهُمۡ إِلَىٰ نُصُبٖ يُوفِضُونَ

У куни худди марра сари чопаётган мусобақачилардек, қабрларидан шошиб чиқиб келурлар. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 70

خَٰشِعَةً أَبۡصَٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةٞۚ ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلَّذِي كَانُواْ يُوعَدُونَ

Нигоҳлари ерга қадалган, ўзларини хору зорлик эгаллаган бўлади. Бу кун дунё ҳаётида ваъда қилинган, улар эса назар-писанд қилмаган кундир. info
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• خطر الغفلة عن الآخرة.
Охиратдан ғафлатда қолиш нақадар хатарли. info

• عبادة الله وتقواه سبب لغفران الذنوب.
Аллоҳга ибодат қилиш ва Ундан қўрқиш гуноҳлар кечирилишига олиб боради. info

• الاستمرار في الدعوة وتنويع أساليبها حق واجب على الدعاة.
Даъватда бардавом бўлиш ва турли хил услубларни қўллаш даъватчилар зиммасидаги бурч ва вазифадир. info