Эй Пайғамбар, Аллоҳ жориянгиз Мориядан фойдаланишни ҳалол қилиб қўйган бўлса, нима учун рашк қилаётган хотинларингизни рози қилиш мақсадида Аллоҳ сизга ҳалол қилган ишни ўзингизга ҳаром қилиб оласиз?
Қасам ичиб, ортидан уни бузмоқчи бўлсангизлар ёки уни бузишда бирон яхшиликни кўрсангизлар, каффоратини тўлаб бузиш жоизлигини Аллоҳ шариатлаштириб қўйган-ку. Аллоҳ Мададкорингиздир. У Зот аҳволингизни, сизга нима яхши бўлишини билгувчи, Ўз шариатини ва қадарини ҳикмат билан қилгувчи Зотдир.
Эсланг, ўшанда Пайғамбар алайҳиссолату вассалом хабарни фақат Ҳафсагагина айтиб, Мория билан ҳеч қачон яқинлик қилмаслигини билдирган эди. Ҳафса бу хабарни Оишага етказгач, Аллоҳ пайғамбарига сири фош бўлганини билдирди. Шунда у зот Ҳафсани койиб, ўзига айтилган гапларнинг бир қисмини унга айтди, бир қисмини эса айтмади. Шунда Ҳафса: "Бу хабарни сизга ким етказди?", деб сўраган эди, "У хабарни менга ҳамма нарсани билгувчи ва ҳамма яширин нарсалардан хабардор Зот етказди", деб жавоб берди.
Иккалангизга тавба қилиш лозим бўлди. Чунки қалбларингиз Пайғамбар алайҳиссалом ёқтирмайдиган ишни ёқтириб қолди. Яъни, жориядан ўзини тортиб, уни ўзига ҳаром қилиб олишини истаб қолдинглар. Пайғамбарга қарши тил бириктиришда давом этаверсангизлар, бас, Аллоҳ унинг Мададкоридир. Жаброил ҳам, солиҳ мўминлар ҳам. Бундан ташқари фаришталар ҳам у зотнинг ёрдамчилари бўлиб, у кишига озор берувчиларга қарши турадилар.
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қиладиган зотлар, ўзингизни ва оилангизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланглар. Унинг устида Аллоҳ буюрган ишга осийлик қилмайдиган ва буюрилган ишни сўзсиз бажарадиган, унга кираётганларга нисбатан қўпол, дарғазаб фаришталар туради.
Қиёмат куни кофирларга шундай дейилади: "Эй Аллоҳга куфр келтирганлар, бугун қилиб ўтган куфру маъсиятларингиз учун узр сўраманглар. Чунки узрингиз ҳаргиз қабул қилинмас. Бу кунда у дунёда қилиб ўтган ишларингиз, Аллоҳга куфр келтирганингиз ва пайғамбарларини ёлғончига чиқарганингиз учун жазо олишингиз муқаррар.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• مشروعية الكَفَّارة عن اليمين.
Каффорат бериб қасамни бузиш шариатлаштирилган.
• بيان منزلة النبي صلى الله عليه وسلم عند ربه ودفاعه عنه.
Оятларда Пайғамбар алайҳиссаломнинг Аллоҳ наздида қандай мақом-мартабада экани, у зотни Парвардигорнинг Ўзи ҳимоя қилиши баён қилиняпти.
• من كرم المصطفى صلى الله عليه وسلم مع زوجاته أنه كان لا يستقصي في العتاب فكان يعرض عن بعض الأخطاء إبقاءً للمودة.
Пайғамбар алайҳиссалом аёлларини койиш бобида чуқурлашиб кетмас эди. Уларнинг айрим хатоларидан олийжаноблик билан кўз юмиб қўя қоларди.