Агар Аллоҳ бола олмоқни истаса, Ўзи яратган махлуқотлари орасидан истаганини танлаб, ўшани бола қилиб олаверган бўларди. Аллоҳ мушриклар айтаётган бундай нуқсондан Пок. У ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам Ягонадир, шериксиздир. Ҳамма махлуқотлардан Ғолибдир, Қаҳҳордир.
Осмонлару ерни бир етук ҳикмат билан яратди. Золимлар айтаётгандек беҳудага яратгани йўқ. Тунни кунга ўрайди. Кунни тунга ўрайди. Улардан бири келса, иккинчиси ғойиб бўлади. Қуёшни бўйсундириб қўйди. Ойни бўйсундириб қўйди. Ҳар бири ўзи учун белгилаб қўйилган муддатга қадар, яъни, ажаллари етгунига қадар юрадилар. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ субҳонаҳу душманларидан қасос оладиган қудрат соҳибидир. Ҳеч ким Унга бас кела олмас. Тавба қилган бандалари учун эса Кечиримли, Мағфиратли Зотдир.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• الداعي إلى الله يحتسب الأجر من عنده، لا يريد من الناس أجرًا على ما يدعوهم إليه من الحق.
Аллоҳга даъват қилувчи савобни Аллоҳнинг ҳузуридан кутади. Бу иши учун одамлардан ҳақ талаб қилмайди.
• التكلّف ليس من الدِّين.
Сохтакорлик диндан эмас.
• التوسل إلى الله يكون بأسمائه وصفاته وبالإيمان وبالعمل الصالح لا غير.
Аллоҳга восита қилиш У Зотнинг номлари билан, сифатлари билан ҳамда иймон ва солиҳ амал билан бўлади. Шулардан бошқаси билан бўлмайди.