Самоларни ҳам, заминни ҳам ҳақ ила яратди. Уларни бекорга яратмади. Эй одамлар, У Зот Ўз фазлу карами ила сизларга гўзал шакл берди. Хоҳлаганида сизларни хунук қилиб қўйиши ҳам мумкин эди. Қиёмат қайтиб бориш ёлғиз Унгадир. Ўшанда қилган амалларингизга яраша сизларга жазо ёки мукофот берур.
Самолардаги нарсаларни ҳам, заминдаги нарсаларни ҳам билади. Яширин қилган ишларингизни ҳам, ошкора қилган ишларингизни ҳам билади. Аллоҳ дилларда яхши-ёмон сирларни ҳам, ниятларни ҳам билади. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас.
Эй мушриклар, сизларга ўтмишдаги Нуҳ қавми, Од, Самуд ва бошқа қабилаларнинг ҳақни ёлғонга чиқариб, оқибатда шу дунёнинг ўзидаёқ қилмишларининг аччиқ аламини тотган кимсалар ҳақидаги хабар етиб келмадими? Улар учун яна охиратда аламли азоб бордир. Ҳа, бу хабар сизларга етиб келган. Бас, ундан ибрат олиб, сизларнинг ҳам бошингизга ўша кунлар тушишидан олдин Аллоҳга тавба қилинглар.
Бунга сабаб шуки, уларга пайғамбарлари ёрқин ҳужжатларни, аниқ-тиниқ далилларни олиб келардилар. Улар эса: "Бизни тўғри йўлга ўзимизга ўхшаган инсон зоти бошлар эканми?", деб куфр келтирдилар ва иймон келтиришдан бош тортдилар. Бу билан Аллоҳга зарар қилмадилар. Зеро, Аллоҳ уларнинг иймон келтиришларига, тоат-ибодат қилишларига муҳтож эмас. Алоҳ биронта бандасига муҳтож бўлмайдиган Беҳожат ва ҳамма гапларию ишларида мақтовга лойиқ Зотдир.
Куфр келтирган кимсалар ўлганларидан қайта тирилмасликларини даъво қилдилар. Эй пайғамбар, ўша қайта тирилишни инкор қилаётганларга айтинг: "Асло! Парвардигоримга қасамки, Қиёмат куни албатта қайта тириласизлар. Кейин шу дунёда қилиб ўтган ишларингиз ҳақида албатта хабардор қилинасизлар. Қайта тирилтириш иши Аллоҳ осон. Илк бора йўқдан бор қилган Зот ҳисоб-китоб қилиш ва жазо ёки мукофот бериш учун яна қайта тирилтиришга ҳам Қодир.
Эй Пайғамбар, Аллоҳ сизларни қилган амалларингизга яраша жазо ёки мукофот бериш учун тўплаган Қиёмат кунида кофирларнинг муваффақиятсизликка учраб, зарар кўрганлари аён бўлур. Зеро, мўминлар дўзах аҳлининг жаннатдаги жойларини эгалласалар, дўзахийлар жаннат аҳлининг дўзахдаги ўрнини эгаллайдилар. Ким Аллоҳга иймон келтириб, яхши иш қилган бўлса, Аллоҳ унинг ёмонликларини ўчириб, ўзини қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритади. У ерларда абадий қоладилар. Ҳеч қачон чиқмайдилар. Неъматлари ҳеч қачон тугаб қолмайди. Энг буюк муваффақият мана шудир.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• من قضاء الله انقسام الناس إلى أشقياء وسعداء.
Одамларнинг бахтли ва бахтсизларга бўлиниши Аллоҳнинг қадаридир.
• من الوسائل المعينة على العمل الصالح تذكر خسارة الناس يوم القيامة.
Қиёмат кунида юз берадиган чин муваффақиятсизликни эслаш яхши ишлар қилишга ундайдиган воситалардандир.